“Русгидро” Қирғизистон билан судлашмоқчи

696
0

“Русгидро” Қирғизистон билан судлашмоқчи

 “РИА Новости” тарқатган хабарда айтилишича,“Русгидро” Қирғизистондаги Юқори Норин ГЭСи атрофидаги вазият туфайли судга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда Шарқий Иқтисодий форум-2017 анжуманида компания раҳбари Николай Шульгинов журналистларга маълум қилган.

 “Халқаро арбитраж масаласида халқаро консультант қидиришни режалаштирганмиз”,- деган Шульгинов.

 Маълумки, 2016 йили Қирғизистон Юқори Норин ГЭС каскади ва Қамбарота -1 ГЭСи қурилиши бўйича Россия билан эришилган қўшма шартномани  бекор қилган эди. Республика худудида тўртта ГЭС каскади қуриш мўлжалланган эди. Қурилиш “Русгидро” ва “Электрические станции” давлат компанияси билан биргаликда олиб борилиши лозим эди.

 Президент Алмазбек Атамбаев  шу йилнинг июл ойида баёнот бериб, Россия томони билан эришилган битимни бузганлигидан сира афсусланмаслигини айтган эди. Унинг фикрича, “Россия компаниялари ГЭС каскадларини қуришга ҳаракат қилмаган ва ҳатто Қамбарота-1 ГЭСини қуришни режалаштирмаган”.

 “Русгидро” эса бу айбловларни асоссиз деб атаган эди. Компаниянинг таъкидлашича, хуқуқ соҳа асосида ҳаракат қилаётганини ва битимда эришилган қоидалар амалга ошмаган тақдирда лойиҳага сарфлаган  ҳаражатларни ундириш йўлида ўз хуқуқларини халқаро арбитраж судида ҳимоя қилишини маълум қилди.

 Туркистон:

Нима бўлди? Россия Қирғизистонни Ўзбекистондан рашқ қиляптими?!

Мирзияев Қирғизистонда ГЭСлар қурилишига деярли вето қўйгандек бир қатор келишувлар имзолаб кетди. Атамбаев Ўзбекистон билан худди ўзнинг мустамлакачи давлати сингари муомала қилди. Балки Россияни ғазаблантираётган ходиса шу икки президентларнинг учрашув жараёни ва натижалари бўлгандир!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here