Норвеглар орасида Ислом тобора оммалашиб бормоқда

480
0

“golosislama.com” сайти хабар қилишича, тадқиқотчилар маълумотига кўра, сўнги йигирма йил мобайнида Ислом динини қабул қилган маҳаллий норвеглар сони 500дан 3000га ошган.

 “Aftenposten” газетасининг ёзишича, олимлар буни бир қатор сабаблар билан изоҳлашмоқда.

 “Бугунги кунда Ислом динига мурожаат қилиниши, эҳтимол ёшлар норозилигини энг охирги шаклидир”, – деди диний тадқиқотлар профессори Анна Софи Роалд ва Ислом дини мусулмондан ҳаёт тарзини тубдан ўзгартиришни талаб қилишини таъкидлаб ўтди.

 Ислом динини қабул қилганига 30 йилдан ошган олима аёл мусулмон аҳоли сонини мутаносиб равишда ошишига муқобил дин қидираётган норвегияликларга таъсир кўрсатадиган муҳим омиллар борлигига ишора қилиб ўтди.

 Мутахассисларнинг белгилашича, бошқа кўплаб мусулмон бўлмаган мамлакатларда бўлгани каби Исломга янги кирганларда айрим ҳолларда радикаллашув билан ниҳоясига етувчи диний шавқнинг ошиб кетиши табиий, баъзан янги динга кирганлар ўзининг янги эътиқодига нисбатан ташқи муносабатларга анчагина хотиржам муносабатда бўлишади.

 Берген университети олими Олаф Элгвин фикрича, консерватив Ислом деярли барча нарсага рухсат берилган либерал Норвегия жамияти учун чегаралар ва хавфсизликнинг янги шаклини белгилаб беради: моҳиятан замонавий ёшлар айнан шу – барча нарсага рухсат берилишига қарши бош кўтаришмоқда.

 “Одамларга бошқарув, қоидалар ва жазо ёки мукофот кўринишидаги натижалар керак”, – деди Исломга янги кирган 26 ёшли Эльза ватандошлари орасида Ислом дини оммавийлашиб бораётганини изоҳлаб.

 23 ёшли Мортен Иброхим Абрахамсен 2011 йилнинг 22 июл куни Утойя оролида Андерс Брейвик томонидан амалга оширилган қирғиндан омон қолгач Ислом динини қабул қилган. Ўша қирғинда Брайвик 69 кишини отиб ўлдирган эди.

 “Янги эътиқодимда мен ўзим қидирган хотиржамликни топдим”, – дейди Мортен Иброхим.

 Диншунос тарихчи, Ислом дини бўйича Норвегиянинг етакчи экспертларидан бири Кари Вогтнинг айтишича, норвеглар орасидаги янги мусулмонлар асосан ёшлардан иборат бўлиб, улар “Исломга дин ва муқобил ижтимоий ечим сифатида қизиқиш билдиришмоқда”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here