Рамазон келиши билан зулмлар кучаймоқда

476
0

Коммунист Хитой ҳукумати мусулмон уйғур халқига нисбатан ақл бовар қилмайдиган зулмларини кундан кунга ортириб бормоқда. Мусулмонлар учун муқаддас саналган рамазон ойида зулмлар янада кучайиши одат тусига айланган. Хитой ҳукумати бу йил ҳам ўз одатига биноан рўза тутишни ман қилишга қаратилган афиша ва лозунглар илишни бошлаб юборди.

Лозунгларда “Рмазон ойида ошхоналар бекитиб қўйилиши таъқиқланади”, “Рамазон ойида ўқувчилар тушки овқатланиш жараёнига иштирок этишлари мажбурийдир”, “Масжидларда ифторлик бериш таъқиқланади”, “Партия аъзолари, давлат ишида ишлайдиган шахслар, ўқитувчилар ва ёшлар рамазон фаолиятларига иштирок этишлари таъқиқланади”, деган ёзувларни ўқиш мумкин.

Охирги олинган хабарларга кўра, янги тайинланган Хитой коммунист партиясининг бош котиби Ян Фашинг мансабга келиши биланоқ Шарқий Туркистоннинг тарихий Кўчар шаҳрида Уйғур мусулмонларига нисбатан турли қонунлар қабул қилди. Унинг Кучар шаҳрида эълон қилган қонунлари қуйидагича:

  • Ҳар бир оилада фақат уч дона пичоқ бўлиши мумкин холос.
  • Мусулмон уйғурлар яшаётган маҳаллалар ва уйлар давлат қуролли кучлари ва хавфсизлик органлари тарафидан узлуксиз 24 соат назорат остига олинади.
  • 50 ёшга етмаган эркаклар сақол қўйишлари таъқиқланади. Агар соқол қўйишса дарҳол олиб ташланади.
  • Муслима аёллар киядиган кийимларнинг узунлиги 110 сантиметрдан ошмаслиги лозим.
  • Муслима аёллар катта рўмол ўрашлари таъқиқланади.
  • Давлат ишида ишлайдиганлар ва давлатдан маош оладиган шахслар уйларида Қуръони Карим ва жойнамоз сақлашлари таъқиқланади.
  • Бошқа оддий фуқаролар уйларида бир дона Қуръон ва икки дона жойнамоз сақлашлари мумкин.
  • 1980-1993 йиллар оралиғида Ёркентнинг Каргалик шаҳридаги диндор шахс Абдулҳаким Маҳмуднинг диний мадрасасида таълим олган талабалар ва Кучар шаҳрида мадраса очган Абдулкарим Абдулвалидан дарс олган барча талабалар дарҳол қўлга олиниши лозим.
  • 1990 йилдан кейин туғилганларнинг тураржой-манзиллари дарҳол қайдга олинади.
  • Ҳар бир оиладан барча фарзандлари учун ҳар бир болага 28 минг юан (5000 долларга яқин) жарима ундирилади.
  • Болалар учун талаб қилинган жаримани тўламаганларнинг барча кўчар ва кўчмас мулклари мусодара қилинади.
  • Диний никоҳ ўқитилишига асло изн берилмайди. Диний никоҳ ўқитганлар эса шу заҳотиёқ қамоққа олинади.
  • Биттадан кўп уйланганлар (кўпхотинлилар) ҳибсга олинади.

Кейинги олинган хабарларга кўра, бу қонунлар чиққанидан бироз вақт ўтиб Кўчар шаҳрида бир қанча иймонли мусулмонлар қамоққа олинган. Уларнинг қўлга оилинишига мазкур қонунларга бўйсунмаганликлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here