Черков патриархи: Россиянинг ҳужумлари Инжилга мувофиқдир

453
0

Россия президенти Владимир Путин Сурия масаласида рус халқининг олдида ўзини оқлаш учун черков одамларини ишга солмоқда. Рус православ черкови Сурияда кечаётган сиёсий инқирозга аралашиб вазиятни янада чигаллаштирган Москва ҳукуматини қўллаб қувватлашини билдириб баёнот берди. Черков патриархи Кирилл тарафидан берилган баёнотда айтилишича, Сурия русларнинг ҳам ватани ҳисобланади. Шунингдек патриархга кўра, Россия самалётларининг Сурия устидан бомбалар ёғдириб, бегуноҳ инсонларни қатл этиши Инжилга мувофиқдир.

“Бизга узоқ кўринган Суриядаги воқеалар аслида биздан ҳеч ҳам узоқ эмас. Сурия бизнинг ҳақиқий қўшнимиздир. Биз у ерда она ватанимизни ҳимоя қиляпмиз”, “Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари муқаддас китоб Инжилга ва Августинуснинг “Адолатли жанг” назариясига мувофиқдир”, деди рус православ Патриархи Россиянинг  “Россия 1” телевизион каналига берган интервьюсида.

Патриархнинг даъво қилишича, бутун дунёнинг кўз ўнгида тинч аҳоли пунктларини, жумладан мактаблар ва шифохоналарни бомбалаб, экагу-аёл, ёшу-қари демай, қирғин қилаётган Россиянинг ҳужумлари инсониятни қутқариш учун амалга оширилмоқда.

“Суриядаги жангларимиз фақат мудофаа учун олиб борилмоқда. Шунинг учун у адолатли урушдир. Инсониятни, жамиятни ва давлатни мудофаа қилиш мақсадида олиб борилаётган жанг диний жиҳатдан тўғри ҳисобланиши мумкин. Бугунги кунда энг кўп босим остида қолган дин Христиан динидир. Шунинг учун Россиянинг нажот урушига ҳар бир киши умид билан қарамоқда. Биз суриялик биродарларимизни қутқаришни истаймиз. Шу йўл билан Экстремистлар, мутаассиблар ва террористлар билан жанг қилмоқдамиз”, дея қўшимча қилди патриарх.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here