Беш нарса борки, агар улар билан балолансангиз, ҳолатингиз қандай бўлар экан?!

345
0

images-33

Америка бошчилигидаги куфр олами Ироқ ва Афғонистонда мағлиб бўлгандан кейин мусулмонларга юзма-юз чиқишликка журъат қилолмай, ўз сиёсатини мусулмонлар орқали, яъни бир-бирларини уриштириб амалга оширишни режалаштирган. Шунинг учун сизларга ушбу ҳадисни эслатмоқчиман: Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинадики, айтдилар: Расулуллоҳ (с.а.в) бизнинг олдимизга келиб: «Эй муҳожирлар жамоаси, беш нарса борки, агар улар билан балолансангиз, ҳолатингиз қандай бўлар экан?!. Сизлар улар билан балоланишингиздан Аллоҳдан паноҳ сўрайман: Бирон-бир қавмда фоҳишабозлик кенг ёйилиб кетса, уларда вабо ва ота-боболарида бўлмаган касалликлар кўпаяди. Бирон-бир қавм ўлчов ва тарозидан уриб қолса, уларнинг бошига очарчилик, қийинчилик ва раҳбарнинг жабри келади. Бирон-бир қавм молларининг закотини бермай қўйса, уларга осмондан ёмғир ёғмай қўяди, агар ҳайвонлар бўлмаганида уларга асло ёмғир ёғмай қўярди. Бирон-бир қавм Аллоҳ ва Расулига берган аҳдини бузса, Аллоҳ уларнинг устларига ўзларидан бошқа, душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Улар ўша қавм эгалик қилган нарсаларнинг баъзисини тортиб оладилар. Бирон-бир қавмнинг раҳбарлари Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм юритмаса, улар Аллоҳ нозил қилган нарсани ихтиёр этмаса, Аллоҳ уларни ўзаро урушадиган қилиб қўяди» (Ибн Можжа ривояти).

Куфрни режасини амалга оширишга хисса қўшиб қўймаслигимиз учун шу ўринда бир нарсани яхши билиб олайлик: Кимда ким “ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ” деса, у мўмин хисобланади ва шариатда мўминга муомила қилинган муомила қилинади. Уни муртад бўлганлигини фақат махкама қарори билан аниқланади. Шундай экан биз ҳар бир мўмин-мусилмонга шариатдаги кўрсатмалар бўйича ёндошсак адашмаймиз. Тўғри, у осийлик қилса албатта амру-маъруф ва наҳий-мункар қилинади, лекин у мўмин деб хисобланади. Росалуллоҳ(с.а.в) дедилар:

“Мўмин мўмин учун баъзиси баъзисини мустаҳкамлайдиган бинога ўҳшайди” деб бармоқларини бир-бирларига кириштирди. Буҳорий ривояти.

Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) дан ривоят қилади:
“Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни беёрдам ташлаб қўймайди, уни камситмайди”. Муслим ривояти.
Али(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) дан ривоят қилади:

«Мўминларнинг қонлари ўзаро тенгдир, улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир, улар бошқаларга қарши битта қўлдирлар». Имом Аҳмаднинг “маснад”ида келган.

Нўъмон ибн Башир(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в) дан ривоят қилади:
“Мўминларни бир-бирларига раҳм-шафқат қилишида, бир-бирларига дўст бўлишлигида, меҳирибонлак қилишда битта жасадга ўҳшаганини кўрасиз, агар бир аъзо оғриб қолса жасадининг қолган аъзолари унга уйқусизлик ва истима билан ҳамдард бўлади” имом Буҳорий ривояти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here