Ташкилотлар террорчилигини кўрасизу, нега Америка ва унинг малайлари террорчилигини кўрмайсиз, бу ишингиз жуда ажойиб!

466
0

Эй мусулмонлар уламолари!

Ташкилотлар террорчилигини кўрасизу, нега Америка ва унинг малайлари террорчилигини кўрмайсиз, бу ишингиз жуда ажойиб!

Ҳижрий 1436 йил робиул-аввал ойининг 2-6 кунлари Исломий Вақф муассасаси Голландиянинг Эйндховен шаҳрида йигирма бешинчи сессиясини ўтказди. Сешанба куни «мўътадиллик шаръий ва маданий йўлдир» шиори остида бошланган бу конференция «терроризм иллати, унинг тушунчаси, сабаблари ва ундан ҳимояланиш йўллари», деб аталди. Унда иштирок этган уламолар мусулмонларнинг бугунги аҳволини айблашди, дунёда улар «терроризм иллати», дея аташаётган нарсанинг пайдо бўлишида жавобгарликни мусулмонларнинг бугунги аҳволига юклашди. Улар айни касалликка ташхис қўйиб, бунинг давоси ахлоққа риоя қилишда ва соф Исломга қайтишда деб белгилашди. Уларга кўра, соф Ислом мусулмонга бошқалар билан муомала қилишда «маданиятли» бўлишни ҳамда миллатлар ва Раббоний эҳтиромга сазовор мазҳаблар ўртасидаги низолардан йироқ бўлишни фарз қилади.

Бугун Ғарб Умматга террорист, дея сифатлаб, ҳар бир мусулмонни террорчига, ҳар бир террорчини эса мусулмонга айлантираётгани эътиборидан, биз Ислом Умматининг аҳволини алам билан кузатмоқдамиз. Буларни кузатар эканмиз, шундай бир пайтда, сиз уламолар тутган позициянгиздан жуда таажжубдамиз. Чунки сиз қонлари дарё қилиб оқизилаётган Умматингизни кўриб, унинг тарафини олиш ўрнига, Америка сиёсатини қўллаш билан Умматингизга душманона позицияни эгалладингиз. Биз орангизда Американинг Шомдаги юз минглаб биродарларингиз қонини ичаётган Асадни қўллаб-қувватлашини, Канона еридаги қирғинларга сукут қилишини, Ливиядаги хавфсизлик ва бойликлар масаласига панжа орасидан қарашини, Яман қўзғолончиларини террор қилишини, Бирмадаги биродарларингиз қирғинига ёрдам беришини қоралайдиган эр кишилар орангизда бор, деб қанчалар умид қилардик! Наҳотки, ислоҳ қилувчилар ҳам, бузувчилар ҳам ҳукмдор ва уламолар эканини билмаган бўлсангиз? Ҳокимларданку мутлақ ҳайратга тушдик, чунки уларнинг ҳаммаси ўзларининг Ғарб ювиндихўрлари эканини аллақачон аниқ исботлашган. Бироқ Умматнинг янги-янги уламолари гуруҳи Исломнинг ашаддий душмани бўлган Ғарб кўрсатмаларини ижро этаётганидан ҳар куни қайта-қайта ҳайратга тушмоқдамиз. Чунки бу қалбни ўртайди, кўзларни ёшга тўлдиради!!

Бу терроризм, деган нарсани – жаноб уламолар – Шом қўзғолончилари ўйлаб топмаган ва у араб баҳори орасидан ҳам келиб чиққани йўқ. Балки терроризмни «Оқ уй» шайтонлари топиб режалаштиришган, уларнинг сеҳргарликда пирлари бўлган катта шайтон эса уни анбиёлар заминида покиза қонларимизни дарё қилиб оқизишлари учун ўзининг юртларимиздаги ёлланган малайларига етказган. Афсуски сиз Асаднинг террорчилигидан эмас, Шом қўзғолончилари террорчилигидан ташвишланадиган бўлиб қолдингиз! Сиз ўз учоқлари билан Риққа, Мосул каби шаҳарлар осмонидан бомба ёғдираётган, ердан кишилар, аёллар ва болалар жасадларини йиғиштириб олаётган Иордания, Саудия, Амирлик ва Қатар террорчилигидан ташвишланмай, балки Ғазо ва Ғарбий Соҳил террорчилигидан ташвишланяпсиз. Зотан, сизлар «Исроил» террорчилигидан, қолаверса Аббоснинг Американи ва унинг арзандасини рози қилиш йўлида ўзининг мажруҳ халқига қарши амалга оширган террорчиликдан кўз юммоқдасиз…

Шуларнинг барчасидан сўнг сиз уламоларга савол: Голландия билан Европа Иттифоқининг конференциянгизга мезбонлик қилиб, уни олқишлаб, илиқ кутиб олаётгани жуда таажжубли ҳол эмасми. Ахир, улар бугун суриялик қочқинларни қочқинлар чодирларида намоз ўқишларига ҳам қўймаётган бўлишса, хавфсизлик кучлари Европанинг турли давлатларида мусулмонларни қамоққа олаётган бўлишса, уйларига қоқ тунлари бостириб кириб, уларни болалари ва аёллари кўз ўнгида таҳқирли аҳволда судраб чиқиб кетишиб, масжидга қатнаш ва илм ҳалқаларига боришдан ўзга «айб»лари йўқ бўлган бу мусулмонларни ҳеч қандай айбловсиз, судсиз ҳафталаб зиндонларда ушлаб турган бўлишса? Бироқ сиздан бу мезбонларингиз содир этган шунча қилмишларга қарши бирорта ҳам қоралашни эшитмаяпмиз?!!

Умматга уламоларидан етган бахтсизлик, ҳукмдорларидан етган бахтсизликдан қаттиқдир. Чунки Уммат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога жонини фидо қилган ва шу орқали – инша Аллоҳ – Унинг ризосига ноил бўлган имом Аҳмад, Изз ибн Абдуссалом ва Тақийюддин Набаҳоний каби зотлар позицияларини эгалловчи раббоний бир олимни муштоқлик билан кутиб турганди…

Уммат кўзларини очди, уйғонди ва дўст киму душман ким, раббоний киму дунёпараст ким тушуниб етди! У салафи солиҳлар сингари кучли тақволи олимга кўз тикмоқда.

Бас, шундай экан, сиз ўша салафи солиҳлар бўлинг, бундай қулай имкониятни қўлдан бой берманг, Аллоҳингиз, Росулингиз, Умматингиз ва унинг қўзғолони тарафига ўтинг, Ғарб ва унинг малай ҳукмдорларидан воз кечинг, уларнинг юзига ҳақни тик айтинг, бу ҳақ сизни шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб G даражасига олиб чиқсин.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ * وَاعْلَمُوا أَنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ وَأَنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росулига хиёнат қилманг ва сизга ишониб берилган омонатларга била туриб хиёнат қилманг! Билингки, албатта мол-дунёларингиз ва бола-чақангиз фақат бир фитна-алдовдир, холос, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина улуғ ажр-савоб бор»    [Анфол 27-27]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here