АҚШ Инжирлик ҳаво базасига кўз тикмоқда

456
0

Туркия ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Фаридин Синирлиўғли бошчилигидаги давлат расмийлари АҚШдан келган 40 кишилик ҳайъат билан учрашди. Улар орасида АҚШ президенти Барак Обаманинг хос вакили Жон Аллен ва АҚШ мудофаа вазирлигининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Кристина Уормоут ҳам бор. Туркия ташқи ишлар вазирлигига қарашли манбалардан олинган маълумотга кўра, учрашув чоғида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масаласида фикр алмашилган ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида минтақадаги сўнгги ўзгаришлар асос қилиб олиниши муҳокама қилинган.

Икки кун давом этган учрашувда Туркиядаги баъзи ҳарбий базалар, хусусан Инжирлик ҳаво базаси АҚШ ҳаво кучлари ихтиёрига топширилиши ҳақида ҳам музокаралар ўтказилди. Учрашувнинг муҳим нуқталаридан бири Инжирликдаги АҚШга оид учувчисиз самалётларни қуроллантириб ҳужумга шай қилиш мавзуси бўлди.

АҚШ – Туркия алоқаларидан яқиндан таниш бўлган собиқ элчи Фарук Лоғоўғли АҚШ Инжирликдаги ҳарбий ҳаво базасини олишига ишонишини билдирди.

“АҚШ бу гал жуда оғир бир шаклда Анқарага келишига қараганда Инжирлик ҳаво базасини Америка учун очилиши вақт масаласидир. АҚШ ўз ишини қилади ва сайловда қалқиб қолган Адолат ва тараққиёт партиясига истаганича юк юклайверади”, “Америка икки томонлама битимлар доирасида Инжирлик ҳаво базасидан фодалана бошлайди. АҚШдан аскарлар келмайдиган бўлса рухсат олишга ҳам ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Инжирлик ҳаво базасидан Сурияга қарата осонликча ҳаво зарбасини амалга ошириш имконияти мавжуд”, деди собиқ элчи.

Бироз аввал Пентагонда ташкил қилинган миллий хавфсизлик йиғилиши ортидан уюштирилган матбуот анжуманида АҚШ президенти Барак Обама ИШИДга қарши кураш учун қўшин жўнатиш режаси борлигини инкор қилди. Обама АҚШ ИШИДга қарши кураш учун фаол шерикка мухтожлигига урғу берди. Унга кўра, ИШИДга қарши жанг олиб бориш маҳаллий кучлар зиммасига тушади. Шунинг учун ИШИДга қарши маҳаллий армияни кучайтириш лозим.

“Вошингтон ИШИДга қарши курашда олам бўйлаб мусулмонларни қўллаб қувватлашга эътибор қаратади”, деди АҚШ президенти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here