ФИКРНИНГ ҲАЁТДАГИ ЎРНИ (4)

728
0

 بسـم الله الرحمن الرحيم

ФИКРНИНГ ҲАЁТДАГИ ЎРНИ (4)

Ҳар қандай воқеликка ёки ҳар қандай кимсага нисбатан ўзимизнинг шахсий фикримизни билдиришимиз учун аввало бизда фикрлаш тариқати мавжуд бўлиши керак. Ўз фикрига эга бўлмаган, балки ҳар бир ишда бировларни фикрини кўтариб юрадиган инсонда шахсий фикр ҳам, фикрлаш тариқати ҳам бўлмайди. Инсоният тарихини ўрганиб чиқсак, шу нарса аён бўладики, инсон ҳар доим фикрлаганда ёки бирор воқеликка ҳукм чиқарганда албатта бирор асосга таяниб ҳукм чиқаради. Масалан: урфга асосланиб тўй учун фалон нарсалар керак деган фикр ёки бутларга асосланиб, уларга маълум вақтларда қурбонликлар килиш. Насл-насаб асосида бир оилага нисбатан, улар биз билан қуда бўлиши мумкин эмас ёки миллатчиликка асосланиб раҳбарлик бизнинг қўлимизда бўлиш керак ва ҳоказо. Демак, ўз фикримизга эга бўлишимиз учун аввал фикрлаш асосини аниқлаш керак ва хато фикрларга бориб қолмаслик учун ўша асосни яхшилаб текшириб чиқиш талаб қилинади. Кейин мен шу асосда фикрлайман деб қарор қилади ва унинг фикрлаш асоси қандай эканлиги маълум бўлади. Бу унинг фикрлаш йўли, яъни фикрлаш тариқати ҳисобланади.

  Воқеликка ёки ҳар қандай кимсага шахсий фикримизни бераётган вақтда адашмаслигимиз учун тўғри асосни танлаб олишимиз зарур. “Урф” фикрий асос бўлишга ярамайди, чунки унинг ўзи ҳам жамиятдаги бошқа бир ҳукмрон фикрдан келиб чиққан. Масалан “мустақиллик” байрамини нишонлаш СССРни Россия тарқатиб; энди ҳар бир халқ ўзича мустақил яшайди – деган фикрдан келиб чиқди. Буни текшириш учун ҳам қандайдир асосга таяниб ечишимизга тўғри келади. Бутларни ҳаёт асоси қилиш аҳмоқона фикр эканини ҳозирги кунимизда ҳеч бир далилга ҳожат йуқ. Насл-насаб ёки миллатчиликлардан баъзи бир фикрларни чиқариб олиш мумкин, лекин ҳаётнинг ҳаммасига ечим чиқариш амримаҳол, ҳатто бир миллат вакилларининг ўзаро иқтисодий алоқалари қандай бўлиши ёки ижтимоий масалаларнинг тартиб интизоми қандай бўлиши умуман ечилмайди. Бундан ташқари бу асос ўша халқни ваҳшийларга, бошқа миллат вакиллари билан имкон топди дегунча уришиб, талашадиган “ит”ларга айлантиради. Ҳатто бир миллат вакиллари ўртасида ҳам; сени наслинг асл эмас – деган асосда жанжаллашадиган қилиб қўяди. Ҳамма фикрларга “биз бу ҳаётга қаердан келиб қолдик, нима учун яшаяпмиз, яшашдан мақсад нима ва қаерга борамиз” деган саволларнинг ечимини асос қилиш тўғри бўлади. Бундай ечим асосликка ярасада, фақат тўғри ечимгина тўғри фикрларни келтириб чиқаради. Аммо ечим нотўғри бўлса, ундан чиққан фикрлар ҳам хато бўлади.

Бундай асос учта: социализм, капитализм ва ислом. Социализм; биз ва атрофимиздаги барча нарсалар модданинг ривожланиши натижасида вужудга келган, модда эса азалдан бор. У йўқдан мавжуд бўлган эмас – деган фикрни асос қилади. Уларнинг бу фикрий асосларининг нотўғри эканини билиш учун модданинг қандай шаклда бўлмасин, ҳар қандай кўринишида бўлса ҳам, у бўйсунадиган қонуни бор. Масалан: ернинг ўз ўқига нисбатан тортиб туриш кучи ёки ер ўз ўқи атрофида айланиб туриш қонуниятини олайлик. Энди “модда азалий” деган фикрни ўзлари учун асос қилиб олганларга; бу қонунлар қаердан вужудга келган, лоақал қонун келгунча бу нарсалар мавжуд бўлиши, яъни хеч бир қонунсиз ҳолда туриши мумкинми? бу қонунларнинг эгаси борми ёки йўқми? Эгаси тирикми ё ўликми, яъни бирор жисмми? Аслида, бирор қонун эгасиз ёки бирор жисм бўлиши ақлан мумкинми? – деган саволларни баҳс қилишимизнинг ўзидан уларнинг фикрий асослари нотўғри эканлиги юзага чиқади. Чунки инсон мавжуд нарсаларга назар ташлар экан, уларнинг ўз қонунларидан кейин вужудга келганига ва улар қонунсиз умуман мавжуд бўла олмаслигига, яъни фақат қонундан кейингина ўша қонун асосида вужудга келганига гувоҳ бўлади. Уларни азалий эмаслигини ақлан англаш қийин эмас. Аллоҳ Таоло «Оли Имрон» сурасида дейди:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ

„Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир“.  [3:190]

«Рум» сурасида дейди:

وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ

„Унинг оятларидан (яна бири) У зот осмонлар ва ерни яратиши ҳамда сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хил қилиб қўйганидир“.  [30:22]

“Модда азалий ва унинг ривожланишидан ҳамма нарса вужудга келган” деган фикр эгалари ундан келиб чиққан хато фикрларга дучор бўлганлар. Масалан: мулк шахсники бўлиши мумкин эмас деган фикр инсон табиатига ҳам, вақеликка ҳам зиддир. Чунки ҳар бир инсонда мулкка эга бўлиш табиати бор. Инсонни шахсий мулкдан маҳрум қилиш эса ўша табиатидан келиб чиққан эҳтиёжларини қонмай қолишига ёки ғайриқонуний шаклда қондиришига сабаб бўлади яъни бу ечимларни нуқсонли эканини кўрсатади. Вокеликда эса, бир шахс топган мулкдан бир қисмини унга бериб, қолганини давлат мулкига айлантириш зулм бўлиб, инсонларни харакатдан тўхтатади ёки ўзини жиноятга уради. Пора ва сохтакорлик авжига чиқади. Яна бир мисол, фарзанд фақат инсониятни ўрнини тўлдириш жараёни холос, демак инсон уруғи қайси “жиҳоз”да ривожланишининг аҳамияти йўқ, муҳими жамият учун янги куч билан таъминланиши керак – деган фикр оилани ўз қадридан тушириб юборади, ҳатто барбод бўлишига сабаб бўлади. Эркак ва аёл учун жинсий ғаризаларини қондиришга жамиятда имкониятлар кенг бўлиб, оилага бўлган эҳтиёж пасайиб кетади. Оилани сақлаб қолишга ҳеч бир тадбир қилинмайди, балки жамиятдаги ҳамма ишлар оилани бузилишини тезлатади. Бузуқликлар авжига чиқади, келажак авлоддаги маънавий жиҳат умуман тубанлашиб кетади ва ҳоказо.

Капитализм; биз ва атрофимиздаги барча нарсаларни Аллоҳ Таоло яратган, лекин Аллоҳ бизнинг ҳаётга аралашмайди, яъни дин ҳаётдан ажратилган – деган фикрни асос қилади. Булардаги хатоликни билиш учун: “Аллоҳ бизнинг ҳаётга аралашмайди, яъни дин ҳаётдан ажратилган”, деган фикрни олайлик. Зотини ҳис қилиш мумкин бўлмаган Аллоҳ Таоло тўғрисидаги бу фикрни қайси ақлдан келиб чиқиб айтишмоқда? Ақл ўзи ҳис қилмаган нарса учун бирор фикр бериши тўғрими? Бу фикрдан бошқа жуда кўплаб хато фикрлар келиб чиқяпти. Масалан ўз манфаатларига эришиш йўлида юз минглаган бегуноҳ инсонларни репрессия қилиш, маънавий жиҳатни ўта тубанлашиб кетиши, ҳатто ҳайвонлар ҳам қилмайдиган ишлар оддий ишга айланиб бориши, фарзандсизлик, оилаларнинг бузилиб кетиши, манфаатини ва мансабини ўйлаб ўз халқига ҳам хиёнатлар қилиш ва ҳоказо. Бундай асос эгалари ҳамма учун катта хавф бўлади. Тўғрини нотўғри қилиб кўрсатишлар, хоин ва ўғриларни қаҳрамонга айлантириш. Сунъий урушлар, терактлар, тўҳматлар одатий ҳолга айланади. (давоми бор).

Абу Аюб Муҳаммад

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here