Руҳоний яҳудийларни табриклади

551
0

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Исроилнинг “Rosh Hashana” номли янги йил байрами билан табриклади. Бироқ Исроил аскарларининг шу кунларда Қуддусда Ал-Ақсо масжидига уюштирган ҳужумлари ҳақида оғиз очмади. Ваҳолангки, Исроил қуролли кучлари айнан мана шу “Rosh Hashana” кунида Ал-Ақсо масжидига тонг маҳалдан ҳужумни бошлади. Масжидга келган кўпчилик мусулмонлар жароҳат олди. Улар орасида ёш болалар ва аёллар ҳам бор. Ал-Жазира мухбирига кўра босқинчилар 24 соат ичида 3 марта ҳужум уюштирган.

Исроил жамоатчилиги эса Руҳонийнинг илиқ сўзлари ва дуойи саломларини юқори қайфиятлар билан қабул қилди. Руҳоний ўзининг табрик ва дуосини ижтимоий тармоқларда жорий қилди.

“Ҳар икки халқнинг (Исроил ва Эрон халқининг) илдизи Иброҳим а.с.га бориб тақалиши бизларга тинчлик ва бахт саодат олиб келсин”, дейилади Руҳонийнинг табрик ва дуосида.

Эрон масъуллари расмий ёки норасмий шаклда Исроилга таҳдид қиладиган ва уни ер юзидан йўқ қилиб юборишга қаратилган дўқ-пуписалари билан машҳур. Эрон президенти бир тарафдан Исроилга қайноқ табриклар йўллаган бўлса, иккинчи тарафдан Эрон диний раҳбари Оятулло Ҳоманаий ўзининг “twitter” саҳифасида Исроилниниг қачон йўқ бўлиб кетиш вақтини эълон қилди.

“25 йилгача сионист режими деган нарса қолмайди”, “Сиз келажак 25 йилни кўрмайсиз”, “Инша Аллоҳ келгуси 25 йилда яҳуд режими хаётдан йўқ бўлади”, дея ёзди Эроннинг диний раҳбари.

Ҳоманаий АҚШ билан ҳам душманлигини яширмаслигини билдириб, унинг “катта шайтон”лигини яна бир бор эслатиб ўтди.

“Биз баъзи сабабларга кўра фақатгина ядро дастури бўйича музокараларни қабул қилдик. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг музокрачиларимиз ўз вазифаларини яхши амалга оширишди. Имом Ҳумайний АҚШни катта Шайтон деган эди. Баъзилар бу шайтонни фариштадек кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Эрон халқи бу шайтонни қувиб юборган. Эшикдан қувилган АҚШнинг деразадан кириб келишига йўл қўймаймиз”, дея қўшимча қилди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here