Атамбаев: Диний радикализм кучайиб бормоқда

449
0

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда охирги пайтларда диний радикализм (Сиёсий Ислом) кучайиб бораётганини таъкидлар экан, бунга қарши кураш олиб боришини ва шу билан биирга илмонийликка (динни давлатдан ажратишга) доир асосий қонун-қоидаларни яна ҳам кучлироқ тарзда татбиқ қилиш лозимлигини билдирди.

Давлат мудофаа вазирлигининг кенгашида нутқ сўзлаган қирғиз президенти мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун диний фаолиятларга эътибор қаратиш ва динга нисбатан муносабатни олдиндан белгилаб олиш муҳимлигини таъкидлади.

“Гап миллий хавфсизлигимиз устида борар экан, ҳукумат диний соҳаларга тузатишлар киритиши ўта муҳимдир. 2014 ва 2020 йиллар оралиғида динга нисбатан қандай сиёсат олиб оришимизни ҳозирдан белгилаб олишимиз зарур”, деди Алмазбек Атамбаев.

Президент Атамбаев диний соҳада бутун дунёда жуда кўп ўзгаришлар юз берганлигига эътиборни тортиб, динга доир масалаларни қайта тартибга солиш кераклигини айтиб ўтди.

 “Ўрта Шарқда кейинги пайтларда ИШИД деб номланган ташкилот ва диний экстримистлар (Исломий гуруҳлар) инсониятга тўғри келмайдиган жиноятларни содир қилмоқда. Уларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари бизга ҳам дин ва давлатга доир масалаларни қайта кўздан кечириб чиқиш мажбуриятини юкламоқда”, дея урғулади президент.

Атамбаев биринчи марта дин соҳасида давлат сиёсати “илмоний давлат” мабдасига (дин давлатдан ажраган мабдага) таянишини билдирди.

“Радикал Исломнинг ҳақиқий Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Баъзилар янги йилни нишонламанг, биз учун фақат Рамазон ва Қурбон ҳайитлари етарлидир, дейишади. Бизнинг бошқа байрамларимиз ҳам бор. Мустақиллик куни, наврўз, ғалаба байрами, буларни нишонлаш баъзиларнинг назарида кофир бўлишдир”, деди Алмазбек Атамбаев.

1 COMMENT

  1. Asil basharasini ochib bormoqda Atabaev ham, shu ketishda Yahudiy karimovga etishga harakat ham qilsa ajab emas. Musulmonlar orqaga chekingani sari kufir ularni ustida hohlagan ishini qilishga harakat qilaveradi. bunday holatda chekinish emas balki hujumkor pazitsyada turishhlik eng yahshi natijani beradi. Yoki g`ozilik yoki shahodat.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here