Россияда Мусулмонларга босим кучаймоқда

547
0

Россия Қримни аннекция қилиши ортидан мусулмонларга нисбатан босим ва таъқиблар давомли ортиб бораётгани кузатилмоқда. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари Қримда Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасига аъзоликда гумон қилиб бир қанча фуқароларнинг уйида тинтув ўтказди. Тинтув давомида кўп одамлар ҳибсга олинди. Ҳибсга олинган кишиларнинг баъзилари шу куннинг ўзида озод этилган бўлса, баъзилари қамоқда ушлаб қолинди. Ҳозирда 11 киши Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадорликда гумон қилиниб  Симферопол қамоқхонасида ушлаб турилибди.

Қрим татарлари Миллий Мажлис раиси Рефат Чубаровга кўра, Қрим мусулмонларига қарши уюштирилган бундай амалиётлар фақат Қрим татарларини қўрқитиш учунгина амалга оширилмоқда. Руслар тарафидан қўйилган Қрим прокрори Наталя Поклонская Россия Жиноят кодексининг 205.5 моддаси 2-бандига мувофиқ уч киши устидан даъво очилганлигини билдириб, қўлга олинган кишилардан бири Ҳиб-ут-Таҳрир ташкилотининг маҳаллий бошқарувчиси эканлигини даъво қилди.

Айни пайтда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ва Россия Ички ишлар вазирлиги тарафидан Москвада уюштирилган амалиётда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири қамоққа олингани айтилмоқда. Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Волк қўлга олинган шахс Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаол иштирокчиси эканлигини билдирди. Россия Федерал хавфсизлик кучлари аёллар ва ёш болаларни ҳам аямаяпти. 2016 йил 24 апрелда Татаристонда иффатли муслималар қамоққа олиниб, уларнинг қўлларидан фарзандлари тортиб олинган эди. Сўнгги ойларда Россия хавфсизлик кучлари Татаристоннинг Олматинск шаҳрида тўққиз муслима аёлнинг уйида тинтув ўтказиб, улардан уч нафарини Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айблаб қамоққа олди.

Россияда сиёсий маҳбусларнинг кўпчилиги Ҳизб ут-Таҳрир аъзосидир. Мемориал инсон ҳуқуқлари маркази томонидан чиқарилган баёнотга кўра, Бошқирдистон қамоқхонасида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб қамоққа олинган 23 нафар мусулмон маҳбус мавжуд.

“Бу маҳбуслар эътиқодлари учун қамоққа олинганлар. Уларнинг ҳаракатларида жиноятга алоқадор ҳеч нарса йўқ. Расмийлар фақатгина сиёсий сабабларга кўра уларга зулм қилмоқда”, дейилади Мемориал инсон ҳуқуқлари маркази тарафидан чиқарилган баёнотда.

Россияда Мусулмонлар Исломни ёйганлиги ва диний сабоқ берганлиги учун ҳам терроризмда айбланмоқда.

Туркистон: 

Ислом дини куфр жамиятига кириб келаётган пайтда Пайғамбаримиз (сав), у кишининг саҳобалари ва ўнлаган балки юзлаган мусулмонлар фақат эътиқодлари учунгина жазоланишар эди. Уларнинг бирортаси бирор моддий амали учун азият чеккан эмас. Ёсир хонадонидаги Аммор, Ёсир ва Сумайя (р а)лар ёки ҳазрати Билол (р а), буларнинг ва бошқа мусулмонларнинг ичидан бирортаси томонидан бирор моддий жиноят содир этилган эмас. Улар фақат “Аллоҳу аҳад”деганлари учун азобланишган.

Бу Аллоҳнинг юқори даражаларига эришиш учун, ўз Пайғамбари орқали юборган тўғри тариқат асосида ҳаракатланиб бораётган саҳобаларнинг йўли. Бу йўл ўзгармас тариқат бўлиб, ундан юрмоқчи бўлган ёки юриб бораётган мусулмонлар, ўша йўлбошчимиз ва у кишига ўша пайтта эргашган мусулмонларнинг бошларига тушган ҳар бир азиятга ҳам тайёр бўлиши керак. Чунки бу Аллоҳнинг бизлар учун юборган, жаннатга олиб борувчи ягона йўли бўлиб, Исломни олий қилиш учун Пайғамбаримиз (с а) босиб ўтган ягона суннатлари асосида ворид бўлган. У Зот ўзининг севимли Пайғамбари (с а) учун ҳам бу йўлдаги тиконли симларни олиб қўйгани эмас. Бизлар ҳам албатта ўша Пайғамбаримиз (с а) ўтган ҳар бир ҳолатларидан, азият ва қувончли кунларидан албатта ўтамиз инша Аллоҳ. Умид қиламизки, охиратларимиз ҳам, у зот (с а) ва у зотга эргашган асҳоблари(р а) сингари хайрли ва обод бўлади.

Мазлум ва мазлума биродарларимизга, Пайғамбаримиз (с а)нинг, “сабр қилинглар, сизларга ваъда қилинган нарса фақат жаннатдир” деган сўзларини айтамиз. Куфр қутириб бораяпти. Бизлар агар ҳақ йўлда эканмиз, демак биз ғолибмиз. Шу кунда, уларнинг зулмлари остида ғолибмиз инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here