Оқ уй: Россия Асадни қўллаб-қувватлашда давом этса, халқаро изоляцияга дуч келиши мумкин

526
0

Россия Сурия президенти Башар Асадга ёрдам кўрсатишда давом этаверса, халқаро миқёсда яккаланиб қолиши мумкин. Ушбу фикрни душанба, 14 сентябр куни Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест билдириб ўтди.

Журналистларнинг агарда Россия Ироқ ва Сурияда террористларга қарши амалиётлар олиб бораётган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга қўшилмаса ва Асадни қўллаб-қувватлашда давом этса, оқибатда нималар бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги саволига жавоб берар экан, “улар халқаро ҳамжамиятдан янада кўпроқ ажратиб қўйилади”, – дея жавоб берди у. “Акс ҳолда улар ИШИДга қарши АҚШ бошчилигида коалиция доирасидаги 60 давлат қаршисида қолади”, – дея тасдиқлади Эрнест.

Айни пайтда, Эрнестнинг сўзларига кўра, “Россиянинг Суриядаги манфаатлари қолган дунё мамлакатлари қизиқишлари билан тўлиқ қарама-қарши келмайди. Россия антитеррор коалиция ютуқларидан манфаатдор. Россия ҳам ИШИДни батамом йўқ қилиш стратегиясининг муваффақиятли амалга ошишини истайди, албатта”, – деган Оқ уй матбуот котиби. У Асаднинг ҳокимиятдан кетиш вақти келганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Россия бир неча маротаба Суриядаги можароларни бартараф этишнинг энг мақбул йўли Сурия армиясини қўллаб-қувватлаш эканини маълум қилган эди.

Шу мақсадда Сурияга ўқ отар қуроллар, гранатомётлар, бронетранспортёрлар ва бошқа турдаги қуролларни етказиб бериш режалаштирилаётгани, шунингдек, Суриянинг Латакия шаҳрида Россия ҳарбий авиацияси жойлаштирилиши учун шароитлар яратиш мақсадида маҳаллий аэропорт авиабазасига зарур ҳарбий техникалар ва системалар ташиб борилаётгани хабар қилинган эди. манба: “kun.uz”

Туркистон: 

Дунё системаси, фақат АҚШ томонидан илгари суриладиган лоиҳалар асосида бошқариладиган бир томонлама бошқарув тизимига айланиб бораяпти.

Россия, энди илгариги мавқеъидан туриб, халқаро сиёсатга таъсир кўрсата олмайди. АҚШ унга энди бу имкониятни бермайди.

АҚШ Сурия муаммосини, халқаро система воситасида, ўзи ва куфр олами учун манфаатли томонга буриб, маълум бир жойгача олиб келди. Энди у Россияга бу тизимни ўзгартириши ёки бошқа бир томонга буриб юборишига асло йўл бермайди.

Россиянинг Сурияда мустақил ҳарбий ҳаракатлари, АҚШ томонидан яширин дастакланиб келаётган маълум қувватларга қарши ҳарбий амалиётлар уюштиришига қараб йўналтирилиши аниқ. Бу эса, АҚШнинг бутун дунё олдида ўзича яширин олиб бораётган иккиюзламачилик сиёсатини очилиб кетишига олиб бориши мумкин. Бу АҚШ томонидан Шомда Асад ва унга қарши бир неча сунъий уюшмалар ўрталарида мувозанатни сақлаб келаётган сиёсий найранги бўлиб, бутун дунё билиб туришига қарамай, расман бошқа ёлғон манфаатларни рўкач қилиб олиб бораётган халқаро сиёсатидир.

АҚШнинг халқаро сиёсатда тутган ўрни, у олиб бораётган жирканч оламий сиёсатига бутун дунё мамлакатлари сиёсатчиларини сукут қилиб туришга мажбур қилади. Шунингдек дунё мамлакатлари бу ифлос ўйинларда бевосита иштирок этишлари учун АҚШ тузаётган коалициясига аъзо бўлиб, унинг халқаро майдондаги манфаатлари йўлида ёрдам беришга ҳам мажбур қилинади.

Россия бу урушга, АҚШ билан ҳамкор бўлиб кирмоқчи бўлаяпти. Лекин АҚШ бунга йўл бермайди. У Россияни коалицияга аъзо бошқа мамлакатлар сингари, АҚШнинг чизган чизиғидан заррача четга оғмай ҳаракатланишини ҳоҳлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here