Мусулмон, золим раҳбарларни лаънатласа бўладими

692
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

Мусулмон, золим раҳбарларни лаънатласа бўладими

Агар раҳбар лаънатга лойиқ бўлса, уни лаънатлаш жоиз, лекин ундан узоқ бўлган маъқул. Чунки биз ҳар бир ишимизга ҳам, гап-сўзларимизга ҳам жавоб берамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

إِذْ تَلَقَّوْنَهُ بِأَلْسِنَتِكُمْ وَتَقُولُونَ بِأَفْوَاهِكُمْ مَا لَيْسَ لَكُمْ بِهِ عِلْمٌ وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِنْدَ اللَّهِ عَظِيمٌ

“Ўшанда сизлар уни тилдан тилга олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб уйлар эдингизлар. Ҳолбуки у Аллоҳ наздида улуғ (гуноҳдир)”.  [24:15]

Абу Ҳурайра(р.а) Пайғамбаримиз(с.а.в)дан ривоят қилади: “кимики эгаларини изнисиз бир қавмга саййид бўлиб олса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва инсонларнинг; ҳаммаларининг лаънати бўлсин. Улардан қиёмат куни адолати ҳам, тасарруфлари ҳам қабул қилинмайди”. Абу Довуд ривояти.

Пайғамбаримиз(с.а.в) деди: “Улар Роббиларига ёлғон тўқидилар. Огоҳ бўлинки, золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”. Термизий ривояти.

 Язид ибн Абу Суфён айтади: мени Абу Бакр(р.а.) Шомга юборганда шундай деди: эй Язид, албатта, сени қариндошчилигинг бор, эҳтимол уларга амир тайинлашингда таъсир қилар. Бу нарса сен учун қўрқаётган нарсаларимнинг энг каттасидир. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) “кимики мусулмонларнинг ишидан бирор нарсага эга бўлиб, уларга шу олган нарсасини эътиборга олиб, бирортасини амир қилса, бас унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ ундан адолатини ҳам, тасарруфини ҳам қабул қилмайди, ҳатто уни жаҳаннамга доҳил қилади. Кимгаки Аллоҳннг ҳимоясидаги жойи берилса, ноҳақдан ундаги нарсадан бирор нарсани барбод қилса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин ёки Аллоҳ Азза ва Жалла ундан ўз зиммасини олиб қўяди” – деган. Имом Аҳмад ривояти.

Абу Мусаббеҳ ал-Ҳимсийдан Росулуллоҳ(с.а.в) асҳобларининг ичида ўтириб айтган сўзини ривоят қилинади: “албатта бир киши яхшиликлардан фалон-фалон ишларни қилади ва албата у мунофиқдир.” Шунда асҳоблари; қандай мунофиқ бўлсин, ваҳоланки у сизга иймон келтирган?- деб сўрашди. “у имомларни(яъни раҳбарларни) лаънатлайди ва уларга лаънат ўқийди”– деди. Табароний ривояти.

 Абу Дардодан ривоят қилинади: “лаънатловчи шаҳид бўлмайди ва Қиёмат куни шафоатчи ҳам бўлмайди”. Ибни Ҳиббон ривояти. Ибни Аббос(р.а)дан ривоят қилинади: бир киши шамолни лаънатлаганда, “шамолни лаънатлама, чунки у буюрилган. Кимки ноҳақдан бирор нарсани лаънатласа, бу лаънат ўзига қайтади”. Ибни Ҳиббон ривояти.

Лаънатга ҳақли бўлган инсонларни лаънатлаган ҳужжатлар бўлса-да, биз амирларимизни лаънатлаш ўрнига уларни муҳосаба ва амри маъруф, наҳи мункар қилишимиз керак. Чунки амри маъруф ва наҳи мункар ҳар бир воқеъликка алоқадор шаръий ҳукмни билиб, унга риоя қилмаётган мусулмонларга нисбатан, ҳатто амирларга нисбатан ҳам қўлланади ва уларни ҳаққа бурилишга мажбур қилади. Аммо ношаръий ишларга рози бўлиб, шу ҳолда давом этишимиз, сукут сақлашимиз Аллоҳ Таолонинг лаънатига ва ғазабига дучор бўлишимизга, улар сабабли Аллоҳ Таоло оммавий азоб юборишига ва кеча-ю, кундуз қилаётган дуоларимизни қабул бўлмаслигига сабаб бўлади, Аллоҳ сақласин. Зотан, Расулуллоҳ(с.а.в)  Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Бани Исроилга энг аввало кирган нуқсон шу эдики, бир киши бошқа кишига йўлиққан пайтда: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрққин ва бу қилаётган ишингни ташлагин, чунки бу нарсани қилиш сен учун ҳалол-дуруст эмас», дер эди. Сўнг эртаси куни у билан учрашган пайтда уни яна ўша ҳолатда кўрар эди. Лекин бу нарса у билан бирга еб-ичишдан, бирга ўтиришдан қайтармас эди. Бас, улар шундай қилишгач, Аллоҳ уларнинг баъзиларининг қалбларини баъзилари билан урди». Сўнгра Расулуллоҳ(с.а.в)  ушбу оятни тиловат қилдилар: “Бани Исроилдан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Исо бинни Марям тилида лаънатлангандир. Уларнинг лаънатланишига сабаб қилган исёнлари ва тажовузкор бўлишганидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш! Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга ҳавойи нафслари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолувчидирлар. Агар Аллоҳга, Пайғамбарига ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни  дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир“. [5:78-81] Сўнгра шундай дедилар: «Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».

Абу Саид ал-Худрий(р.а)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Сизлардан кимингиз мункарни кўрса, уни қўли билан қайтарсин. Қодир бўлмаса тили билан, бунга ҳам ярамаса, дили билан ўзгартирсин. Бу иймоннинг энг заифидир».

Адий ибн Умайр(р.а)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Албатта Оллоҳ хос одамларнинг амали туфайли оммани азоблайди. То улар ўз ораларида мункарни кўрсалар, уларни инкор этишга қодир бўла туриб инкор этмасалар, шунда Оллоҳ хосни ҳам, оммани ҳам бир ҳил азоблайди».

Хузайфа ибн Яман(р.а)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ёки Оллоҳ сизларга Ўзи томонидан азоб юборади. Шундан сўнг сизлар Унга дуо қиласизлар, У эса ижобат этмайди».

Ушбу ҳадисларнинг барчалари амри маъруф, наҳи мункарнинг вожиблигига далолат қилади. Булар ҳокимни ҳам амри маъруф, наҳи мункар этиш вожиблигига далолат этади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ(с.а.в) ҳокимнинг ҳато ишларини инкор этишга амр этдилар ва бу инкорни қодир бўлган ҳар қандай восита билан – қилич кўтариш даражасига бормаслик шартига кўра қўл билан, мутлақо тил билан яъни ҳар қандай сўзлар билан ва агар қўл ва тилдан ожиз бўлса, қалб билан инкор этиши(табассум билан қарши олиш эмас, балки лоақал ундан ҳафалигини, унинг ишларига рози эмаслигини кўрсатиши)ни вожиб қилди. Ким инкор қилмаса, гуноҳда ҳокимга шерикдеди. Чунки, айтдиларки, бас ким ҳокимлар қилаётган ишларга рози бўлса, уларга эргашса, гуноҳдан пок ҳам, саломат ҳам бўлмайди. Шунинг учун у фарз. Мункар бор эканми, демакки зиммамизда асоси ҳам турибди. Мусулмонларнинг иши зиммасида бўлган “имом”(яъни раҳбар)ни амри маъруф ва наҳи мункар қилиш эса, амри маъруф ва наҳи мункарнинг, ҳатто шаръий ҳукмларнинг тожидир. Чунки бу ишни Аллоҳга таваккул қилган ҳақиқий “рижол”ларгина қилиши мумкин. Зеро бунда Умматнинг орасида мункарлар йўқ бўлишига, ишларини тартибга тушишига ва тараққиёт этишига, ҳамда ўзининг олам олдидаги вазифасини чиройли адо қилишга кафолат бор. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бундай мўминга энг буюк мукофотни ваъда қиляпди.

Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: “Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва жабр-зулм қилувчи имомга қарши чиқиб, уни яхшиликка буюргани ва ёмонликдан қайтаргани учун имом уни ўлдирган кишидир”.

Ислом Умматини яхши уммат бўлишидаги асосий сифати ҳам иймон билан бирга амру-маъруф ва наҳий-мункардир. Бу сифат бизда йўқолиши, фосиқларни қўлимиз билан мункарларини тўхтатиш ёки уларни мункарларидан тўхтатадиган гапларни гапириш, лоақал қалбдан ёмон кўриш ўрнига, кўришганда қучоқлашиб кўршииб, қалбларимизнинг тўрисидан жой беришимиз оқибатида хор бўлдик. Лаънати яҳудлардан фарқимиз қолмаяпди. Аллоҳ Таоло айтади:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ

“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”.  [3:110]

Аллоҳ Таоло деди:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا

“Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”. [2:143]

Озгина фикр қил, бошқа яқинларинга етказиш сени зиммангда! Билганимча етказдимми?! Аллоҳим Ўзинг шоҳид бўл.

Муттақий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here