АҚШ ҳарбий машғулот дастуридан воз кечди

587
0

АҚШ ҳукумати Туркия, Иордания ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликда олиб бораётган Сурия муътадил мухолифатини “ҳарбий машғулот”дан ўтказиш ва мужоҳидларга қарши қуроллантириш дастуридан воз  кечди. Бу ҳақида АҚШда чиқадиган “New York Times” газетаси Обама идорасига яқин манбага таяниб хабар тарқатди.

Газета тарқатган хабарга кўра, Вошингтондан бу мавзуга доир расмий баёнот келиши кутилмоқда. Номи ошкор қилинишини истамаган АҚШ мудофаа вазирлигининг олий даражадаги масъулларидан бири ҳам Сурия муътадил мухолифатининг Иордания, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлигида “Ҳарбий машғулот” дастури тугатилиши ҳақида маълум қилди. Масъулга кўра, унинг ўрнига Туркияда кичик бир машғулот маркази қурилади. У ерда Сурия мухолиф гуруҳларининг раҳбарларига таълим берилади. Бу кичик гуруҳга АҚШ ҳаво амалиётида нишонга олинадиган нуқталар қандай белгиланиши  борасида таълим берилиши режалаштирилмоқда.

АҚШ “ҳарбий машғулот” дастури учун давлат бюджетидан 500 миллион доллар ажратган ва бир йилда 4500 мўътадил мухолифат вакили ҳарбий машғулотдан ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ режа муваффақиятсизликка учраб, бор-йўғи 54 киши Сурияга юборилди. Уларнинг баъзилари Жабҳатун Нусра гуруҳига асир тушди, баъзилари ўлдирилди, баъзилари эса ўғирлаб кетилди. Хуллас АҚШ марказий қўмондонлигининг раҳбари генерал Ллойд Остин “ҳарбий машғулот”дан ўтган мухолифатчиларнинг фақат тўрт-бештаси қолганлигини расман эълон қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here