Каримов режимининг Ўзбекистондаги янги жиноятлари

635
0

Ислом Каримовни жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти этиб сайланиши тасодиф бўлган эмас. Зеро, жуда кўп мутахассислар, халқаро ва турли маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу сайлов тафсилотлари ҳақида сўз юритиб, унинг қайтадан президентлик муддатига сайланиши ўзи қабул қилган конституцияга зид эканини баён қилди… Шу билан бирга, бутун дунё сукут сақлади, ҳатто Каримов режими демократик асосда бошқариляпти, дея олқишлади ҳам! Яъни халқаро хамжамият, хусусан етакчи давлатлар Каримов режимининг кўпгина жиноятларига эътибор бермай келяпти. Жумладан:

Андижоннинг қуролсиз аҳолисига қарши ўқ отиши, фикрий мухолифлар ва фикрга қаршиларни жисмонан йўқ қилиши, рўмол ёпиниш, соқол қўйиш ва оқ дўппи кийишни тақиқлаши, давлат хизматчиларини намоз ўқишдан тақиқлаши, ёш болаларни масжидларга киришдан тақиқлаши, рамазон ойида жамоий ифтор берилишини тақиқлаши, шунингдек, Ўзбекистон режими қамоқхоналари ва вақтинчалик ушлаб туриш жойларида қўллаётган жиноятлари… Бу режимнинг ваҳшийлиги ҳақидаги сўнгги ҳақиқатлардан бири, диний сабабларга кўра судланганларга тааллуқли бўлган 159-модда билан қамалганлар томонидан бизга етиб келган бир мактубдир. Қамоқхоналарда сақланаётган ушбу маҳбусларнинг овозини, зулмни ва унинг даҳшатини ҳис қилармикин, дея бутун дунёга етказмоқчи бўлдик. Мана ўша маҳбуслар мактубининг матни:

“Биз Қашқадарё вилояти, Косон шаҳридаги УЯ 64/51 қамоқхонасида сақланаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларимиз. Ўзбекистон ҳокимлари бу қамоқхонани Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида жойлашган УЯ 64/48 қамоқхона шаклига айлантиришга уринмокда. Чунки бу қамоқхонада маҳбусларга, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан турли хил энг оғир қийноқлар қўлланади… Жумладан, режим давлат ҳимояси остида бўлган, ҳукумат буйруқларини ижро қилиб, унинг номидан жирканч ишларни амалга оширадиган маҳбусларни бу ерга кўчириб олиб келди. Яъни Зарафшон шаҳридаги УЯ 64/48 сонли қамоқхонасидан Косон шаҳридаги УЯ 64/51 сонли қамоқхонага ўтказишди… 2015 йил 19 сентябрда кўчирилган ва қамоқхона маъмурияти ҳимояси остида бўлган бу маҳбуслар давлат сиёсатига қарши бўлганларга нисбатан провакация ишларини бошлаб юборишди. Уларни қийнаб, хорлаб, масхара қилишди, уларга нисбатан одатда ўлимга олиб борадиган ишларни бажаришди… Сўнгра олиб ўтилган бу маҳбуслар 2015 йил 25 сентябрда УЯ 64/51 сонли қамоқхонани “чёрный зона”, деб эълон қилишди. Бу жиноятчилар фикрлари ҳукмрон бўладиган зоналарга нисбатан ишлатиладиган атамадир. Сабаби қамоқхона ичкарисида бўлаётган ҳодисаларни турли қарашларга эга маҳбуслар курашининг аламли натижаси, деб эътибор қилиш орқали ҳукумат ўзининг жиноятларини беркитмоқчи бўлиб, чалғитиш мақсадида қилмоқда. Шу нарса аниқки, олиб келинган бу маҳбуслар давлат югурдаклари бўлиб, давлат томонидан қўллаб-қувватланиб турган жиноий тўдалардир. Улар бажараётган ишлар ҳар қандай жиноий тўда амалга оширадиган ишлардан анча ёмон.

Бу қамоқхонага ўтиши билан давлат югурдаклари бўлган ушбу маҳбуслар ўз фикрида собит турган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари иродасини, хусусан, Андижон шаҳридан Казаков Аҳмаджон иродасини синдиришга урина бошлашди. Унинг оёқларини уриб синдиришди… Сўнгра унинг қариндошлари кўргани келган пайтда давлат югурдаклари бўлган маҳбуслар ундан хотинини талоқ қилишни талаб қилишди. У буни қатъий рад қилиб, уларга кескин қарши чиққач, мазкур маҳбуслар УЯ 64/51 сонли қамоқхона маъмуриятига 5 октябр куни Аҳмаджоннинг қорнини пичоқ билан чавақлаб ташланишига ёрдам беришди…

Бу қамоқхона ички режимини ҳам давлат югурдаклари бўлган мана шу маҳбуслар қўлга олган. Улар диний сабабларга кўра 159-модда билан қамалган маҳбусларга нисбатан, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бўлган маҳбусларга нисбатан вахшиёна ишларни амалга оширмокда. Уларни алоҳида камераларга ташлаб, турли хил қийноқларга солмоқда, хорламокда… Уларнинг қўл ва оёқлари ўта вахшиёна тарзда уриб, синдирилмокда. Бу вахшийлар бу билангина чекланиб қолмасдан, маҳбусларнинг қариндошлари учрашишга рухсат олиб, учрашув хоналарига келган пайтда, уларнинг учрашув учун ажратилган алоҳида хоналарга юзсизларча огоҳлантиришсиз кириб келиб, уларга ташвиш туғдириб, озор бермоқда… Бўлаётган бу ходисаларни барчасидан ўша югурдаклар ортига бекиниб олган қамоқхона маъмурияти хабардордир”. Мактуб матни тугади.

Биз эслатиб қўймоқчимизки, Ўзбекистон қамоқхоналарида Ҳизб ут-Таҳрирнинг олти мингдан кўпроқ аъзолари бор. Уларнинг кўпчилиги 1999 йилдан, яъни 16 йилдан кўпроқ муддатдан бери у ерларда ётибди. Уларнинг муддатлари тугаган бўлса ҳам, Ўзбекистон давлати уларни ноқонуний тарзда иккинчи, учинчи, тўртинчи марта қамоқ муддатини чўзиб(раскрутка қилиб), ушлаб турибди… Бу ҳолат эркакларгагина чекланиб қолмасдан, муслима аёллар ҳам Каримов қамоқхоналарида айнан мана шу ҳолатларни бошдан кечирмоқдалар.

Биз шу ўринда бутун дунёга шуни маълум қиламизки, бу жиноятлар – ин ша Аллоҳ – бу дунёда асло жазосиз қолмагай. Охират азоби шак-шубҳасиз, қаттиқроқ ва давомлироқдир… Шунингдек, бу жиноятлар Ҳизб ут-Таҳрирни сабру матонат, бошини тик кўтариб, Аллоҳнинг нусрати ва Ўз динини азиз қилиши яқинлигига аниқ ишонган ҳолда Исломни ҳаёт майдонига қайтаришга даъват қилишда давом этишидан асло тўхтата олмайди. Аллоҳ Таъоло Ўзининг буюк китобида айтади:

يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّـهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّـهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эсаагарчи кофирлар ёмон кўрсалардаЎзининг нурини комил қилишдан бошқа ҳарқандай ишдан бош тортади”. (Тавба: 32)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон.

15 муҳаррам 1437ҳ

28 октябрь 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here