Аллоҳнинг душмани, Ўзбекистон мустабиди Каримов жамоат жойларда оммавий ифторликлар уюштиришни тақиқламоқда

518
0
MOSCOW - DECEMBER 10: Uzbek President Islam Karimov attends a session of the Summit of the The Collective Security Treaty Organisation or CSTO (Cooperation and Security Treaty Organisation) on December, 10, 2010 in Moscow, Russia. Leaders of Belarus, Kazakhstan and Russia gathered yesterday for the Customs Union Summit. (Photo by Sasha Mordovets/Getty Images)

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг душмани, Ўзбекистон мустабиди Каримов жамоат жойларда оммавий ифторликлар уюштиришни тақиқламоқда

Хабар:

Муборак Рамазон ойи кириб келиши билан Ўзбекистон ҳукумати кафе ва ресторанларда оммавий ифторликлар уюштиришни тақиқлади. 23 июндан бошлаб эса ифторлик ташкил қилиш масжидларда ҳам таъқиқланди.

Изоҳ:

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондаги И. Каримов бошлиқ жиноятчи режим шаҳарлардаги кафе ва ресторанларда оммавий ифторликлар ўтказилишини тақиқлаб қўйди. Қарор шаҳар ҳокимияти ва кучишлатар органлари томонидан оғзаки тарзда чиқади ва у ҳеч муболағасиз, қамоққа ташлашлар ва қийноққа солишлар орқали қўрқитилиб бажарилади.

Ресторанлар хўжайинлари шаҳар ҳокимияти ва кучишлатар органлари томонидан бўлган таҳдид остида оммавий ифторликлар ўтказишга буюртма ололмаётганларини анонимлик ҳуқуқи асосида айтмоқдалар. Уларнинг айтишича, маҳаллий милиция ходимлари келиб, ифторликларга буюртма олмасликлари тўғрисида ёзма равишда тилхат талаб қилмоқда, кимки бундан бош тортса бизнесини тақиқлаш ва қамоққа ташлаш билан таҳдид қилмоқдалар. Шунингдек, улардан бу тўғрида сукут қилишларини ҳам талаб қилмоқдалар.

22 июнда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Тошкент шаҳрининг тўртта катта масжиди: “Минор”, “Кўкча”, “Имом Бухорий” ва “Камолон”да кўп мусулмонлар иштирокида оммавий ифторликлар уюштирилгани ва бу ифторда энг кўпи Минор масжидида, яъни 500 рўзадор қатнашгани ҳақида хабар тарқатди.

Кейинги куни, яъни 23 июнда масжидларда ифторликлар ўтказилиши тақиқлаб қўйилгани маълум бўлди. Буни Аллоҳни уйига қатновчи рўзадорлар ҳам тасдиқладилар.

Бу – Каримовнинг Ислом ва мусулмонларга қарши биринчи жинояти эмас. Масалан, ҳижобли аёлларнинг мамлакат бўйлаб таъқиб қилиниб, ҳужум қилиниши Андижонда энг чўққисига чиқди. Давлат ҳижобли аёлларни таъқиб қилиш, бошларидан рўмолларини тортиб олиш ёки энг камида сочи ва бўйни кўриниб туриши учун уни орқадан қилиб ўраши учун махсус гуруҳлар ташкил қилди. Муслима ожизалардан кимки рад қилса полиция бўлимига олиб борилади ва у муслима аёл таҳқирланади, хўрланади ва бошидан рўмоли тортиб, ечиб ташланади. Шундай гуруҳлар Қўқон, Марғилон ва Тошкент каби бошқа шаҳарларда ҳам ташкил қилинди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!

Ўзбекистон режими мамлакатда мусулмонларнинг ўйғонишидан қўрққанлигидан худди бўғизланган ҳайвонга ўхшайди. Ҳукумат Ўзбекистон мусулмонлари ҳаётларидаги Исломнинг ҳар қандай кўринишига қарши ҳужум қилмоқда ва бу йўлда бор имкониятини сарфламоқда: қамамоқда, қийнамоқда ва уларни ўз Исломларидан буриш учун ҳатто ўлдирмоқда ҳам.

Мусулмонларнинг Ўзбекистон мустабиди бўлмиш малъун Каримовнинг зулмидан қутулишнинг ягона йўли бу – Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан бирга жиддий ва давомли фаолият олиб бориш орқали бўлади, чунки у пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун иш олиб бормоқда. Саййидимиз Муҳаммад Мустафо САВ ўз Роббиларидан ривоят қилиб, шундай деганлар: “Маъруфга буюринглар ва мункардан қайтаринглар, акс ҳолда, менга дуо қилаверасизлар ва Мен ижобат қилмайман, Мендан сўрайверасизлар ва Мен бермайман ва Мендан ёрдам-нусрат сўрайверасизлар ва Мен ёрдам-нусрат бермайман”.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими аъзоси Элдор Ҳамзин

15.07.2015й.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here