Лавров: яна бир марта Женева конференциясини ташкил қилиш бефойда

425
0

 Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим икки кунлик сафар билан Россияга келди. У Россия президенти Владимир Путин ва ўз ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Муаллимга Сурия ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Файсал ал-Миқдод ва Сурия президенти Башар Асаднинг маслаҳатчиси Бьюзи Шаабан ҳамроҳлик қилмоқда.

Муштарак матбуот анжуманида россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ҳукумати ИШИДга қарши коалиция тузишда Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик қилмаганлигини танқид остига олди. Уннинг эътибор қилишича. АҚШнинг бу ҳаракати халқаро қонунга зиддир. Шунингдек Лавров Москва мақсадга етиш учун “террорчи” ва “экстримист” кучлардан фойдаланишни маъқулламаслигини урғулади.

Лавров рус ҳукумати БМТнинг Сурия бўйича вакили Стефан Де Мистура тақдим қилган “урушни босқичма босқич музлатиш” ташаббусини қўллаб қувватлашини қўшимча қилди. Лавровнинг таъкидлашича, Сурия масаласини ҳал қилиш учун янгидан яна бир бор Женева конференцияси ташкил қилинмайди. У Мистуранинг “маҳаллий ислоҳотлар”ни Ҳалаб шаҳридан бошлаганлигини олқишлар экан, “Ишонаманки, нажот мана шу йўлда”, дея қўшимча қилди.

БМТ вакили Мистура ўтган ҳафта Дамашққа қилган сафарида “урушни босқичма босқич музлатиш” ташаббусини олға сурган ва буни Ҳалабдан бошлаш таклифини киритган эди. Мистурага кўра, агар уруш бирор шаҳарда музлатилса, ўша ерга инсоний ёрдамларни етказиш учун барча тўсиқларни олиб ташланади ва қочқинлар изига қайтарилади.

Россия ташқи ишлар вазири Суриядаги тарафлар ўртасида музокараларни янгидан бошлаш учун халқаро йиғилишлар ташкил қилиш фикрини эътибордан четда қолдирмади. Бироқ Лавровга кўра, тинч музокараларни бошлаш учун шарт шароитлар яратилиши лозим. Бу эса бироз вақт талаб қилади.

Муаллим Россияга келишидан аввал Ливанда Ҳизбуллоҳ партиясининг бош секретари Ҳасан Насруллоҳнинг сиёсий маслаҳатчиси Ҳусайн Ҳалил, Ҳизбуллоҳ депутати Муҳаммад Раъд, Молия вазири Ҳасан Ҳалил, Марада ҳаракати партиясининг раҳбари Сулаймон Франжия, таълим-тарбия вазири Алиас Абу Саъб ва “Миллий озодлик ҳаракати”нинг раҳбари Мишел Авн билан учрашди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here