Фаластин маъмурияти фаҳш ва бузуқликларни Фаластинда кенг ёйишга ўч эканини исботламоқда

51
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин маъмурияти фаҳш ва бузуқликларни Фаластинда кенг ёйишга ўч эканини исботламоқда

Фаластин маъмурияти хавфсизлик хизматининг хатти-ҳаракатлари маъмуриятнинг мактаблар ва университетларда фарзандларимиз ва аёлларимиз ўртасида фаҳш ва бузуқликларни ёйишга ўч эканини яна бир бор исботлади. Чунки хавфсизлик хизмати Салфит шаҳри суди судьясининг ҳурматли мураббий устоз Шокир Ассофни ҳибсдан озод этиш тўғрисида чиқарган қарорини рад этди. Маълумки, устоз Шокир ҳокимият ва таълим вазирлиги раҳнамолиги остида мусулмон болалар ўртасида гомосексуалликни тарғиб қилувчи бузуқ тадбирлар ташкил этишга уринилаётганига норозилик билдиргани учун жорий ой бошида профилактик полиция томонидан ҳибсга олинган эди. Полиция уни ҳибсга олиб, сўнг озод этиш ўрнига Салфит хавфсизлик хизматига топшириб юборган.

Бу қилмиши билан Фаластин маъмурияти босқинчиларнинг ричаги сифатидаги ўз вазифасига яна бир миссияни қўшди. Унинг бу миссияси мустамлакачи Ғарб ва унинг муассасалари томонидан молиялаштирилувчи бузғунчилик дастурини ижро этиш миссияси бўлиб, у мусулмон фарзандлари ўртасида фаҳш, уятсизлик ва разолат ёйишга ва шу орқали Фаластин аҳлини босқинчи яҳудийлар олдида тиз чўктиришга қаратилган.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими қуйидагиларни таъкидлади:

«Албатта, Фаластин маъмуриятининг бу хатти-ҳаракатлари ва қилмишлари янгилик эмас. Балки булар унинг кирдикорларини очиб, ёвуз режаларини тобора қайта-қайта фош этиб, қонун устуворлиги ва суд мустақиллигига риоя қилиш тўғрисидаги даъволарининг ёлғонлигини кўрсатиб бермоқда.

Аллоҳга, Унинг Росулига ва маъруфга буюриб, мункардан қайтараётган даъват аҳлига қарши бундай уруш ва зўравонлик қаршисида биз одамларни режимга, унинг такаббурлигига, бузғунчилик лойиҳаларига ва Исломга қарши урушига қарши туришга чақирамиз. Акс ҳолда, бу режим бир сиқим доллар учун ҳамда унинг раҳбарлари ва гумашталари топаётган ваколатлар учун ҳамма нарсадан воз кечиб-сотиб юборади.

Роя газетасининг 2022 йил 17 август чоршанба кунги 404-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here