Лавров: “Сурия озод армияси” билан алоқа ўрнатишга тайёрмиз

553
0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада ташкил қилинган матбуот анжуманида “Сурия озод армияси” ҳақида АҚШдан маълумот талаб қилганлигини, бироқ ҳануз жавоб олишга муваффақ бўлмаганлигини билдирди.

“Сурия озод армияси реал бўлмаган бир гуруҳдир. АҚШ давлат Котиби Жон Керридан “Сурия озод армияси”нинг маконлари ва бошқарув нуқталари ҳақида маълумот беришни сўрадим, аммо ҳалигача жавоб олганим йўқ. Агар ҳақиқатан ҳам “Сурия озод армияси” ўз “ўрни”га эга қуролли мухолифат бўлса, биз бу гуруҳ билан алоқа ўрнатишга тайёрмиз. Буни ҳеч кимдан яширмаймиз”, деди Россия ташқи ишлар вазири.

Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Ғарб давлатлари раҳбарларидан ҳеч бири муътадил мухолифатнинг ким эканлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаганлигини билдирди.

“Путин ҳақиқатдан ҳам ажабланмоқда. Ким бу муътадил мухолифат”, деди Песков.

Песков ўз баёнотида олға суришича, Россия самалётлари муътадил мухолифатни нишонга олганлигига доир гап сўзлар, атайин чиқарилган. Песковга кўра, Ғарб давлатлари муътадил мухолифатнинг кимлигини ҳам ва нишонга олиниши керак бўлган гуруҳларнинг маконларига оид разведка маълумотларни ҳам Россияга бермай қўйган. Бу маълумотлар Россияга Эрон, Ироқ ва Сурия разведка бўлимлари тарафидан етиб келган.

“Ғарб давлатлари муътадил мухолифатнинг кимлигини ҳам бизга айтишмайди, ҳақиқий террорчиларнинг маконига оид разведка маълумотларини ҳам бермайди. Ғарб биз билан мувофиқ шаклда фаолият олиб боришни истаса муътадил мухолифатнинг кимлигини бизга айтсин”, деди у.

Кремлнинг бу баёнотлари Ғарб давлатлари тарафидан Россия кучлари Сурияда мўътадил мухолифатни нишонга олганликда айбланаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Европа иттифоқи кенгашининг раҳбари Доналд Туск Сурияда муътадил мухолифат Россия кучлари тарафидан нишонга олишини танқид остига олиб, “Қонуний мухолифат устидан бомба ёғдириш орқали муаммони ечиб бўлмаслиги борасида ҳамфикрмиз”, деди.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер ҳам Россияни Сурия мўътадил мухолифатига ҳужум уюштиришликда айблади. Картер Россиянинг бу ишини “ўтга бензин қуйиш билан баробар”, дея баҳолади.

Туркистон:

Россиянинг бу баёнотлари ва давомли ракетали ҳужумлари, Ғарб томонидан Суриядаги олиб борилаётган махфий ҳаракатларини, уларнинг ўзларини очиб юборишга мажбур қилиши мумкин. Чунки Россия шу кунгача ИДни эмас, балки бошқа Ғарбпараст жамоаларни уришга ҳаракат қилаяпти. Негаки ИД бутун дунё олдида салбий обруйга эга бўлса, “Сурия озод армияси”ни Асадни ўрнини эгаллаши учун, ижобий тус берилиб олиб келинаётган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here