Путин: Ғазо ҳужумларини ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди

2931
0

Путин: Ғазо ҳужумларини ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди

Россия президенти Владимир Путин РИА Новостига берган нтервюсида Исроил ҳужумларида Фаластинлик минглаган бегуноҳ болаларнинг ўлими уни қайғуга солганини маълум қилди. Путиннинг таъкидлашича, (Исроил)нинг Ғазо бўлгасидаги ҳужумларида Фаластинлик болалар, шифокорлар ва бегуноҳ инсонларнинг аёвсиз қирғин қилинаётган даҳшатли воқеаларни ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди.

“Болаларнинг қонга беланиб ётганини, аёллар ва қарияларнинг қандай азоб чекаётганини ҳамда соғлиқни сақлаш ходимларининг қандай ўлдирилаётганини кўрганингизда, албатта, муштларингизни сиқасиз ва кўзингизга беихтиёр ёш келади. Буни ифода этишнинг бошқа йўли йўқ. Лекин ҳис-туйғуларга берилишга ҳаққимиз йўқ, бунга йўл қўя олмаймиз”, деди Путин.

Изоҳ: Қўли мусулмонларнинг қонига беланган Путин ўзининг бу позицияси билан мустамлакачилар сиёсатининг иккиюзламачилигини яна бир бор намоён қилмоқда. Чунки унинг ҳарбий самалётлари бир неча кун аввал Идлибда, одатда тинч аҳоли гавжум бўладиган бозорни бомбалаганлиги сабабли бир қанча мусулмонлар қурбон бўлганига дунё гувоҳ бўлди. Бирини ўлдириб, иккинчисига қайғуриш билан мусулмонларни алдаб бўлмайди. Чунки мусулмонларнинг қони бирдир. Зотан Путин Сурияда, Чеченистонда, Қримда ва Россиянинг ўзида яшаётган мусулмонларга нисбатан муомаласи билан ўзининг Ислом ва мусулмонларга ҳақиқий душман эканлигини тасдиқлаб бўлган.

Бундан ташқари, Россиянинг Афғонистон, Чеченистон, Сурия каби Исломий ўлкалардаги мусулмонларга қарши содир этган қирғинларини ҳеч ким унутгани йўқ. Айниқса Сурияда Тинч аҳолига қарши тақиқланган фосфорли ва кассетали бомбалар ташланганлиги сабабли бутун бошли маҳалалар ер билан яксон бўлди. Сўнги русумдаги қуролларини синовдан ўтказиш мақсадида ўн минглаб мусулмонлар, шу жумладан аёллар ва гўдакларни қирғин қилинди. Ҳатто рус ҳарбий амалдорлари Россия Сурияда энг сўнги русумдаги қуролларини мувафаққиятли синовдан ўтказишаётгани билан фахрланиб баёнот беришди.

Шунингдек, Россия 1990 ва 2000 йилларда содир этган биринчи ва иккинчи Чеченистон хунрезликларида камида 60 минг тинч аҳоли ҳалок бўлгани айтилади. Чеченистон муваққат парламенти раҳбари Товус Жабраиловга кўра, бу икки қирғинда 150 мингдан 160 мингтагача одам қурбон бўлган.

Бугунга келиб Путин Ғазодаги мусулмонлар учун кўз ёш тўккаётганлигини даъво қилмоқда. Бу эса, мустамлакачилар сиёсатининг нақадар иккиюзламачи ва қўш-стандартлигининг бир асаридир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here