40 ёшга тўлмаган Тожикистон фуқаролари Ҳаж қилишлари мумкин эмас

547
0

Тожикистон ҳукумати қабул қилган янги қарорга биноан, эндиликда 40 ёшга тўлмаган фуқаролар ҳаж ибодатини адо қилишлари мумкин эмас.

 Тожикистон ҳукумати қошидаги дин ишлари ва миллий анъаналар, маросимларни тартибга солиш бўйича қўмита раҳбари Ҳусайн Шокиров шундай қарор қабул қилинганлигини тасдиқлади.

 Унинг сўзларига кўра, шу тариқа биринчи навбатда катта ёшдаги фуқароларга ҳаж зиёратини амалга оширишга имкон берилади.

 Туркистон:

Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ҳар қандай чегарадан ўтиб кетмоқда. У ҳам Ўзбекистон жаллоди Каримов каби Исломни жамиятдан суриб чиқариш учун ўз имкониятидаги барча услуб ва воситаларни ишга солиш орқали ислом қадриятлари ва кўринишларга қарши аёвсиз кураш олиб бормоқда.

 Имомали Раҳмон Каримовнинг изидан бориб аввал сақол ва оқ дўппи, ўқувчи қизларни рўмолларига қарши курашган бўлса, кейинчалик корхона, ташкилот ва муассасалар ходималаридан ишга ҳижобда келмаслик талаб қилиб, жамоат жойларида ҳижобда юрган муслима опа-сингилларимиз очиқчасига тахқирлана бошланди.

 Имомали Раҳмон кўрсатмаси асосида дин ишлари бўйича қўмита 2015 йил апрел ойида 35 ёшга тўлмаган фуқароларни ҳаж ибодатига юбормаслик тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, бугунга келиб бу чеклов 40 ёш қилиб белгиланди.

 Бу золимлар ўзларига берилган ҳокимият ва қудратдан фахрланган ҳолда Ислом динига қарши курашишаётган бўлсада, охир оқибат зиён кўрувчилардан бўлиб қолишларини эсдан чиқаришмоқда.

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз ҳаргиз: “Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) Кунига қолдирмоқда, холос”  (Иброҳим: 42).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here