АҚШ тергов олиб борилишига қарши

484
0

   Халқаро жиноят суди (ХЖС)нинг босиб олинган Фаластинда дастлабки тергов ишларини олиб бориш тўғрисида қарорига АҚШ қаршилик билдирди.

 Вашингтоннинг бундай позициясини жума куни АҚШ давлат департаменти раиси Жефф Ратке маълум қилди. Жефф Ратке, АҚШ Фаластинни давлат деб ҳисобламайди, шунинг учун ҳам Фаластин ХЖСга аъзо бўлиши мумкин эмас, -деди.

  Унинг сўзларига кўра, АҚШ Фаластинни Халқаро жиноят судига қўшилиши минтақадаги вазиятни янада кескинлашишига олиб келувчи бир томонлама ташланган қадам сифатида баҳолайди.

 “Биз авалгидек ХЖС томонидан Исроилга нисбатан ҳар қандай чора кўрилишига қаршилигимизни билдирамиз, чунки бундай чоралар тинчликка эришиш йўлига зид деб ҳисоблаймиз”, – деди Ратке.

  Аввалроқ АҚШ ҳукумати Фаластинни ХЖСга аъзо бўлиши Яқин Шарқдаги вазиятни янада издан чиқишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди, чунки бу ташкилотга аъзо бўлиш Фаластин учун Исроилга қарши уриш жиноятлар бўйича даъво аризасини киритиш ҳуқуқини беради.

  Жорий йил бошида Фаластин мухторияти раҳбари Махмуд Аббос ўтган йилнинг ёзида Ғазо секторида олиб борилган “Бузилмас қоя” операцияси вақтида Исроил томонидан амалга оширилган жиноятларни тергов қилишни сўраб ХЖСга мурожаат қилган эди.

 Халқаро жиноят суди (ХЖС)нинг 2014 йил 8 декабр куни бўлиб ўтган саммити доирасида Фаластинга кузатувчи мақомини расман берган ва Фаластин ҳукумати ҳам ушбу мақомни қабул қилгани ҳақида маълум қилган эди. Гаага шаҳрида жойлашган ХЖСга бугунги кунда 122 давлат аъзо бўлиб, мазкур мустақил тузилма уруш жиноятлари бўйича халқаро доимий трибунал ҳисобланади.

 Халқаро жиноят судининг мазкур қарори ортидан Исроил ҳукумати ХЖСни тарқатиб юборишга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида Исроил ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман хабар берди.

 “Бу шармандали қарор”, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

 Либарманнинг сўзларига кўра, Исроил “халқаро майдонда иккиюзламачиликни намоён этаётган ва терроризмни рағбатлантираётган судни тарқатиб юборишга эришиш учун ҳаракат қилади”.

Туркистон:

Ҳизб ут Таҳрир халқаро қонунларни рад қилиш ҳақидаги фикрларини табанний қилиб, шундай дейди: халқаро қонунлар, муаян кучли давлатлар томонидан ижро этилади. Яъни бирор давлат бу қонунларни бузса, катта давлатлар ёки етакчи давлат у давлатни жазолайди. Лекин бу қонунлар катта давлатлар ёки етакчи давлатнинг ўзи томонидан бузилса, ким уни жазолай олади? Халқаро давлат бўлмаганидек, халқаро қонун ҳам бўлиши мумкин эмас.

 Воқеъда ҳам Тарихда ҳам халқаро қонунларни, кучли давлатлар заифларини устида зулм қилиш қуроли бўлиб келаётганига гувоҳмиз. 11 сентябр воқеъаси, АҚШ Афғонистон билан Ироқни босиб олишида қайси халқаро суднинг ҳукмини ижро этди. Россия Қримни босиб олишидачи. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари. Ҳозирда Франция олиб бораётган Мусулмонлар устига янги юришлар. Шуларнинг бирортаси, халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилган эмас. Лекин ким, қайси халқаро ташкилот ёки суд буни текшира олади. Халқаро ташкилот ва судлар, фақат кучли давлатларнинг концелярияси сингари иш олиб боришади. Улар ўша давлатларнинг ўз манфаатларидан келиб чиқиб тузган реъжаларини амалда ижро этиб олишларига қулайликлар яратиб бериш учунгина мавжуд бўлиб туришади.

 Демак, исломий етакчи лидерлар, халқаро ташкилотлар ёки судлардан ёрдам сўраб, ҳар хил ташкилотларга аъзо бўлиш билан, бирор бир муаммони ечамиз деб умид пайдо қилишлари, фақат ўз креслоларида узоқроқ ўтиришлари учун ўз фуқороларини вақтинча чалғитишдан ўзга нарса эмас. Буни биз Туркия ҳукуматининг қарийб йигирма йилдан зиёд, ЕИга аъзо бўлсак ҳаммаси яхши бўлади деб алдаб келганида кўра оламиз.

БМТ, СНГ, ШОС, ОДКБ, ЕИ  ва ҳоказо шу сингари ташкилотларнинг бирортаси умумий манфаатларни кўзлай олмайди. Чунки буларнинг ҳар бири, муаян катта давлат томонидан тузилган бўлиб, қонун ва дастурлари ҳам ўша давлатлар томонидан ишлаб чиқилади. Ташкилот эса, бу резолюциялардан четга чиқа олмайди, уларни ижро этилишини ҳам таъминлай олмайди. Бунга ОПЕК ташкилотини АҚШ Россияни парчалаш операциясида фойдаланаётгани ва илгари СССРни парчалашда ҳам ундан фойдалангани мисол бўла олади. Дунёда халқаро қонунлар мавжуд экан, бу каби нопок ташкилотлар уюштирилаверади, нопок сиёсатчиларимиз ҳам бу ташкилотлардан худди куфр давлатлари каби, ўз манфаатлари йўлида бирга фойдаланиб келаверишади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here