Карзай: НАТО Афғонистонда хавфсизлик ўрната олмади

632
0

001

Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай НАТОнинг ўн йилдан ошиқ давр мобайнида Афғонистонга тинчликни олиб кела олмаганликда айблади.

Карзайга кўра, ҳарбий амалиётларга миллиардлаган долларлар сарфланиб, НАТОнинг минглаган аскарлари ҳалок бўлганига қарамай, ҳеч қандай натижага эришилмаган.

«НАТО операциялари мамлакатда хавфсизлик ўрната олмади», – деди у Би-би-сига берган интервьюсида.

Карзай Би-би-синингҲелманддаги мағлубиятларни қандай баҳолайсиз?”, деган саволига жавоб берар экан, “Хавфсизлик масаласида, НАТОнинг амалиётлари Афғонистонга кўплаб жабру жафо олиб келди. Кўплаб кишиларни ҳаётдан олиб кетди, жуда кўп талофатларга сабаб бўлди. Бу билан ҳеч нимага эришилмади, чунки Афғонистон ҳали ҳам хавфсиз эмас. Қисман хавфсиз деган ибора менга ёқмайди, чунки бу биз истаган хавфсизлик эмас. Биз мутлақ хавфсизлик бўлишини ва террорга қарши аниқ қоидалари бор курашни истаймиз”, дея таъкидлади.

Карзай Толибон билан ҳамкорлик қилиш учун ҳаракат олиб бораётганини маълум қилди. “Улар ҳам афғон. Агар афғон президенти, афғон ҳукумати Толибон аъзосини ҳукумат лавозимига тайинлай олиш имконига эга бўлса, бундай имкониятдан фойдаланамиз. Агар афғон халқи сайловлар орқали Толибонни ҳукумат вазифасига тайинлай олса, Толибон келиб сайловларда иштирок этиши керак. Аниқроқ айтсам, улар ҳам афғон эканлар, афғон ҳукуматига қўшилишларига эшиклар очиқ”, деди у.

Туркистон: 

Карзайнинг позицияси бироз беътайин. У бир томондан АҚШга қарши айтайлик Европа манфаатлари бўйлаб харакатланса, яна бир томондан Исломга қарши дунё куфр системасининг манфаатларига хизмат қилади.

АҚШнинг охирги йилларда Толиблар билан музокара олиб боришга бўлган қаттиқ харакатлари, Карзайни ноқулай вазиятда қолдирди. АҚШ Афғонистонда Карзай билан бирга Толибонга қарши олиб борган харбий харакатларининг охирида, мағлубиятини тўла тан олиб ўзини четга ола бошлади. Карзай эса, у каби жанг майдонидан қочиш имкониятига эга эмас. Унга эргашганлар эса, хатто вазиятга кўра Корзай сингари мамлакатдан қочиб кетиш имкониятига ҳам эга эмаслар. Шунинг учун Карзайнинг позицияси, аслида ана шу беъчора эргашганларнинг умидлантириш асосида юргизилади. Чунки уларсиз Карзай ҳеч ким эмас.

АҚШнинг манфаатлари эса тоборо Карзайнинг кичкина мақсадларида узоқлашиб боряпти. Шунинг учун у халқаро сиёсатдаги, АҚШ билан рақобатлаша оладиган давлатлар билан ҳам маслахатлаша бошлади. Чунки АҚШ ўз манфаатларини дунё системасининг хавфсизлик масаласидан устун қўя бошлади. Афғонистон ботқоғидан чиқишда, уни шу ботқоққа ботирган давлатларга ўчашиб кескин харакатлар билан, Марказий Осиёни ҳам урушга тортиб бўлса ҳам ўз қутилишни, балки бир неча манфаатлар билан қутулишни кўзлай бошлади. Карзай шунга қарши давлатлардан ҳам фойдаланмоқчи бўлади.

Лекин у ҳали ҳам куфр системасига суяниб иш олиб бораётгани, демократик сайловларнинг мамлакат келажагига боғлаётганидан кўринади. Унинг НАТО ва АҚШнинг сўкиши ҳам, Толибон ёки Дўстум билан яқин алоқалар ўрнатишга бўлган харакатлари ҳам, аслида АҚШ бошчилигидаги коалициянинг хатоларини дунё олдида ўз зиммасига олиб, Афғонистонни бир неча бўлакларга бўлиб, биттасини ўзига олиб қолиш мақсадига қаратилган. Бунинг учун у халқнинг раъйини қозониши лозим. Халқ эса куфрнинг ҳар қанақанги кўринишларидан норози. У ўзини шу ишга рози бўлган куни бўйнини сиртмоққа солганини энди тан олаётган бўлса ажаб эмас. Чунки хозирда у хатто қочай деса қоча олмайди ҳам. Ислом ўлкалари уни хоин деб қабул қилмаса, куфр ўлкалари итоатсиз қул дейди. Уни куфр олдида ўз миссиясининг ниҳоясига етказишга ёки хатоларини тан олиб Аллоҳ ва мусулмонлар олдида тавба қилишдан ўзга чораси қолмади. Қолган малай ҳокимларни хам яқин келажакда шу кун ва шу йўлларнинг бирини танлаш кутяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here