Россия Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтиришга интилмоқда

520
0

 Афғонистонда Толибон ҳаракати ва “ИШИД” жангарилари фаолияти кучайиб кетгани баҳонаси билан Россия Марказий Осиёда ўз ҳарбий иштирокини кучайтиришга жиддий аҳамият қаратмоқда.

8 октябр куни Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов еткачилигидаги ҳарбий делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келиб, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган бўлса, шу куни Россия Тожикистон билан биргаликда Душанбедан 30 км узоқликда жойлашган “Айний” аэродромидан фойдаланишни бошлагани тўғрисида хабар берилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг чоршанба куни берган хабарига кўра, Россиянинг Тожикистондаги 201- ҳарбий базасига вертолётлардан ташкил топган авиагуруҳ қўшилди.

 Хабарда айтилишича, мазкур авиагуруҳ Тожикистоннинг Ғиссор туманида жойлашган “Айний” аэродромида жойлаштирилади ҳамда Ми-24П ва Ми-8МТВ жанговар-транспорт вертолётлари билан жиҳозлантирилади.

Туркистон:

Рамзан Қодиров ўз твитр саҳифаларига ёзишича, Афғонистон вице призиденти генирал Достум билан учрашишган. Улар асосан ИД ташкилотининг Афғонистондаги қаноти тез суратда ривожланиб бораётганидан хавотирланишаётгани ва бу муаммоларнинг ечимида Россиянинг ёрдами ҳақида гаплашишган эмиш.

Демак Афғонистон ҳукумати ҳам Асаднинг режими сингари Россия билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Генирал Дўстумнинг ўз армияси мавжуд бўлиб, у Ўрта Осиё мамлакатларини тўсиб турувчи асосий буфер худудини ташкил қилади. Лекин Афғонистонда пайдо бўлиб бораётган вазият, Россия сингари қувватли давлатнинг бевосита аралашувини талаб қиладиган жиддий тус олиб кетиш хавфи бор. Бу АҚШнинг Россия учун таёрлаб бораётган янги ИШИДнинг иккинчи ёки Кавказда ҳам пайдо бўлиши билан учунчи каласи бўлиши мумкин. Россия ИШИДни мазлум қилиши билан уни Ислом ва мусулмонлар қучоғига солиб беради. Натижада Мусулмонлар ҳар ерларда мазлум мусулмон биродарларининг номидан Россияга қарши жиҳодий ҳаракатлар бошлайверишади. Ҳатто Россиянинг ичида ҳам.

Россия, ўша пайдо бўлиб бораётган ҳолатларни сеза бошлаб, вазиятдан фойдаланиб Ўрта Осиё мамлакатларидаги ҳарбий позицияларини мустаҳкамлаб олмоқчи. Ўрта Осиё мамлакатлар раҳбарлари эса, Россияни Суриядаги ваҳший ҳарбий юришларида қўллаб юбориш билан, ҳақиқатда Россияни бошига тушадиган аянчли ҳолатига шерик бўлиб қолишлари мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here