Қирғизистон ҳукумати коррупциянинг олдини олишга ҳаракат қилаётган бир пайтда коррупционерлар қароқчилар билан бирга халқни тўнашни бошлади

624
0

 Қирғизистон ҳукумати коррупциянинг олдини олишга ҳаракат қилаётган бир пайтда коррупционерлар қароқчилар билан бирга халқни тўнашни бошлади

 2014 йилнинг 27 декабр куни соат 10:00 да  Ўш халқаро аэропортининг кутиш залига ҳукумат ходимларига тегишли ҳужжатлар билан 5 нафар махсус хизмат ходимлари бостириб киришди. Ҳуқуқ тартибот ходимларининг “Кабарлар.org” сайтида чоп этилган баёнотига кўра, уларнинг бирини қўлида пистолет, бирида видеокамера, қолганларида эса “Калашников” автоматлари бўлган. Босқинчиларнинг барчасининг устида “спецназ” ёзувли махсус қора кийим бўлган. Махсус гуруҳ божхона хизмати, чегарачилар ва хавфсизлик ходимларининг текширув пунктларидан бемалол ўтиб боришган. Улар аввалида “махсус текширув амалиёти бораяпти”, деб тегишли ҳужжатлар билан кириб боришган. Чунки юқоридаги тузилма бўлимлари бу залга ҳужжатсиз бирорта одамни киритишлари мумкин эмас. Аҳамиятли жойи шундаки, бу тузилмаларнинг бирортаси амалиёт тугагунча бирорта махсус кучларга хабар қилмаган. Демак улар ҳукумат томонидан махсус топшириқ ва тегишли ҳужжатлар билан кириб боришган. Акс ҳолда уларни қўйиб юборган барча куч тузилмалари қароқчилар билан ҳамкорликда айбланиб (ҳеч бўлмаганда лоқайдликлари ёки бепарволиклари туфайли) жавобгарчиликка тортилишлари керак эди. Лекин бундай бўлгани йўқ. Бундан келиб чиқадики, махсус гуруҳ амалиёти ҳукумат томонидан махсус тайин қилинган, сўнг кутилмаганда 20 миллион доллардан зиёд пул чиқиб қолиши билан махсус операцияси қароқчилар ҳужуми билан алмаштириб қўйилган.

 Бу каби қароқчилик амалиётлари Қирғизистонда биринчи бор содир бўлаётгани йўқ. Ҳатто бир неча маротаба фуқароларни ўлдириш билан ҳам тўнашлар амалга оширилди. Уларнинг деярли барчаси йўлда ёки аэропорт ташқарисида содир этилди. Аммо юқоридаги амалиёт ҳукумат вакилларининг иштирокисиз амалга оширилиши мумкин эмас. Бу эса барча юзи очилмай келаётган тўнашларда нуфузли ходимлар турганини англатади. Ҳатто бир сафар аэропорт ташқарисида рўй бўрган тўнаш чоғида жабрланувчилар томонидан жиноятчилардан бири ушлаб берилди. Аммо қўлга олинга шахсни тергов қилиш давомида унинг шериклари милиция ходимлари ёки уларнинг фарзандларига келиб тақала бошлади. Шундан сўнг бу иш ҳам очилмаган жиноятлар қаторидан ўрин олди.

 Ишлаб чиқаришлар тўхтаган, завод ва фабрикалар абгор ҳолга келган бугунги шароитда Қирғизистон ЯИМ (ялпи ички махсулоти)нинг айни шу савдогарлар билан ўсиб келаётганини ҳисобга олсак, бу тўнаш амалиётлари фақат ҳиёнаткор тўда томонидан амалга ошириб келинаётгани ойдинлашади. Бу тўда албатта ўз амалиётларини кучли ва нуфузли ҳукумат ходимларининг қўлловисиз амалга ошира олмайди. Уларнинг жиноятлари очилмаётганидан бу ишларда айнан куч тузилмасидаги нуфузли шахслар борлигини англаб олиш қийин эмас. Яна бу мафиялашган гуруҳ Қирғизистоннинг мавжуд етакчилигига қарши қувватлардан тузилган. Негаки, улар атайин йўл очиб бериб келаётган қароқчилик амалиётлари Қирғизистонга кириб келаётган инвесторларни қўрқитиш билан бир қаторда, Қирғизистон фуқороларини ҳам ўз маблағларини ташқарига олиб чиқиб кетишга мажбур қилади. Чунки кучсиз, ўз фуқороларини ҳимоя қила олмайдиган ҳукумат остида ўз маблағларини ушлаб туришга инвесторларни ҳеч ким мажбур қила олмайди. Демак бу мафиянинг сиёсий мақсадлари ҳам бўлиши мумкин.

Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир президент Атамбаевга қуйидагиларни эслатиб ўтади:

 Ҳар бир жазосиз қолаётган жиноят бошқа янги жиноятлар содир этилиши учун кенг шароитлар яратиб беради. Сиз ўзингиз ишончли деб билган шахсларга қаттиқ ишониб, уларни халққа зулм олиб келаётган асосий золимларга айланиб қолишларига шароит яратиб бердингиз. Улар миллатчилик ваҳимасини асос қилиб бир неча йиллар давомида ўзбек миллатига мансуб фуқароларни талон-тарож қилишди ва қилишмоқда. Шундай манфур жиноятларни содир этиб қўлга олинган шахслар ёки қўлга олинмаган бўлса-да қилмишлари ошкор бўлганларнинг деярли барчаси яна давлат аппаратларида ишлашяпти. Бугунга келиб мусулмонларга қарши кампания бошланиши ортидан мусулмонларни нишонга олишди. Улар энди одам қонига ўрганиб қолган акулалар сингари савдогарларни тўнашни бошлашди. Сиз фуқароларни фикран йўналтираётганингизда ёки қонунлар қабул қилаётганингизда эҳтиёт бўлмасангиз, уларнинг қабиҳ ишларига билмаган ҳолда ёрдам бериб қўяётган бўласиз.

 Сизни Қирғизистондаги вазият, фуқароларининг аҳволи, иқтисодий ҳолати ва уларнинг устиларидаги ҳар хил зулмлар бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Жиноятларнинг деярли барчаси сизнинг қўл остингиздаги шахсларнинг иштироки ёки сукути остида содир бўлаяпти. Улар олиб бораётган бу – юмшоқ қилиб айтганда – бепарво сиёсат, Қирғизистоннинг туб манфаатларига катта зиён олиб келади. Сиз коррупцияга қарши курашни кучайтиришни талаб қилаётган бир вазиятда юқоридаги қароқчи мафия кун сайин ривожланиб боряпти.

 Эй, Қирғизистон фуқоролари!

 Ҳизб ут-Таҳрир Сиз мусулмон биродарларга шуни айтадики, биз юқоридаги каби нопок ишлардан йироқмиз. Лекин мавжуд қонун бизларни хали амалга оширмаган ишлар билан айблаб, бир кун келиб улар ҳукуматни қўлга олишлари мумкин, деб ғойибона суд қилиш орқали Ҳизбга нисбатан “экстремистик гуруҳ” дея ҳукм чиқаришди.

 Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қачон ўз манфаатларини ҳимоя қилишни халқнинг туб манфаатларини ҳимоя қилишдан устун қўймайди. Чунки у Қирғиз ҳукуматини ўзи учун душман бўла оладиган қувват деб билмайди. Балки, бу каби ҳокимиятлар фақат халқаро сиёсий қувватларнинг босими остида иш кўришга мажбур бечора давлатлар деб эътибор қилади. Бошқа томондан, Қирғизистон (мажол эмас) Халифалик давлатини қуриш учун нолойиқ ўлка деган эътибор билан ҳокимиятни талаб қилиш ишларини олиб бормайди.

 Шунинг учун Ҳизб ўз руҳий ва вужудий хусусиятидан келиб чиқиб, Умматнинг туб манфаатларини ҳимоя қилишга қаттиқ киришади. Аллоҳнинг розилиги йўлида олиб бораётган бу ҳаракатлари ортидан носоғлом қувватлар томонидан келаётган ҳар хил туҳмат, бўхтон ва зулмларни писанд қилмайди ва улар билан ғаразли курашларга киришмайди. Ҳизб ҳар қандай сиёсий ишларни фақат Умматнинг туб манфаатларини ҳимоя қилиш учун амалга оширади. Хатто бизларга зулм қилаётган кучларга тўғри маслахат бериш орқали фуқароларнинг манфаати йўлида ҳамкорлик ва уларни мухосаба қилишни ўзимиз учун вожиб деб биламиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here