Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас

759
0

Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас

 Халифалик давлатни тиклаш борасида сўз кетганда айрим одамлар томонидан ҳозирги глобаллашув замонида, олам сиёсатини бошқараётган давлатлар мислсиз ҳарбий қувватга эга бўлиб турган вақтда буни амалга ошириш имкони йўқ. Улар ўзларига рақиб бўлган давлатни вужудга келишига, оёққа туриб, етакчиликни ўз қўлларидан тортиб олишига зинҳор йўл қўймайдилар деган мазмундаги сўзлар айтилади. Улар бундай баҳо беришларига Умматнинг ҳозирги заиф ҳолати, тарқоқлиги, ўз диний қадриятларини ҳам сақлашдан ожиз бўлаётганларини сабаб қилиб кўрсатишади. Аслида ҳам шундайми?

 Агар сиртдан олиб қараганда, барча ишларга фақат воқелик ва ақл ҳамда мусулмонларнинг ўзидаги қувват ва имкониятга назар солган ҳолда баҳо бериладиган бўлса, уларнинг сўзлари ҳақиқатга яқиндек кўринади. Аммо шу ўринда, биз мусулмонлар учун эътиқодий масала бўлган Аллоҳнинг нусрати, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратларига бўлган ишонч, ўз имкониятимиздаги ишларни мукаммал бажарган ҳолда, натижани Аллоҳга таваккул қилиш эътиборсиз қолдириб қўйилади. Сийратга назар ташлайдиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада Ислом давлатини тиклаган вақтларида, ўз замонасининг қудратли давлатлари Рум ва Форс империялари қудратда бўлган. Шундай бўлсада, мусулмонлар ўз зиммаларидаги омонатни адо этиш йўлида жидду-жаҳд билан ҳаракат қилишди. Давлатни мустаҳкамлаш билан бир қаторда Ислом рисолатини оламга даъват ва жиҳод йўли билан олиб чиқишди. Улар ўз имкониятларидаги ишларни бажарган ҳолда, Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилишди. Натижада қисқа вақт ичида ушбу қудратли давлатлар устидан ғалабага эришиб, оламдаги еткачи кучга айланишди ва бу асрлар давомида оламга адолат ва хотиржамликни бахш этиб келишди…

Ҳозир устимизда ҳукм юритаётган капиталистик тузум ва унинг ҳомийлари бўлган қудратли давлатлар ҳам худди тарихда бўлгани каби Ислом давлати эълон қилинган вақтда унга қарши чиқишга ҳаракат қилишлари ва бу йўлда ўз имкониятларидаги барча воситаларни ишга солишлари аниқ. Аммо уларнинг бу ҳаракати бўғизланган хайвоннинг жон талвасасида типирчилашига ўхшаш бўлиб, тез орада жон таслим қилади. Бундай дейишимга сабаб, ҳозир ташқи кўриниши қудратли бўлган куфр давлатлари аллақачон ичидан чириб, жар ёқасига келиб бўлган. Бу тузумнинг сиёсий (бошқарув), иқтисодий, ижтимоий… соҳаларда таназзулга юз тутганига анча бўлди. Бошқарувда яроқсизлиги шундаки, ушбу тузум оддий фуқаролар эмас, балки йирик капиталистлар манфаатларига хизмат қилиши, барча нарсага шахсий манфаат нуқтаи-назаридан қараши, ғамхўр бошқарувчилик шахсиятига эга эмаслиги сабабли ҳатто ўз фуқаролари ишончидан маҳрум бўлмоқда. Чунки, ғамхўр бошқарувчи дунёни омонлик қирғоғига олиб чиқиш учун ўзидаги баъзи нарсаларни қурбон қилади, гарчи ўзида эҳтиёж бўлса-да ва инсониятни бошқариш устида озорларга учрасада, ўзини қўйиб ўзга инсонларни ихтиёр қилади…

 Капитализм табиатида бўлган иқтисодий, молиявий инқирозлар сабабли бу давлатлар иқтисоди инқирозга юз тутди. Улкан қарзлар ботқоғига ботди. Ҳозир бу давлатлар фақат кредитлар ва ҳеч нарсага асосланмаган қоғоз пулларни босиб чиқариш орқалигина тириклик нишонаси бермоқда. Ижтимоий соҳада гендер тенглик иддаоси билан аёллар зўравонлик қурбонига айланиши, эксплуатация қилиниши, қашшоқлик ва руҳий инқирозлар сабаб ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошиб бораётгани, бир жинсли никоҳларга рухсат берилиши ортидан туғииш камайиб, тез қариб бораётган жамиятга айланиб қолди. Ғарб давлатлари халқлари ичида ўзларидаги муаммоларни хал этиш ва руҳий хотиржамлик топиш умидида Исломга мурожжат қилиш, бу динни қониқиш ва хотиржамлик билан қабул қилиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Жамиятларида Ислом эътибори ва мусулмонлар сони ўсиб бормоқда. Шу сабабли ҳам улар Исломни ёмонотлиқ қилиш, Исломни бузиб кўрсатиш, бу динни террорчилар дини қилиб кўратишга уриниш орқали жамиятнинг исломийлашиб боришини олдини олмоқчи бўлишмоқда.

 Бугунги кунда капиталистик давлатлар суянаётган асосий куч бу – ўзларининг ҳарбий қувватлари бўлиб турипти холос. Аммо уларнинг бу қувватлари ҳам алдамчи бўлиб, бир кучли зарбага дош бера олмаслиги аниқ. Бугун бирлашмаган, бир бошчига бўйсунмайдиган жиҳодий ҳаракатлар уларнинг ҳарбий қувватлари қанчалик эканлигини фош қилиб қўйди. Бунга АҚШ ва НАТО кучларини Афғонистонда ботқоққа ботиб қолгани, ўз мағлубиятларини яшириш ва афғон урушидан худди ғолибдек чиқиб кетиш учун турли хил сиёсий макр-хийлаларни ишга солаётгани яққол мисол бўла олади. Бундан ташқари, ҳарбий қуввати билан доим фахрланиб келган Россия фақат вахшиёна қирғинлар орқалигина Чечен урушини тўхтатишга эришди, мусулмон ва номусулмон давлатлардан иборат ҳарбий коалиция Сурия инқилобини тўхтатишга қодир бўла олмаяпти. Эътиқодида мустаҳкам турган жиҳодий ҳаракатлар бу давлатлар учун “бош оғриғи” бўлиб турган ҳолда, Халифалик давлати тикланиб, бир қўмондон бошчилигидаги иззат ва азизлик учун жон фидо қилишга тайёр бўлган миллионлаб аскар, юз минглаб танк ва ҳарбий самолётлар, бунга қўшимча, атом бомбасига эга бўлган қўшин қаршисида улар қандай ҳолатга тушишларини тасаввур қилиш қийин эмас. Албатта, бунинг учун жидду-жаҳд ва азиз нарсаларимизни қурбон қилишга тайёр бўлишимиз, ўз имкониятимиздаги барча ишларни мукаммал адо этиб, натижани Аллоҳга таваккул қилишимиз ва Унинг ваъдасига ишонишимиз шарт. Аллоҳ таоло айтади:

إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُم

 “Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмайди” (Оли Имрон: 160).

 Мустамлакачи кофирлар Ислом ва мусулмонлар олдида заиф эканликларини англашяпти. Ўз тузумлари инсониятни бахтсизлик ва азоб-уқубатдан қутқара олмасилигини тушунишяпти. Исломдан қўрқишяпти, қайта бирлашишимиздан хавфсирашяпти. Шунинг учун ҳам юз йил аввал бизни бўлиб, парчалаб ташлашгандан кейин қайта жамланишимизга йўл қўймаслик учун бор имкониятларини сарфлашяпти. Буни биз қутуриб ҳужум қилишаётганидан, “терроризм” дастаги остида соҳта урушлар келтириб чиқаришаётганидан, малай ҳокимларимиздан бизга қарши фойдаланишаётганидан англашимиз мумкин. Бас, шундай экан, Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг, улардан асло қўрқманг, Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасига ҳеч шубҳа қилманг. Чунки, бизни ва барча мавжудотларни яратган Зот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва ул зот билан бирга бўлганларга аввалда нусрат берганидек бизга ҳам нусрат беришга қодирдир. Биз Халифалик қулатилишини хотирлар эканмиз, сизни биргаликда ушбу буюк фарзни адо этишга, исломий ҳаётни қайта барпо этишга даъват қиламиз. Биз шубҳасиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ

“Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”, дея қилган башоратлари рўёбга чиқишига ишонамиз.

 Ҳизб ут Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here