Коронавирус инқирози ҳақида

839
0

Коронавирус инқирози ҳақида

Коронавирус эпидемияси тарқалиши ва у туфайли пайдо бўлиши мумкин бўлган хатарлар капиталистик ва либерал низомдаги улкан бўшлиқларни кўрсатди. Чунки Хитойнинг Хубэй вилоятида эпидемия тарқалиши ортидан халқаро молиявий бозорларда кучли силкинишлар юз берди. Дарҳақиқат, Германиянинг (DAX) биржаси индекси қисқа ҳафталар ичида 40 %га тушиб кетди. Ҳатто 17 март куни 8.442 нуқтагача пастлади. Коронавирусга чалинганлар ортиши оқибатида Германиядаги иқтисодий ҳаракат ва оммавий ҳаёт деярли тўхтаб қолди. Германия канцлери 2020 йил, 18 мартда шундай баёнот берган эди: (Мамлакатда Германия бирлашганидан бери, балки иккинчи жаҳон урушидан бери бу каби оммавий ва бирдамлик фаолиятини талаб қиладиган хатар туғилмаган эди…).

Федерал ҳукумат ишнинг бошида бироз иккилангандан кейин, барча таълим муассасаларини ва асосий таъминотга ўз ҳиссасини қўшмайдиган тижорат дўконларини ёпишга қарор қилди. Шунингдек, сайр қилиш ҳуқуқи камайтирилди, турли маросимлар, оммавий йиғинлар ва бевосита ўзаро тўпланишлар бекор қилинди. Тартибга риоя қилмаганлар учун қаттиқ жазо чоралари қўлланилиши айтилди. Мерседес, Фолксваген ва BMW каби халқаро ширкатлар ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилишди. Кўп сонли майда ва ўртача ширкатлар банкрот бўлишдан қўрқишмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, ушбу инқироз туфайли ижтимоий таъминот нафақасига муҳтожлардан иборат ишсизлар сони яна 1.2 миллионга кўпаяди. Молия вазири Олаф Шольц 21 март куни иқтисодий турғунликка қарши курашиш учун миллиардлаган миқдорда ёрдам пули ажратилиши ҳақида айтди. Шунингдек ҳукумат қарздорларга 156 миллиард евро ажратилиши ва 600 миллиард миқдорда молиявий ҳимоя кўрсатилиши ҳақида айтди. Германия федерал банки эса ўзининг 23 мартдаги ойлик ҳисоботида шундай баёнот тарқатди: (Иқтисодий турғунликка шўнғимасликдан бошқа чора йўқ… Бундай ҳолатда мисли кўрилмаган иқтисодий силкиниш рўй беради).

Бундан ташқари? Германиядаги соғлиқни сақлаш тизими ушбу эпидемия тарқалиши оқибатида қисқа вақт ичида ўз қобилиятини йўқотди. Чунки Германия касалхоналар жамияти раиси Жералд Гасс 28000 нафар интенсив терапия марказлари ёпилишини айтди. У вилоятлардаги касалхоналардан масъул бўлган томонларни касалхоналардаги клиник секторни керакли жиҳозлар билан таъминламаганликда айблади. Германия тиббиёт илмий текшириш институти баёнотига кўра, тиббиёт марказларида тахминан 17000 тиббий ходим етишмайди. Тўртта касалхонадан учтаси эса, шифокор қидирмоқда. Шимолий Вестфалия областида ҳолат аянчли бўлиб, у ерда эпидемияга чалинганларнинг сони кўп. Дарҳақиқат, Шимолий Вестфалия касалхоналар кенгаши аксар тиббиёт марказларида ҳимоя воситалари фақат ўн тўрт кунга етиши ҳақида шикоят қилмоқда. Шунингдек? барча томонлар жавобгарликни автоматик тарзда бошқасига ағдараётгани ҳақида шикоят қилган. Масалан? Федерация уни вилоятларга, вилоятлар эса касалхоналарга ва ҳоказо… Кенгаш баёнотига кўра, муаммо Германия соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий самарадорликка асосланганидадир, чунки касалхоналарнинг 40 %ида йўқотилишлар қайд этилган. Соғлиқни сақлаш тизимидаги бундай катастрофик ҳолат глобал таъминот занжирининг мўртлигини кўрсатмоқда. Чунки Шимолий Вестфалия вилоятидаги соғлиқни сақлаш вазири Карл-Йозеф Лауман 8 мартда, яъни аҳвол ёмонлашишидан олдин халқ олдида ушбу ҳақиқатни тан олди.

Ҳатто Европа Иттифоқининг, яъни шенген зонасининг энг маркази бўлган минтақа коронавирус туфайли хатарга йўлиқмоқда. Чунки Германия билан бир қаторда ўн иккита Европа давлати муштарак бозорларда текширувлар ўтказмоқда. Бу эса, одам ва товарларнинг эркин ҳаракатланишини тўхтатиб қўймоқда. Шунингдек, ушбу бозорларда ўнлаб километрга чўзилган тиқилинч пайдо бўлмоқда. Ҳатто Германия ва Польша чегарасидаги тиқилинч етти километрга чўзилган.

Дарҳақиқат, коронавирус балоси капиталистик иқтисод низомининг мўртлигини яна бир марта оламга кўрсатиб берди. Чунки дунё бозорларига ресурсларни тўғри тақсимлашаётганини иддао қилаётган давлатлар йигирма йил ичида уч марта муваффақиятсизликка учрашди… Биринчи марта 2008 йилдаги молиявий кризисда, иккинчи марта 2010 йилдаги евро кризисида ва бу сафарги кризис. Шунинг учун ҳукуматлар эркин бозорни қулашдан сақлаш учун аралашишга мажбур бўлди. Ҳолбуки, капитализмнинг олий назарияларига кўра, бундай чоралар ман қилинади. Шунингдек, иқтисодий самарадорлик тушунчаси жамиятнинг ҳимоя тизимини бутунлай заифлаштириб юборганини очиқ кўрсатиб турибди. Агар ширкатлар, таълим муассасалари ва касалхоналар ўз ишларини энг юқори ва энг паст иқтисодий фойда асосида юргизадиган бўлса, оддий силкиниш ҳам инфраструктура тизимини тўлалигича ишдан чиқаришга кифоя қилади. Чунки ривожланиш тамойилини эркинлаштириш ҳамда молиявий бозорлар бошдан кечираётган ташвиш сабабли салбий иқтисодий индекслар ҳақиқий иқтисодга бевосита таъсир қиладиган бўлиб қолди. Унинг вайрон қилувчи кучи доимий банкротлик ва оммавий ишдан бўшатиш шаклида ҳатто ишчиларга ҳам етиб борди. Бундан ташқари, тижорий, молиявий ва халқаро инвестицион фаолият ортиши туфайли бозорлардаги чалкашликка олиб борган глобализация сабабли бутун олам иқтисоди хатарга юз тутди. Шундай қилиб, эпидемия охири кўринмайдиган халқаро иқтисодий инқирозга айланди.

Шунингдек, жамиятнинг либерал тизими асослари ушбу эпидемия туфайли силкинди. Чунки ҳимояланиш учун кўрилган чора-тадбирлар туфайли конституция таъминлайдиган эркинликлар кучли тарзда қисқарди. Берлинда жойлашган озодлик университети фалсафа ўқитувчиси Стефан Жузеппе айтади: «Мен шаҳар ва қишлоқларнинг бутунича ёпиб ташлашни анча муаммо туғдиради деб биламан… Тўғри, шахс эркинлиги бошқаларнинг эркинлигини бузмаслиги керак. Лекин фақат сиёсий тартиб ва эҳтиёткорлик деб, шахс эркинлигини чеклаш тўғри эмас…». Лекин либерал жамият назарида бундан ҳам ёмони, ушбу инқироз даврида одамлар ҳаётини бир-бирига қарши мувозанатлаштиришга мажбур бўлишаётганидир. Масалан, шифокорлар соғлиқни сақлаш секторида ишчилар ва воситалар етишмагани сабабли шифо топишига умид бор бўлган касалларга қараб, бошқаларни ўз холига ташлаб қўйишга мажбур бўладилар. Илмонийлик ақидаси инсон ва жамият ҳақида одамлар зеҳнига шундай тасаввурни солдики, унга кўра шахс на жамоатга бўйсунади ва на уни маҳкам тутади. Жамоий ҳаракатларни талаб қиладиган пайтда, яъни шахснинг фидокорлигини талаб қиладиган вазиятда ушбу тасаввур нақадар муваффақиятсиз экани аниқ кўринди. Жамиятнинг бу каби мабдаий биноси, яъни унда давлат фақат шахснинг эркинликларини ҳимоя қилиш орқали қонуний тусга кирадиган мабдаий бино хатарли фикр экани ҳамда у на оддий ҳолатда ва на инқирозлар пайтида инсон воқеини шакллантира олмаслиги аён бўлиб қолди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Германия вилояти немис халқини шу ҳодисадан сабоқ олиб, кенг қамровли ақидага мурожаат қилишга даъват қилади. Чунки ёлғиз иқтисодий фойда ва мутлақ тараққиётга асосланган бу каби мўрт низом жамиятни доим жарга етаклайди. Шунингдек, у инсонлар муаммосини тўғри еча олмайди. Воқега мос келадиган ва инсон табиатига тўла мувофиқ бўлган низомгина, бундай аҳволдан қутқарадиган халоскордир. Чунки у Ислом бўлиб, барча халқларни ўз қозонида эритган ва бирлаштирган. Шунингдек 1300 йил давомида исломий давлат қучоғида иқтисод ва низомдаги барқарорликни таъминлаган.

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

«(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик» [Тавба 107]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here