Қирғизистон уламолар кенгаши қора ҳижоб киймаслик ҳақида қарор чиқарди

654
0

Қирғизистон уламолар кенгаши “Радикал” диний гуруҳлар ёйилишини олдини олиш учун йиғилиш ўтказди. Йиғилишда сўзга чиққан Қирғизистон муфтийси Максат Токтомушев асосий мавзудан ташқари мактабларда ва бошқа ўқув юртларида ҳижоб кийиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Давлат муфтиси ҳижоб кийиш таъқиқланиши қабул қилинмаслигини, бироқ ҳижоб учун муайян ёшга етиш ва кийим шакли миллий урф одатларга мос бўлиши биринчи ўринга қўйилиши кераклигини билдирди. Қирғизистон уламолар кенгаши ҳам муслима аёлларга қора рангли ҳижоб ўрнига бошқа турли ранглардаги ҳижоблар кийишни тавсия қилди.

“Яқин кунларда қизларимизнинг мактабларга ҳижоб кийиб бориши мавзусида бош вазир Темир Сариев билан учрашамиз. Уламолар кенгаши қизларимизнинг мактабга қора ҳижоб кийиб бормаслиги ҳақида қарор чиқарди. Бошқа Ислом ўлкаларида қора ҳижоб одатий ҳол ҳисобланади. Шунинг учун ҳеч қандай нохушликларга сабаб бўлмайди. Бизда эса қора ранг мотам аломатидир. Шу боис қизларимиз бошқа ранглардаги ҳижоб кийишларини ва миллий кийимлар кийишларини тавсия этамиз”, деди Мақсатбек Токтомушев.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари мактаб ўқитувчиларига ўқувчиларнинг фақат ташқи кўринишига эмас, балки уларнинг таълим тарбияси ва дарсликларни қандай ўзлаштираётганига ҳам эътибор қаратишга чақирди.

“Ҳижобли бўлиш ёки бўлмаслик ҳар кимнинг ўз хоҳшидир. Яъни қизларни ҳижоб кийишга ёки киймасликка мажбур қилиш қабул қилинмайди. Кичик ёшдаги қизчалар ҳижоб киймаслиги табиий ҳол. 11-12 ёшга етгандан сўнг муслима қизлар ҳижобли бўлишлари лозим”, деди муфтий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here