Қирғизистонда кўчмас мулк ва автомашиналар мажбурий суғурта қилинади

514
0
a model car in a mousetrap, symbolic photo for car expenses and debts

7 февралдан, барча турдаги автомашиналар ва кўчмас мулклар мажбурий суғурта қилиниши ҳақидаги қонун кучга киради. Кўчмас мулкка алоқадор барча нарсалар ҳукумат қошидаги суғурта компаниялари томонидан рўйхатдан ўтказилса, автомашиналар 10 та шахсий компаниялар билан шартнома тузишлари керак бўлади. Суғурта компаниялари билан шатнома тузиб олиш учун фуқороларга атиги бир ой муҳлат берилади. Сўнг куч органлари томонидан фуқороларга 1000 сом ўлчамида жарима солиниши мумкин бўлади. Жамоатчиликда бу конун ўта ёмон қабул қилинишига қарамай, депутатлар томонидан деярли бир овоз билан қабул қилинди.

Қонун кўра, ушбу суғурта компаниялари томонидан, талофот кўрган кўчмас мулк эгалари учун 1000000 сомгача, автомашиналар учун 500000 сомгача пул берилиши мумкин экан. Ҳукуматпараст матбуот Қирғиз халқи бу конунга икки хил муносабатда, яъни рози бўлганлар билан норози аҳоли деярли тенг деган маънони беришга ҳаракат қилишаяпти. Лекин Ҳақиқатда эса воқеълик ундай эмас, бу ишдан деярли буту халқ норози.

Қирғиз халқининг аҳволи ночор ва келажакда ундан ҳам ёмонроқ бўлиши эҳтимоли ўта кучли. Буни ҳатто ҳукумат бошлиғининг ўзи ҳам тасдиқлади. Фуқороларнинг шундай қийин аҳволини кўра била туриб, уларни толон тарож қилиш мақсади билан юқоридаги каби қонунларни айнан шу кунларда татбиқ қилиниши, бу ёмон кўринишдир. Ҳа, ҳаммани қийин ҳолатлар кутмоқда. Бу ҳолатни кириб келишида, айнан шу ҳукуматларнинг ўзлари асосий айибдор ва жавобгардирлар. Лекин бу кризисда, ҳукумат фақат ўзини ўйлаб, коррупциялашган режимини манфаати учун халқни устига ҳар хил солиқ ва бошқа яна оддий халқни талон тарож қилишлари учун шароитлар яратиб берувчи қонунларни ўйлаб топаверишлари, уларни худбин ва очкўз эканликларига далолат қилади.

Ҳукумат мутлақ коррупциялашиб бўлди. Демак шу ҳолатида мажбурий суғурта соҳасини ҳам назорат қила олмайди. Балки, ҳукумат ўзининг шу ҳолсиз ҳолатидан фойдаланиб, министрлар ушбу суғурта орқали жуда катта иқтисодий фирибгарликларни ўйлаб қўйишгандир. Улар бюджетдаги камомадларни қандай ёпиш ҳақида бош қотиришаётиб, шу суғурта ишини, қиморхоналарни қайтадан очиш масаласини ва ГЭСларни кимларгадир сотиш лоиҳаларини кўриб чиқишади. Лекин бу соҳалардан тушиши кутилган маблағларнинг назорат қилувчи органларнинг деярлик ҳаммаси коррупция механизмининг асосчиларининг ўзлари. Улар бу пулларни ўз аро тақсимлаб юбориш йўллари ҳақида фикрлашади холос.

Суғурта ишининг ўзини олиб қарасак, бу иш мусулмонлар учун шарън ҳаром ишлардан ҳисобланади. Шунинг учун илгари ихтиёрий суғурта компанияларига деярли ҳеч ким аъзо бўлган эмас. Энди уни мусулмонларга мажбурий суратда олиб келишаяпти. Бу ҳақида исломий уламолар ўз фикрларини айтишлари керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here