Ушбу пандемия даврида Аллоҳ Таолога илтижо қилиб, дуо қилмоғимиз ва бизга раҳм қилишини, бундай балодан қутқаришини сўрамоғимиз даркор, чунки фақат Аллоҳ бўйин эгишимизга лойиқ Зотдир
Бангладеш фалокат ёқасида турибди. Чунки коронавируснинг тарқалиши турли зиёнларни келтириб чиқаришни бошлади. Ҳукуматнинг вирус тарқалишига қарши курашдаги сустлиги ва иккиланишидан тиббиёт ходимлари ғазабланаётган бўлсалар, буни оддий одамлар ҳам тушунмоқдалар. Чунки вирус 2019 йил декабр ойида Хитойнинг Ухань вилоятида пайдо бўлган бўлса, ҳукумат олдида унга қарши курашда эҳтиёт чораларини кўриши учун икки ой вақт бор эди. Ҳукумат эса, вақтдан фойдаланиб, эҳтиёт чораларини кўриш ўрнига, Мужиб Раҳмоннинг хотирасини нишонлаш билан машғул бўлди ва одамларни вирус хатарига дучор қилди. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш муассасаларида вазият аянчли, тиббиёт ходимлари учун ҳимоя воситалари етишмайди. Ҳукумат лаборатория воситаларига, фаол алоқа механизмига ва вирусни аниқлайдиган тестларга эга эмас. Мана шундай бир шароитда ҳукумат Бангладешда коронавируснинг кенг тарқалиши хатарини шубҳа остига оладиган сиёсат юргизмоқда. У шунингдек, вирусдан зарар кўрган ва ўлганлар ҳақида хабар тарқатаётган ва шу иш бўйича фаолият қилаётганларга таҳдид ва қўрқитиш орқали босим ўтказмоқда. Эпидемияга қарши курашишда ҳукумат заифлик қилаётган бир пайтда Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти одамлар эътиборини айрим насиҳат ва тўғри кўрсатмаларга тортмоқда:
Биринчидан: Биз бундай оғир дамда қўрқмаслигимиз лозим ҳамда бу вирус Аллоҳ Таолонинг имтиҳони эканини англашимиз ва бу ишда сабр қилиб Аллоҳни кўп эслашимиз лозим. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«عَجَبًا لِأَمْرِ الْمُؤْمِنِ إِنَّ أَمْرَهُ كُلَّهُ خَيْرٌ، وَلَيْسَ ذَاكَ لِأَحَدٍ إِلَّا لِلْمُؤْمِنِ، إِنْ أَصَابَتْهُ سَرَّاءُ شَكَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ، وَإِنْ أَصَابَتْهُ ضَرَّاءُ صَبَرَ فَكَانَ خَيْرًا لَهُ»
«Мўминнинг ишлари ажойиб, унинг барча иши яхшиликдир. Бу нарса фақат мўминга берилган. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва у учун яхшилик бўлади. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади ва бу у учун яхшилик бўлади». Муслим ривояти.
Ушбу вируснинг тарқалиши бизга ва шу жумладан Ғарбга Аллоҳдан бўлган эслатмадир. Шунингдек, у бизнинг молиявий бойлигимиздан ҳамда техника ва тиббиёт соҳасида қанчалик тараққий этганимиздан қатъий назар, Аллоҳ Таоло олдида заиф эканимизни эслатишдир. Биз ушбу лаҳзаларда янада Аллоҳга яқин бўлишимиз, қилган хатоларимизга кечирим сўрашимиз ва доим У Зотга дуо қилишимиз лозим.
Иккинчидан: Биз кофир ва мушриклар каби иш тутмаслигиз керак. Балки товарларни монополия қилиб, кунлик эҳтиёж молларида инқироз пайдо қилмаслигимиз лозим. Шунингдек, худбин ва бошқалар ишига эътиборсиз бўлмаслигимиз, балки масъулиятни ҳис қилиб, бир-биримизга ёрдам қилишимиз лозим. Бундан ташқари, мусулмон эканимизни унутмаслигимиз ва одамларга ўрнак бўлишимиз лозим.
وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيداً
«Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик» [Бақара 143]
Учинчидан: Биз Аллоҳ Таолога таваккал қилишимиз, сабр қилишимиз, қўрқмаслигимиз керак. Шунингдек, ажал ва ризқ Аллоҳнинг қўлида эканини унутмаслигимиз лозим.
وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَاباً مُؤَجَّلاً
«Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан ва аниқ белгилаб қўйилган муддатда ўлади» [Оли Имрон 145]
وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ
«Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир» [Ҳуд 6]
قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلَانَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ
«Айтинг: Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг ҳожамиздир. Бас, имонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!» [Тавба 51]
Тўртинчидан: Бангладешдаги айрим минтақаларда коронавирус билан касалланганлар борлиги қайд қилинган экан, ўша минтақаларга боришдан сақланишимиз лозим. Чунки бу буюк шариатимиз кўрсатган ҳимояланиш услубларидандир. Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос ривоят қиладики, унинг отаси (яъни Саъд ибн Абу Ваққос) Усома ибн Зайддан Росулуллоҳ ﷺ ўлат ҳақида нима деганлар, деб сўраган. Шунда Усома бундай жавоб қилган эканлар: Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«الطَّاعُونُ رِجْزٌ أُرْسِلَ عَلَى طَائِفَةٍ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ أَوْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ فَإِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ فَلَا تَدْخُلُوا عَلَيْهِ وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ»
«Ўлат Бану Исроил ёки сизлардан олдинги қавмларга юборилган касалликдир. Агар бирор жойда ўлат тарқаганини эшитсангиз, у ерга кирманг. Агар сиз яшаётган жойда тарқалса, у ердан қочиб чиқманг».
Сўнгги сўз:
ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُمْ بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
«Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир» [Рум 41]
Халифалигимизни йўқотган кунимиздан бошлаб, инсонлар чиқарган тузумларнинг зулми остида қолиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг раҳматидан мосуво бўлдик. Инсон томонидан яратилган ушбу низом соясида нафақат босимга дуч келмоқдамиз, балки устимизга фалокатлар бирин-кетин ёғилмоқда. Шунинг учун бор кучимизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этишга сарфлашимиз лозим. Ана ўшанда Халифалик ер юзига Аллоҳнинг раҳматини туширади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«السُّلْطَانُ ظِلُّ اللَّهِ فِي الْأَرْضِ»
«Султон Аллоҳнинг ер юзидаги соясидир». Доруқутний ривояти.
Халифалик давлатида соғликни сақлаш муассасалари илмий текшириш ва лаборатория даргоҳлари эшигини ўзининг барча фуқаролари учун ланг очиб беради. Буни Халифалик давлати молиявий фойдани қўлга киритиш мақсадида эмас, балки шаръий аҳкомларга риоя қилиш учун амалга оширади. Зеро, шаръий аҳкомлар давлатни соғлиқни сақлаш соҳасида халқ эҳтиёжларини таъминлашга ва фаровонликни рўёбга чиқаришга буюрган. Халифалик давлатида жамиятнинг барча шахслари ҳаётнинг турли соҳаларида илмий лабораториялар очиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳатто бундай лабораторияларни очиш давлат учун вожиб бўлади. Дарҳақиқат, айрим шахсларнинг хусусий секторда қилган ҳаракатлари коронавирусни аниқлаш учун тажриба ўтказиш ва арзон нархда қўлларни дезинфекция қиладиган воситалар ишлаб чиқишга қодирлигини кўрсатди. Бангладешда яшовчи Исломий Уммат вакиллари орасида истеъдодли ва иқтидорли кишилар кўп. Шунинг учун фақат Халифаликкина бу каби тажрибалардан фойдалана олади дея қўл қовуштириб ўтирмасдан, Аллоҳ томонидан бутун инсониятга раҳмат қилиб юборилган саломатлик низомини сақлаш учун улардан фойдаланиш лозим.
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنْ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
«У қишлоқларнинг аҳли бало-қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржам бўлиб қолдиларми? (кутмаганмидилар?)» [Аъроф 97]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими