Покистон президенти Новоз Шариф ядровий синовни тўхтатиш эвазига АҚШ беш миллиард доллар таклиф қилганлигини билдирди. Новоз Шарифнинг даъвосига кўра, у миллий манфаатни ўйлаб, бу маблағни қабул қилишдан бош тортган.
“Ядровий синовдан воз кечишим эвазига АҚШ менга беш миллиард доллар таклиф қилган эди. Мен ташқи босимларга парво қилмай, мамлакатнинг ривожи ва манфаати учун қарор қилган эдим. АҚШнинг собиқ президенти бир неча марта менга телефон қилиб, ядровий синовдан воз кечишим учун беш миллиард доллар пул таклиф қилган эди”, деди фермерлар йиғилишида иштирок этган Покистон президенти.
Мамлакатда террор ҳодисалари камайганлигини ва иқтисодий вазият ижобий тарафга ўзгарганлигини қайд этган Шариф ҳукумат биринчи ўринда қишлоқ хужалиги соҳасига катта эътибор қаратаётганини ва Покистонда фермерликни ривожлантириш учун 3,4 миллиард долларлик ёрдам пакети тайёрланганлигини эълон қилди.
“Қишлоқ хужалиги соҳасини ривожлантириш учун фермерлар маҳсулотларининг суғуртаси, электр тўловларидаги қулайлик, банкдан олган қарзларни тўлаш, замонавий қишлоқ хужалиги технологиясини импорт қилиш учун божхона ва даромад солиқларини ўз ичига олган 341 миллиард рупилик ёрдам пакети бугунги йиғилишда тасдиқланди”, деди Покистон президенти.
Туркистон:
Покистон исломий юртлар ичида ядро қуролига эга бирдан-бир ягона ядровий исломий ўлка ҳисобланади. Аҳоли сони бўйича оламдаги катта мамлакатлар ичида олтинчи ўринда туради. Ер майдони Британия ва Франция ер майдонини қўшиб ҳмсоблаганда ҳам улардан каттадир. Унинг қуролли кучлари оламдаги еттинчи энг катта қуролли кучлар бўлиб, олис масофага учувчи ракеталар, ядровий қуроллар билан қуролланган. Покистон шундай юрт бўлса-да у Американинг буйруқлари олдида эгилишга мажбурдир. Бу эса юртнинг зайифлиги сабабли эмас, раҳбариятдаги бир ҳовуч хоинларнинг хиёнати орқали амалга оширилмоқда. Мана шу бир ҳовуч хоинлар Американинг юртларимиз устидан ҳукмрон бўлиб олишига икки букилиб имкон яратиб беришди, Американинг ўзи бунга эришолмасди. Покистон оламдаги йирик кучлар эга бўлмаган ресурсларга эга бўлишига қарамай, мана шундай аҳволда. Шубҳасиз, НАТО ёрдамчи кучларига йўл очиб берганлар ҳам, Америкага қарашли «Blackwater», ЦРУ жосусларининг Покистонга визасиз киришларига рухсат берганлар ҳам, Америка элчихоналари ва консуллик офислари кенгайитирилишига рухсат берганлар ҳам, Америка аскарларининг Покистон бош ҳарбий қўмондонлиги қароргоҳларида бўлишларига йўл қўйганлар ҳам мана шу хоин ҳокимлардир.
Аллоҳ Покистонга нефт, газ, маъданлар, сув, ҳосилдор тупроқ ва мард инсонлар…ни беҳисоб қилиб берганига қарамай, Хоин ҳокимлар бу давлатни мустамлакачи Ғарб давлатлари ва Халқаро Валюта Фонди буйруғига мувофиқ бошқармоқда! Электр токи ва табиий газ тақчиллиги инсонлар ҳаётини бутунлай зулматда қолдирган. Покистонликларнинг тенг ярми ҳамон қашшоқликда ҳаёт кечирмоқдалар. Асосий эҳтиёж моллари нархи осмонда. Масалан, нарх-наволарнинг ортиши натижасида 50 миллиондан зиёд покистонлик ҳар кеча оч ҳолда тунашга мажбур. Юрт эса хорижий қарзлар ботқоғига ботиб, Американинг ҳомийлиги остида қолган. Буларнинг бари ядровий қуролга эга бўлган ҳамда дунёдаги энг катта армияга эга давлатларнинг еттинчиси ҳисобланган Покистонда юз бермоқда!
Аммо Халифалик давлати мавжуд пайтда Покистонда мусулмонларнинг аҳволи ўзгача эди. Масалан, ҳиндистонлик мусулмонлар мушриклар томонидан ҳужумга учраган пайтда Муҳаммад ибн Қосим амирлиги остидаги Халифлик давлати қуролли кучлари Кўрфаздан туриб сафарбар қилинганлар ва зулмга якун ясаб, Исломий бошқарув нурини таратганлар. Ҳатто Халифалик давлати ўзининг энг заифлашган даврида ҳам Американи жизя тўлашга мужбур қила олган. У Американи милодий 1795 йил 5 июн, ҳижрий 1210 йил 21 сафар ойида жизя тўлаш тўғрисидаги шартномага имзо чектирди. Бу шартнома бўйича Америка Халифалик давлатига ҳар йили 642.000 олтин доллар ҳамда 12.000 усмонийлар олтин лирасини тўлаб турган. Бу шартнома Америка учун Америка тарихида биринчи марта ўзининг тилидан ўзга тилда имзолаган шартнома бўлди. Демак, ёлғиз Халифаликкина Покистонни мустамлакачилар чангалидан озод қила олади. Фақат Халифалик давлатигина Умматнинг қудратини душманнинг ёвузлигидан мусулмонларни ҳимоя қилишга сарфлай олади.
Шундай экан, мустамлакачи кофирнинг чангалидан халос қиладиган ва Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритадиган Халифалик давлатини қуриш учун фаолият олиб бориш лозимдир. Ўшанда мўминлар Аллоҳ нусрати сабабли шоду хуррам бўлурлар. Ана шунда Покистон қўшинининг қуроллари ва арсеналлари мусулмон биродарларига қарши ишлатилмайди, балки манфур кофир мустамлакачи давлатлар томонидан босиб олинган исломий юртларни озод этиш йўлида ишлатилади.