Темир Сариев: Қирғизистон хижоб кийганларга очиқ қарши чиқиши керак

647
0

Одамнинг кимлигини билмоқчи бўлсанг, унга амал бериб кўр деганларидек, Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев ҳам Қирғизистон бош вазири этиб сайланганидан буён асосий эътиборини малакатда чуқур илдиз отган коррупция, қашшоқлик, ишсизлик… каби халқнинг тинка-мадорини қуритаётган муаммоларни хал этишга эмас, балки Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши курашга қаратиб келмоқда.

 24 июл куни Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтган ички ишлар органлари тезкор хизмат фаолиятининг 2015 йил биринчи ярми якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Темир Сариев “Қирғизлар ҳеч қачон ҳижоб ва салла киймаганлар”ини белгилаб ўтди.

 Унинг сўзларига кўра, Ислом ниқоби остида қирғизларга бегона урф-одатларни тиқиштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

 “Бизнинг мамлакат энди оёққа турмоқда. Биз экстремистик кучларга қаршилик қила олмаяпмиз. Улар нафақат Қирғизистонда, балки бутун дунё бўйлаб кучга тўлиб бормоқдалар. Улар бегона анъаналарни тиқиштирмоқдалар”, – деди Сариев.

 “Биз, Ислом ниқоби остида бегона одатларни тиқиштиришларига қарши курашишимиз керак. Биз Исломни ўзимизнинг динимиз дея қабул қилдик. Бироқ биз паранжи, салла ва шалварни мажбурлаб кийдирилишини тўхтатишимиз зарур. Қирғизистон хижоб ва салла кийганларга очиқ қарши чиқиши керак”, – деди бош вазир.

 Темир Сариевнинг куч органлари иштирокидаги йиғилишида айтган бу сўзлари Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши курашни кучайтириш сари йўналтирилган биринчи ҳаракати эмас. Аввалроқ, 27 июн куни бўлиб ўтган диний сиёсат муҳокамасига бағишланган ҳукумат йиғилишида Темир Сариев Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарларига диний ўқув юртлари ва мадрасаларни текшириш вазифасини топширган бўлса, 16 июлда бўлиб ўтган таълим масалалари бўйича йиғилишида мамлакатда масжидлар сони ошиб бораётганидан хавотирга тушганини маълум қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here