Сурия аҳлини турли қуроллар ёрдамида ҳам мағлуб этолмай, энди, очарчиликни қўллашга ўтишди!!

499
0

Сурия аҳлини турли қуроллар ёрдамида ҳам мағлуб этолмай, энди, очарчиликни қўллашга ўтишди!!

Суриядаги жинояткор режим кучлари билан Эрон ҳизби қуролли тўдалари ўтган июл ойидан бери Дамашқ яқинидаги Мадая, Бақин ва Забадоний шаҳарларини қамал қилиб келмоқда. У ерда аксари аёллар ва болалардан иборат 50 мингдан зиёд фуқаро озиқ-овқат маҳсулотлари, тоза ичимлик суви ва дори-дармонлардан маҳрум қилинди. Фуқаро фаолларининг гувоҳлик беришича, очарчилик оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн олти нафарга етган, уларнинг кўпчилиги болалар. Бундан ташқари, ўнлаб инсон жароҳатланган. «Қорним оч», деган сўзни тинмай такрорлаётган болаларига қамал ташқарисидан бирор егулик олиб киришга уринганлари эса снайпер ўқига ёки минага дуч келиб жароҳат олган ва аксарининг жароҳати жиддий…

Очарчилик тўғрисида тўхтовсиз хабарлар бериляпти, даҳшатли суратлар тарқатиляпти, аммо бу шаҳарлар нафақат бир хил аҳволда қолмоқда, балки кундан-кунга ёмонлашмоқда. Кунлар эмас, ойлар ўтди ҳамки, бегуноҳ аёллар, болалар ва қариялар ҳамон тириклик ресурслари ва воситаларидан маҳрум ҳолда қолмоқдалар, қирғинбарот қамалда яшамоқдалар. Ҳатто «ўлим савдогарлари» озиқ-овқатни тасаввур қилиб бўлмас даражада қимматга пуллашмоқда, яъни ҳар қандай турдаги 1 кг емишнинг нархи 27000 Сурия лирасига етган.

Бу шаҳарлар аҳли қўлида тут баргидан ва Аллоҳ инъом этган озгина ёмғир сувидан бошқа ҳеч вақо йўқ. Чунки золим ҳукмдорлар уларни сувдан ҳам маҳрум этганлар. Мадая аҳли ҳайвонларни асраш жамиятларидан мушукларни ҳимоя қилиш учун киришларини сўрадилар. Зеро, уларнинг аҳволи мушук гўшти ейишга мажбур қилмоқда. Албатта, уларнинг бундай илтимослари инсонпарварлик ташкилотлари учун шармандали ҳол. Чунки улар оч қолган болалар ноласидан қулоқларини беркитиб олишди. Фарзандларига едириб, ўзлари очликдан жон бераётган инсонларни кўришдан кўзларини юмиб олишди. Хусусан, «Қизил хоч»нинг баён қилишича, бугунда 12 миллион шахс (улардан 5.5 миллиони болаларни ташкил қилади) фавқулодда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Жаннат неъматлардан истаганча тўйиб ейиш учун Роббидан жаннатга олиб кетишни сўраган фидоий, азоб-уқубатга собир болакай ҳам, ўлим фариштасига мактуб ёзиб, ундан тезроқ мени очлик азобидан қутқаргин, чунки оила аъзоларимга ўзимнинг тез-тез кулишларим билан чиройли хотира қолдириб кетишни истайман, дея илтимос қилган мазлум қизалоқ ҳам барчамизни юрагимизни қон қилди… Ҳа, болаларни кулмайдиган қилиб қўйган, уларни ҳолдан тойдириб, чўпдай оздириб, гўштсиз суякка айлантирган… мана шу қамал бўлади.

Бу азоб-уқубатларни киши асло санаб тугатолмайди, таърифлаб беришга тил ожиз. Чунки аҳвол тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада. Биз ушбу мурожаатимизни бирор ташкилотга қарата айтаётганимиз йўқ, чунки уларнинг ҳаммаси бу ҳолни қоралаш, унга норозилик билдириш билан кифояланяпти, холос. Улар учун мусулмонлар фақат рақамлардан иборат бўлиб қолган. Бу ташкилотларнинг ишлаб чиқарилган жойлари битта: инсоний қадр қийматни умуман билмайдиган халқаро сиёсат ва очкўз мустамлакачилик.

Биз бу мурожаатимизни жангчи гуруҳларга йўллаймиз: Сизлар бирлашинг ва Ғарбнинг эмас, Аллоҳнинг арқонини ушланг. Очликдан скелетларга айланиб қолган аёлларингиз, болаларингиз ва қарияларингизни қутқариш учун қамални ёриб киринг. Бу яқинларингиз қотили билан музокара столига ўтирманг ва муборак қўзғолонингизни хор қилманг. Аксинча, унинг охирини золимнинг барча башараларию арконлари билан ағдариш билан тамомланг ҳамда буюк динингиз бутун ер юзи ва унинг аҳлини бахтли саодатли қилиши учун Аллоҳ шариатини ҳакам қилинг.

Мурожаатимизни мусулмон зобитлар дохил ўзгартиришга қодир қудрат ва ёрдам аҳлига йўллаймиз: Бундай мезонларни тўнтариб ташлаб, Ғарб ва унинг малайлари режаларини барбод қилинг. Мусулмон аёллар ва болалардан иборат бечораларни қутқаришингизга, балки бутун инсониятга нусрат-ёрдам беришингизга йўл қўймаслик учун оёқ-қўлларингизга солинган кишанларни парчаланг. Шунингдек, ҳукмдорлари тошу дарахт ва инсонларни сотиб юборган ушбу заиф давлатчалар ўртасидаги сохта чегараларни бузиб ташланг.

У ёқда босиб олинган Фаластин гўдаклари бўлса, бу ёқда Мадая, нафақат Мадая, балки мажруҳ Сурия, мазлум Ироқ, Тааз, қонга беланган Яман фарзандлари турибди… Уларнинг рўйхати узундан-узун. Уларнинг барчасини шу чегаралар ажратиб турибди. Аммо улар аслида битта Уммат фарзандларидир. Бугун Ғарб давлатлари Умматга қарши жамланди. Уларнинг манфаатлари бу Умматни ҳар томонга тортиб кетмоқда. Улар эркинлик, тинчлик каби ниқоблар остида Умматни йўқ қилишга келишиб олишди.

Бироқ Исломий Уммат саййидимиз Муҳаммад Мустафо A Умматидир. Шу боис фақат ҳақ-рост сўзлагувчи Росулимиз Aнинг ушбу сўзларига асосан, у эртага ўз куч-қудратига азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан албатта қайтади:

«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ والنَّهَارِ، وَلاَ يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إلاَّ أدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزًّا يَعِزُّ اللهُ بِهِ الإسْلاَمَ وَذُلاًّ يُذِلُّ اللهُ بِهِ الْكُفْرَ»

«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан, унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади».

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми4563

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here