Хитой Тожикистонга қўшин киритди

594
0

  АҚШ, Россия ва Хитой давлатлари Марказий Осиё республикалари устидан ўз таъсирини ўтказишда ўзаро рақобатга киришиб, минтақа устидан имкон қадар кучлироқ нуфузга эга бўлишга интилиб келишмоқда. АҚШ минақа устидан сиёсий ва сақофий назорат ўрнатиш ҳаркатида бўлса, Россия уларни ҳарбий жиҳатдан ўзига қарам бўлиб қолиши учун жиддий иш олиб бормоқда. Булардан фарқли равишда иқтисодий жиҳатдан оламда етакчи давлатлардан бири бўлган Хитой эса уларни иқтисодий томондан қарам қилиб олиш пайига тушиб қолди. Ўзининг улкан иқтисодий қувватига суянган ҳолда иш олиб бораётган Хитой ҳукумати бу минтақадаги давлатларни ерларига кўз олайтира бошлади.

 “News-Asia” нашрининг хабар қилишича, Хитой ҳукумати Тожикистоннинг ташқи қарзи эвазига Тоғли Бадахшон вилоятидаги катта майдон устидан ўз ҳарбий назоратини ўрнатди.

 Нашрнинг маълум қилишича, Хитой ҳукумати 6 майдаёқ Тожикистон ҳудудига ўз қўшинини киритишни бошлаган. Тожикистон ўз ҳудудини Хитойга бериш эвазига ташқи қарзларидан қутулишни мақсад қилган. Тожикистон мустақилликка эришганидан буён “баҳсли ҳудуд” ҳисобланган 1,5 минг гектар ерни Хитойга бериб юборган. Тожикистон Хитойга тақдим қилаётган ерлар асосан марказий ҳукуматга мухолиф бўлган Тоғли Бадахшон вилоятига тўғри келмоқда.

 Аслида Тожикистон ҳукумати ташқи қарзи эвазига Хитойга ер бериши ҳақидаги гап-сўзлар 2013 йилдаёқ пайдо бўлган, бироқ кўпчилик бунга жиддий эътибор қаратмаган эди. Оқибат натижада эса тожик ҳукумати яшаш учун ноқулай бўлган баланд тоғли ҳудудларни Хитойга беришга қарор қилган кўринади. Тожик ҳукумати наздида бу ерлар яшаш учун ноқулайдек кўринаётган бўлсада, Хитой бу ерларни қимматбаҳо тошлар, уран ва минералларга бой ҳудуд сифатида кўрмоқда.

 Хитой ҳукумати Тожикистон томонидан “инъом” қилинган ерларда аллақачон геологик қидирув ишларини бошлаб юборган бўлса, тожик ҳукумати ўзининг бу қарорини оқлаш учун “Ер ости бойликлари тўғрисида” қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб хитойликларнинг ишларини қонунийлаштириб қўйишга улгурди.

 Иқтисодий жиҳатдан Марказий Осиёдаги энг заиф бўлган Тожикистоннинг бугунги кунда ташқи қарзи 2 миллиард 182 миллион доллардан ошиқ бўлса, ташқи қарзининг ярмидан кўпроғи Хитойга тегишли. Шу сабабли ҳам тожик ҳукумати нафақат ерни бериб юборяпти, балки Хитой компаниялари учун ҳам ўз эшигини катта очиб қўймоқда.

 Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда Тожикистондаги олтин конларини ярмидан кўпроғи  ўзлаштириш учун Хитой компанияларга ўтказиб берилган. Хитой компаниялари мазкур конларни 60 фоиз акцияларига эгалик қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here