Россия ва АҚШ Сурияда парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги меморандумни имзолади

503
0

Куфр давлатлари моддий манфаат устида ўзаро кураш олиб боришсада ўзлари учун умумий душман қилиб белгилаб олган Ислом ва мусулмонларга қарши курашда доимо ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлишади. АҚШ ҳам Сурияда бошланган халқ қўзғолонида исломий фикр ва туйғулар ғолиб кела бошлагач, бу инқилобни ўз измига солиш учун турли хил ҳийла-найрангларни ишга сола бошлади. “Женева-1” ва “Женева-2” конференциялари шулар жумласидан. АҚШ  ўзини қонхўр Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиш тарафдори қилиб кўрсатишга ҳаракат қилган бўлсада, зимдан Асадга бу курашда ғолиб келиш учун вақт ва имкониятлар ато этиб келди. Ҳатто ўзи тарафидан қўллаб-қувватлаб келинган Сурия мухолифати ҳам Асадни ҳокимиятда олиб  қолишнинг уддасидан чиқа олмади. Шундан сўнг АҚШ Сурия урушига Россияни ҳам жалб қилди. Амалда гўёки Россияни Сурияда бошлаган ҳарбий ҳаракатларига қарши қилиб кўрсатаётган бўлишига қарамай, Россия Сурияга АҚШ режаси ва рухсатига асосан кириб борди ва у ерда ҳам ҳамкорликларини давом эттиршмоқда.

 Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ўринбосари Андрей Картаполовнинг хабар қилишича, Россия ва АҚШ ҳарбий органлари ўртасида куну-тун алоқа каналларини йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланган. Маълум қилинишича, бунга икки давлат ҳарбий учувчиларининг ҳамкорликдаги машғулотлари вақтида эришилган.

 “Россия ва АҚШ учувчилари Сурия осмонларида самолётлар хавфли яқинлашган ҳолатда экипаж аъзолари ва ердаги хизматчилар қандай ҳаракат қилишлари бўйича ҳамкорликда машғулот ўтказди”, – дейилади хабарда.

 Қайд этилишича, Россиянинг Ҳмеймим шаҳридаги авиабазада жойлашган ҳаво-космик кучлари бошқарув пункти ва Қатардаги Америка қўшинлари штаби ҳамда тезкор гуруҳ штаблари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашишни йўлга қўйиш масалалари ишлаб чиқилган.

 “Россия ҳарбий ҳаво кучлари ва халқаро коалиция самолётлари махсус тайинланган ҳудудда энг кам хавфсиз масофага яқинлашишни амалга оширишди, олдиндан белгиланган частота бўйича рус ва ингилиз тилларида бир-бирлари билан алоқага чиқиб, ўз паровоз параметрлари тўғрисида хабар алмашишди”, – деди Андрей Картаполов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here