Халифалик ва унинг қадр қиммати

575
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Халифалик ва унинг қадр қиммати

Шубҳасизки, Расулуллоҳ ﷺ Исломни ҳаётда амалий татбиқ этганлар. Рошид Халифалар ва ундан кейин келган Халифалар ҳам то Усмоний Халифалигига қадар худди шундай йўл тутишган. Чунки мусулмонлар Халифасиз ҳаётни тасаввур қилишмас эди. Улар халифага байъат қилишар, Халифа эса уларни Аллоҳнинг қонунини билан бошқарар ва байтулмолдаги маблағларни улар ўртасида адолат билан тақсимларди. Улар Аллоҳнинг рисолатини оламларга етказиш учун қўшинлар жиҳодга ҳозирлик кўраётганига гувоҳ бўлишарди. Шунингдек, уларнинг кўз ўнгида ҳадлар татбиқ этилар, бойлардан закот олиниб, камбағалларга берилар эди. Савдогарлар божхона солиғисиз савдо-сотиқ қилишарди. Шундай қилиб, Уммат Исломнинг ҳукмларини қўллаш натижасида “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ” байроғи остида хавфсиз ва осойишта узун ҳаёт кечирди. Агар ҳоким унга зулм қилса ёки Исломни нотўғри татбиқ қилса, Уммат уни муҳосаба қилар ва ҳар доим ғалаба ёки шаҳидлик талабида жиҳодга шошиларди, маломатчининг маломатига асло парво қилмас эди. Ички сиёсатда Исломни татбиқ қилиш ва ташқи сиёсатда даъват ва жиҳод орқали рисолатни ёйиш билан азизлик ҳукм сурди. Биринчи Жаҳон Урушидан кейин аср жиноятчиси Мустафо Камол ва унинг ёрдамчилари томонидан халифалик қулатилгунга қадар вазият шу ҳолда давом этди.

1342 ҳижрий йилда жиноятчи яҳудий Мустафо Камолнинг қўли билан Усмоний халифалик қулатилганидан буён Ислом Уммати ночор аҳволда ҳаёт кечирмоқда, халифалик қуёши ботганлиги даҳшатидан оғир аҳволда инграшда давом этмоқда. Нафақат Ислом Уммати, балки, бутун дунё шундай аҳволда. Халифаликнинг йўқлигини тасвирлаган Лоуренс Арабий ҳақ сўзларни айтган эди.

“(Шариф Хусейн) фаолияти биз учун фойдали бўлиб кўринмоқда.  Чунки у Исломий фронтни парчалаш ва Усмонли империясини мағлубиятга учратишда бизнинг мақсадларимизга мос қадам ташламоқда. Агар арабларга муносиб йўл билан ишлов берилса, улар бир-бирига ҳасад қиладиган ва ҳамжиҳатликни қабул қилмайдиган, кичик амирликлардан иборат сиёсий тарқоқ бўлиб қолаверадилар”, деган эди махфий хатида биз яшаб турган  воқеликни тасвирлаган Лоуренс.

Халифалик йўқлиги сабабли Уммат бошидан кечирган ҳорликни том-том китоблар ёзиш билан изоҳлаб бўлмайди. Чунки Халифаликнинг йўқлиги Аллоҳнинг қонунлари бекор қилинишини англатади. Бу эса Умматнинг бошига тушган ҳар бир мусибатнинг асосий сабабидир. Мусулмон Аллоҳнинг қонунларидан узоқроқ яшар экан, унинг Исломи комил бўлмайди. Инсонлар тарафидан қўйилган куфр қонунларига бўйсуниш Исломдан узоқлашишдир. Ислом – ундан ҳаёт низоми балқиб чиқадиган ақлий ақидадир. Бу шундай мукаммал низомки, унинг баъзилари татбиқ қилиниб, баъзиларини тарк қилишга асло ўрин йўқ. Яъни иймон жиҳатидан бўлинишни (жузъийликни) қабул қилмайдиган бир бутун низомдир.

Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً

Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар.

яна айтади:

 وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

– (Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!

Ислом ҳаётнинг барча жиҳатларига ечим берадиган тузумга эга. Шаръий нусусларни ўқиб ўрганишдан шу нарса аён бўладики, Исломда бошқарув низоми, иқтисод низоми, ижтимо низоми, ташқи сиёсат, таълим сиёсати ва ҳоказолар мавжудлигини кўрамиз. У муомала ва жазо чораларини ҳам ўз ичига олади. Ислом фақат ибодатга оид дин эмас.

Мустамлакачи кофир Ғарб ўзига тобе қўғирчоқ режимлар орқали ўз низомларини мусулмонлар ҳаётига киргизиши ортидан, Ислом шариатининг ҳаётдан четлатилиши Умматга ўта қимматга тушди. Бу қўғирчоқ режимларнинг асосий вазифаси мустамлакачи хўжайинларининг буйруқларини бажариб, Аллоҳнинг қонунига қарши курашишдир. Муқаддасотлар ёки Мусулмонларнинг қони бу режимлар учун заррача ҳам аҳамиятга эга эмас, аксинча, уларнинг барча амаллари шариатга умуман хилофдир. Буларнинг барчаси халифалик йўқлиги сабабли содир бўлмоқда.

Халифаликнинг йўқлиги, аслида мусулмонларнинг бошига катта мусибат солган мустамлакачилик сиёсатига бўйсунишни англатади. Бу бўйсуниш нафақат икки қибланинг биринчиси бўлган муқаддас заминни булғаш учун яҳудийларга имкон яратишда, балки мусулмонларнинг хоин ҳокимлари томонидан яҳудийларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун имзоланган “тинчлик” битимларларида ҳам мавжуддир. Бу хоин ҳокимлар муборак ерни яҳуд вужудининг ифлослигидан тозалаш ўрнига улар билан “тинчлик” битимларини имзоладилар. Шунингдек улар Яман, Сурия ва бошқа мусулмон мамлакатларида экин ва наслларни йўқ қилувчи ҳалокатли урушларни олиб бориш бўйича ўзларининг мустамлакачи хўжайинларининг кўрсатмаларини бажаришмоқда.

Халифаликнинг йўқлиги сабабли ҳокимлар исломий ўлкалардаги жамиятларни ғарблаштиришга чақирувчи мустамлакачилик сиёсатини амалга оширишмоқда. Улар CЕДАW каби оилаларни парчалаш ва зино шартномаларини имзоладилар, ўқув дастурларини мустамлакачилик буйруғига мувофиқ равишда ўзгартирдилар. Бунда Ғарб ҳаётини намуна сифатида талқин қиладиган оммавий ахборот воситаларининг хизмати катта бўлди. Буларнинг барчаси исломий шахсиятнинг фикрий, сақофий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатлардан бузилишига сабаб бўлди. Бу эса мусулмонларнинг ҳаётидан Исломни бутунлай четлатишга ва қайта уйғониш ёки Ғарбнинг мустамлакасидан қутулишга таъсир қилмайдиган баъзи бир шахсий ибодат маросимлари билан чекланишга олиб келди.

Баъзи олимлар бу ҳокимларнинг жиноятларини оқаш, ҳеч бўлмаганда сукут сақлаш билан уларнинг жиноятларига шерик бўлишмоқда. Авваламбор улар Аллоҳнинг шариатини эътиборсиз қолдиришмоқда. Айни пайтда уларнинг кўпчилиги фойда бермайдиган зарарли фатволар ва воқега алоқаси бўлмаган маърузаларни авжига чиқараётганини кўрасиз,  улар кофирларни дўст тутган ва Аллоҳнинг шариатига тўсқинлик қилаётган ҳамда Аллоҳнинг қонунини ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилаётганларга қарши курашаётган хоин ҳукмдорларнинг жинояти ҳақида сукут сақлашидан ҳаё қилишмаяпти. 

Ҳидоят, ғамхўрлик, раҳмат, ғурур ва адолат давлати бўлмиш Халифалик давлатида илоҳий шаръий ҳукмлар остида туриш, бу жуда катта масала. Бунинг устига Ислом Уммати рисолат соҳибики, бу – одамларни зулматдан нурга олиб чиқиш учун уларни Исломга киритиш демакдир. Мусулмонларнинг асосий масаласи фақат шу бўлган даврда улар цивилизация,  ободончилик,  фикрий ва маданий тараққиёт нуқтаи назаридан шарқ ва ғарбга ҳукмронлик қилишган эди.  Бошқа мамлакатлардаги одамлар Халифалик давлати соясида яшашни орзу қилар эдилар. Улар жаҳолатдан ва қолоқликдан халос бўлиш учун Ислом лашкарлари ўзларининг мамлакатларини фатҳ қилишларини интизорлик билар кутишарди. Луи Сидионинг Африкага Ислом цивилизациясини олиб кирган Бану Ағлаб ҳақида ёзганлари бунга далилдир.

У шундай ёзган эди: Бану Ал-Ағлаб ҳар бир бой ва серҳосил ўлкаларга савдо, саноат ва қишлоқ хўжалигини қайта жонлантириш учун бор кучини аямадилар. Омборлар барпо қилиб чўл ва қирғоқ аҳолиси ўртасидаги алоқаларни осонлаштирдилар. Йўллар қуриб, алоқа хавфсизлигини назоратга олишди. Марокаш ва Миср чегаралари ўртасида почта учун умумий бошқарув идорасини қурдилар. Сўнгра улар энг муҳим бандаргоҳларда саноат учун муҳим рол яратдилар, чунки улар кучли флотга эга эдилар. Бу уларини денгиз хўжайинларига айлантирган эди”. Халифа Абдул Ҳамид (Аллоҳ раҳмат қилсин) томонидан барпо этилган темир йўл ҳам халифалик давлатининг нақадар буюк давлат бўлганлигини тасдиқлайди.

Халифалик давлатининг тикланиши фақат вақт масаласидир, ундан бошқача эмас. Шунингдек, Халифа қилиш (ваъдаси), азизлик ва юксалиш кундан кунга яқинлашмоқда, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Исломий ҳаётни янгидан бошлаш учун фаолият қилиш ва Халифага байъат қилиш ҳар бир мўмин ва мўминанинг бўйнидаги фарздир. Бу масалада сустлик қилиш мумкин эмас. Аллоҳ бизнинг бўйнимиздан ҳорликни олиб ташлагунга қадар ва биз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат мавқейимизга қайтгунимизга қадар ҳаракат қилишимиз вожибдир.

Роядан таржима

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here