“Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қил”

533
0

Шу кунларда Уммат бошига тушаётган балоларни кети узилмаяпти.  Бу ҳодисалар нақадир аччиқ бӯлмасин  дунё кӯз ӯнгида содир этилмоқда.  Энг ачинарлиси шундаки  исломий юртларнинг раҳбарлари, қалбини Ваҳн  қамраб  олган ва  бу ғофил кимсалар  ҳавойи хоҳишига асир бӯлган малъунлардир. Уларни бошқача атай олмаймиз, зеро ӯз Яратувчисига очиқдан очиқ уруш эълон қилган бандалар  аҳволи ҳайвондан ҳам баттар ҳисобланади. Раъият масъулиятни ӯз бӯйнига олган раҳбарларнинг аҳволига  боқсангиз гӯё дунёда хеч қандай ғам-ташвиш йӯқдек осудаҳол юришади. Ҳолбуки раъият Аллоҳ томонидан берилган омонатдир ва унинг ҳаққини адо қилолмаган кимса икки оламда хорлик кӯради. Расулаллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам  дедилар: -“ Эй Абу  Зарр буни омонат дейдилар, агар ҳаққини адо қилолмасанг Қиёматда надоматга айланади”.

Аммо афсуски 80 йилдан  буён Уммат фосиқ, ғофил ҳокимлар қӯлида қолган. 80 йилдан буён Уммат динини гуё қӯлида чӯғ ушлаб тургандек тутиб келади. Ҳолбуки 3 кундан ортиқ мусулмон раҳбарсиз яшаш ҳаром эканлигини била туриб, бу ӯткинчи дунёдаги қайси саодат илинжида умр ӯтказмоқдамиз ?! Наҳотки собиқ Шӯро давлатидаги ҳолат бизга ибрат дарси бӯлмаган бӯлса? Наҳот шу қадар “ сабрли” бӯлсак?  Аммо бу бефойда “ сабр “ эвазига нимага эришмоқчимиз?!  Бу сабримизга заррача савоб йӯқ! Зеро Аллоҳ ҳузурига борганмизда, бу  ғафлат ва сукутимиз учун жавоб беришлигимиз аниқ. Дӯст киму душман кимлигини таниб олиш вақти келмадимикин? Бизларнинг еримизни, бойликларимизни куфр томонидан толон-торож қилинишига йӯл  қӯйган раҳбарларимизга нисбатан нима учун  сукунатни ихтиёр қилдик?

Шу кунларда уларнинг асл башаралари очиқ намоён бӯлмоқда.  Август ойининг охирларида бир йигитни соқоли туфайли уриб ӯлдиришди. Шундан  сӯнг Тожикистонда қонли низолар бӯлиб ӯтди. Табиатан уқувсиз ва нодон президент гӯё ҳеч нарса бӯлмаганидек 2 кундан сӯнг ҳодиса жойига борди. Уни карнаю сурнай билан  тантанали кутиб олишди. Ёшлар қӯли кӯксида  эҳтиром кӯрсатишди, Умматнинг қизлари  бегона эмас “миллий” яримяланғоч либосда рақсга тушиб беришди. Президент эса мамнун! Ижтимоий тармоқларда бир шов-шув бӯлди-ю, яна “сабрли” мусулмонлар бу ҳолатга ҳам тан беришди. Эндиликда, айнан Тожикистон президенти ӯзининг ҳамтовоқларига мезбонлик қилиб, 14-15 кунлари КҲШТ нинг навбатдаги мажлисини ӯтказиб берди. Улар яна бир стол атрофида йиғилишиб, келгуси даврга ӯзларининг уммат устидаги ифлос режаларини тузишади.

Агар биз фурсатни ғанимат билмасак, – биз ӯтган Шӯро давридаги ғофил мусулмонларни  кечирмаганимиздек – келгуси авлод ҳам бизларни асло кечирмайди. Қолаверса, бизларга буюрилган даъват омонати Қиёматда афсус надоматга айланади.

Юқорида зикр қилинган ҳокимларга келсак, уларнинг ҳукми Аллоҳга ҳавола, бу йилги уларнинг осийликлари ҳаддан ошиб кетди. Бу ғофилларга Аллоҳ Ӯзи кифоя қилсин. Аллоҳ Таоло айтади:

Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар. (Аъроф : 179 )

Сӯзимиз сӯнгида яна бир маротаба эслатиб ӯтмоқчимиз:  Бу дунёда қилинган ҳар бир амалимиз, заррача яхшилик ё ёмонлигимиз, бизларга қарши ёки бизнинг фойдамизга ҳужжат бӯлишлиги аниқдир. Биз то Аллоҳ буюрган ва Расулаллоҳ (с.а.в.) кӯрсатиб берган  амалларни ижро қилмас эканмиз, асло мӯъмин бӯла олмаймиз. Агар нафсимиз, хоҳишимиз, фарзанд ва молу давлатимиз биз учун Аллоҳ ва Унинг расулидан афзалроқ бӯлса, унда бундай одамга ушбу ҳадис кифоя қилади: -“ Агар уялмасанг, хоҳлаган нарсангни қил”.

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here