Уфада БРИКС ва ШҲТ саммити бўлиб ўтди

499
0

 Халқаро сиёсатда яккаланиб қолиши ортидан Россия БРИКС ва ШҲТни дунё сиёсатида имкон қадар таъсирли ва нуфузли ташкилотга айлантиришга жиддий ҳаракат бошлаб юборди. Ташкилот қошида Тараққиёт банкини ташкил қилиш, Украинадаги вазият, Грецияда вужудга келган иқтисодий бўҳрон ва “Исломий давлат” таҳдидига доир муаммолар муҳокама қилиниши ҳамда Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш жараёнини бошланиши бунга мисол бўла олади.

 Россия буни уддалай оладими?

 ШҲТга халқаролик тус берилишига қанчалар ҳаракат қилинмасин, у оддий ташкилот бўлишдан нарига ўта олмайди. Чунки бу ташкилот мафкуравий эмас, битим  келишувлари эса Америка ўз манфатларига мос ҳолда тузиб олган халқаро нормалар  асосида  имзоланади. Дунёда юз бераётган сиёсий вазиятга баҳо беришда ҳам шу нормалардан нарига ўта олмайди. Банк  соҳасида долларни асос бўлишлиги эса уни мустақил иқтисодий ишлар қилишига тўсқинлик қилади. Асосийси ташкилотга аъзо давлатларнинг барчаси халқаро нормаларни бузмаслик, бу нормаларга зид келувчи битимлар тузмаслик тўғрисида декларацияни имзолаганлар. Бундан ташқари саммит иштирокчилари ўз оғзилари билан бу ташкилот фақат иқтисодий эканлигини таъкидлашмоқда. У ҳолда нима учун сиёсати  икки томонга қараган Ҳиндистон ва Покистон бу ташкилотга аъзо бўлишга интилмоқда? Бунинг жавоби оддий, Америка халқаро ҳамжамиятни ўз таъсири остида ушлаб туриш ва Россияни олабўжи қилиш мақсадида бу давлатларни ШҲТга қўшилишга ундади.

 Шундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкунки, бу ташкилотга халқаролик туси беришга ҳаракат қилинмасин, у оддийликдан нарига ўта олмайди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро вазиятга таъсир ўтказа оладиган ташкилот бўлиши учун етакчи давлатлар манфаатини кўзламаган ёки фақат битта мафкура принципларига асосанмаган ҳамда иқтисодий ишлари бир давлат валютасига эмас, балки олтин стандарт асосида бўлган мустақил давлатлар йиғини бўлиш керак. Фақат шундагина бу ташкилот дунё сиёсатида бир нечата давлатлар манфатини эмас, балки тўғрилар манфатини ҳимоя қиладиган ташкилотга айланади.

 Сазойи

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here