Дуодаги моддий таъсир тўғрисидаги саволга жавоб

590
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан 

ابو عبدالله خلفнинг дуодаги моддий таъсир тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз шайх ҳазратлари! Дуои саломдан сўнг, менинг дуо масаласида адашган нарсамни топишимга ёрдамлашсангиз, дегандим. Қуръони Каримда Аллоҳ дуо қилган кишининг дуосини ижобат қилувчи экани айтилган. Суннат ҳам бизга дуо тезда ё келажакда ёхуд дунё ё охиратда энг яхши нарса билан мустажоб бўлишини баён қилган. Ҳизб «Ҳизб ут-Таҳрир тушунчалари» китобида дуо руҳий қийматни рўёбга чиқариши, лекин унинг таъсири ва натижалари яъни савоб ҳис қилинмаслигини баён қилган. Саволим, қандай қилиб дуонинг таъсирларини фақат савобга чеклаш мумкин, Аллоҳ дуони бу дунёда ҳам ижобат қилиши мумкинку? Сизга Аллоҳ баракот ато этсин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Чамаси, сиз «мафоҳим» китобининг 57 ва 58 саҳифасида келган сўзларга ишора қилаётган ва бу мавзуни тушунолмаган кўринасиз. Масала қуйидагича:

Иккала саҳифада дуо ҳақида ва унинг ҳис қилинмайдиган натижани яъни савобни рўёбга чиқариши тўғрисида келган сўзлар муайян ҳолатдаги маънода келган. Яъни шаръий нусуслар бирон масалани ижро этиш тариқатини баён қилган бўлсаю лекин биз бу тариқатга амал қилмай балки фақат дуо қилиш билангина кифояланиб қолган ҳолат маъносида келган. Китобда бирор қалъани фатҳ қилиш ёки душманга қарши жанг қилишда жиҳод билан дуо қилиш мисол келтирилган.

Бундан бошқа ҳолатда эса дуодан ҳис қилинадиган натижа келиб чиқади, инша Аллоҳ. Бунга қўшимча, саволингизда келган Росулуллоҳ Aнинг ҳадисларига кўра, савоб ҳам амалга ошади.

Бу иш равшан бўлиши учун мафоҳимнинг 57 ва 58 саҳифасида келган матнни ҳам келтирмоқчиман:

  • 57 саҳифа бошларида бундай келади: «Тариқатга тааллуқли шаръий аҳкомлар далолат қилган бу амалларга диққат билан қараган одам улар ҳис қилинмайдиган натижани юзага чиқарадиган амаллар эмас, балки ҳис қилинадиган натижаларни юзага чиқарадиган моддий амаллар эканини кўради».

Бу тўғри, чунки далиллар ўрганилса, тариқат билан боғлиқ амаллар ҳис қилинадиган натижаларни ҳақиқатдан ҳам рўёбга чиқариши маълум бўлади.

  • Кейин китобда қалъа ё шаҳарни фатҳ қилиш ёки душманни ўлдириш ҳолатида дуо билан жиҳод ўртаси бирлашиши лозимлиги айтилиб, дуо қилишнинг ўзи тариқат эмаслиги, балки бундай ҳолатда тариқат жиҳод бўлиб, бу қатор далилларга асослангани баён қилинган.

Мафоҳимда бундай келади: «Масалан, дуо руҳий қийматни рўёбга чиқарадиган амалдир. Жиҳод ҳам руҳий қийматни рўёбга чиқарадиган моддий амалдир. Лекин дуо моддий амал бўлса-да, ҳис қилинмайдиган натижа, яъни савобни юзага чиқаради, гарчи дуо қилувчининг мақсади руҳий қийматни рўёбга чиқариш бўлса ҳам».

Бу ерда душманларга қарши жанг қилинаётиб ёки бирор қалъани фатҳ қилинаётиб албатта дуо ҳам, жиҳод ҳам бирга бўлиши айтиляпти.

Қачон фақат дуонинг ўзига амал қилинса, ҳис қилинмайдиган натижа, яъни савоб рўёбга чиқади. Чунки бу ҳолатда келган тариқат жиҳоддир, дуо эмас, зеро, бу ердаги мавзу, бирор масалада баён қилинган тариқатга амал қилмасдан дуонинг ўзига амал қилиниб қолинса, албатта иккаласи ўртасини бирлаштириш лозимлиги мавзусидир.

Шунинг учун ҳис этиладиган натижаларда таъсири бўлмаган дуони бу ҳолатда умумийлаштириш жоиз бўлмайди. Чунки бу ҳолатдаги дуо фақатгина савобни рўёбга чиқарадиган дуодир. Зеро, олдинги матнда келган нарса Шариатда ўзининг амалий тариқати келгану лекин уни олинмай унинг ўрнига фақат дуо олиниб у билангина кифояланиб қолинган, натижада дуонинг ҳис қилинмайдиган натижаси, яъни савобгина бўлган масалага тааллуқлидир.

Чамаси, сизга юқорида мисол сифатида келтирилган жумланинг ўзи тушунарсиз бўлганга ўхшайди, чунки унда «Лекин дуо моддий амал бўлса-да, ҳис қилинмайдиган натижа, яъни савобни юзага чиқаради», дейилган ва бу билан айни жумладан умумий бўлса керак, деган гумон келиб чиққан, бошқача ибора билан айтганда, дуо ҳамма ҳолатларда фақат ҳис қилинадиган натижани, яъни савобни рўёбга чиқарадиган бўлиб қолган. Ҳолбуки, бу мисол оқими муайян ҳолатга тааллуқли бўлиб, бирор қалъани фатҳ қилиш ёки душманни тор-мор этишда фақат дуо қилиб, нусусда келган тариқатга, яъни жиҳодга амал қилмаслик ҳақидаги мисолдир.

  • Энди, сабабларга амал қилган ҳолда дуо қилишга келсак, унинг натижаларга таъсири бор, албатта. Бу Росулуллоҳ A ва саҳоба Gларда шундай бўлган. Зеро Росулуллоҳ A жиҳодга қўшин тайёрлардилар ва чодирга кириб дуо қилардилар. Қодисия жангида мусулмонлар ҳам Наҳрга бостириб киргани тайёргарлик кўрганлар, Саъд G Аллоҳга юзланиб дуо қилганлар. Шу тарзда содиқ-ростгўй мўминлар аввал тайёргарлик қилишар, сўнгра дуога киришар эдилар. Ризқ излаб ҳаракат қилган киши ҳам дуо қилган ҳолда меҳнат ва машаққат сарфлайди, илм толиби ҳам Аллоҳ субҳанаҳудан зафар тилаган ҳолда билим олади ва ҳаракат қилади, буларнинг натижаси Аллоҳнинг изни ила амалга ошади.

Мафоҳимда бундай дейилган: «Бироқ шу нарса маълум бўлиши лозимки, гарчи тариқатга далолат қилган амал ҳис қилинадиган натижага эга бўлган моддий амал бўлса-да, бу амал Аллоҳнинг амру наҳийлари асосида юритилиши ва уни Аллоҳнинг амру наҳийлари асосида юритишдан Аллоҳнинг розилиги кўзланиши лозим. Шунингдек, мусулмоннинг зеҳнида Аллоҳ Таолога алоқадорликни идрок қилиш ҳукмрон бўлмоғи зарур. Токи у Аллоҳга Қуръон тиловат қилиш, намоз, дуо ва шу каби амаллар билан яқин бўлсин. Мусулмон ғалаба Аллоҳ томонидан келади, деб эътиқод қилиши лозим. Бунинг учун қалбларда Аллоҳнинг аҳкомларини ижро қилиш учун мустаҳкам ўрнашган тақво бўлиши зарур. Шу билан бирга дуо қилиш, Аллоҳни зикр қилиш зарур ва барча амалларни бажариш пайтида Аллоҳ билан доимий суратда боғланиш ҳам зарур». Бундан кўриниб турибдики, мўминнинг ҳамма амалларида дуо билан сабабларга амал қилиш тенгма-тенг олиб борилмоғи муҳимдир. Зотан, «لا بد зарур», деган сўз билан ушбу муҳимлик янада кучайиб, ҳамма амаллар дуо билан бирга бўлиши ва Аллоҳга доимий боғланиши жуда муҳимлигига далолат қилмоқда.

  • Юқорида айтганимиздек, Росулуллоҳ A билан саҳоба Gлар қилиб келганидек дуога қачон сабаблар билан биргаликда амал қилинса, иккаласидан албатта ҳис қилинадиган натижа келиб чиқади, инша Аллоҳ. Иккаласини бирга ишлатиш Ислом тариқатига зид эмас, аксинча, исломий мафкурани амалга ошириш учун нусусларда баён қилинган тариқатни ташлаб, фақат дуо қилиш билан чекланишнинг ўзи Ислом тариқатига зиддир.

Мафоҳимда 57 саҳифа охирлари, 58 саҳифа бошларида бундай дейилган:

«Шунинг учун Ислом фикратини ижро қилиш кўзланадиган барча амаллар ҳис қилинмайдиган натижани юзага чиқарадиган амаллардан иборат бўлиши бутунлай инкор қилинади ва бу Ислом тариқатига зид деб ҳисобланади».

Яъни Ислом фикратини ижро қилиш кўзланадиган барча амаллар ҳис қилинмайдиган натижани юзага чиқарадиган амаллардан иборат бўлиши Ислом тариқатига зид, демакдир. Бироқ амалларнинг айримлари ҳис қилинмайдиган натижаларни (муайян ҳолатларда дуо қилишни) рўёбга чиқариши, баъзилари эса ҳис қилинадиган натижаларни (моддий тайёргарликни) рўёбга чиқариши шариатимизда маълум нарса бўлиб, жуда ҳам муҳим ҳисобланади, Ислом тариқатига зид ҳисобланмайди.

  • Шундай қилиб, мафоҳимда дуо ҳақида айтилган матн икки ҳолатда бўлади:

Биринчи: фикратни ижро қилишда ёлғиз дуонинг ўзи келиши фикратни ижро қилиш тариқатидан эмас, балки нусуслар уни ижро қилиш учун бошқа тариқатни келтирган. Масалан, жангга қўшин тайёрламасдан, фақат дуо қилиш билан кифояланиб, бирор қалъани фатҳ қилиш учун душманга қарши  жанг қилиш ҳолати. Бундай ҳолатда дуодан ҳис қилинмайдиган натижа, яъни савобдан бошқа нарса рўёбга чиқмайди.

Иккинчи: Дуо билан бирга сабабларга ҳам амал қилиш. Бу жуда зарур иш бўлиб, бундай ҳолатда иккала иш яъни дуо билан сабабларга амал қилиш иштирок этиб, ҳис қилинадиган натижалар келиб чиқади, инша Аллоҳ.

Мафоҳимда бошқа ҳолатларда дуо тўғрисида зикр қилинмаган, балки имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида ривоят қилган ушбу умумий ҳадис ўз ичига олган нарса келган:

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ، وَلَا قَطِيعَةُ رَحِمٍ، إِلَّا أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلَاثٍ: إِمَّا أَنْ تُعَجَّلَ لَهُ دَعْوَتُهُ، وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ، وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنَ السُّوءِ مِثْلَهَا قَالُوا: إِذًا نُكْثِرُ، قَالَ: اللَّهُ أَكْثَرُ، أي يستجيب الله سبحانه للداعي بإحدى ثلاث، ومن بينها إِمَّا أَنْ تُعَجَّلَ لَهُ دَعْوَتُهُ»

«Қайси бир мусулмон бир дуо қилса, дуосида гуноҳ ва қариндошчиликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга шу дуосининг эвазига уч нарсадан бирини беради: ё дуосини тез рўёбга чиқаради, ё шу дуони унинг охиратига олиб қўяди, ё шу дуочалик ёмонликни ундан буриб юборади. Саҳобалар: унда дуони кўпайтирамиз, дейишди. Пайғамбар A: Аллоҳ кўпайтирсин, дедилар». Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу дуо қилувчининг дуосини уч нарсадан бирини беради. Уларнинг орасида «ё дуосини тез рўёбга чиқаради» деб айтилгани бор. Бу эса ҳис қилинадиган натижадир.

  • Шунга кўра, демак, мафоҳимда зикр қилинган ҳолатдан бошқа яъни дуода ҳис қилиш мумкин бўлган натижалар бор бўлса, мазкур ҳадисда «ё дуосини тез рўёбга чиқаради» дея зикр қилинганидек ҳис қилинадиган натижа ҳам бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ музтар-ночор одам қачон дуо қилса, уни ижобат қилажаги тўғрисида Ўз оятларида бандаларига илтифот кўрсатди ва бу ижобат қилишни Ўзидан бошқа илоҳ йўқ эканига ҳужжат-далил даражасига олиб чиқди. Буларнинг ҳаммасидан очиқ кўриниб турибдики, музтар-ночор одам дуосини шу дунёда ижобат қилади, чунки оятдаги «مُضطر ночор» калимаси муҳтож бўлинган нарсани шу дунёда сўраш кераклигини англатадиган муфҳам васфдир. Демак ижобат Аллоҳ изни ила ҳис қилинадиган бўлади… Аллоҳ Субҳанаҳу бундай дейди:

أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاءَ الْأَرْضِ أَإِلَهٌ مَعَ اللَّهِ قَلِيلًا مَا تَذَكَّرُونَ

«Ёки (Аллоҳдан ўзга) ким ҳам музтар-ночор одам дуо қилган вақтида ижобат қилади ва мушкулини осон қилади ҳамда сизларни ернинг халифасига айлантиради?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?!, камдан-кам эслатма-ибрат олмоқдасиз»                          [Намл 62]

Аллоҳ Субҳанаҳу бизга дуо қилишни буюрди ва уни ижобат қилишга ваъда берди:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ﴾

«Роббингиз – Менга дуо қилинг, сизларга ижобат қиламан, деди»                         [Ғофир 60]

Росулуллоҳ A уч нарсадан бирини беради, дея ушбу ижобатни тафсирладилар ва бу ҳолатлардан бири ҳис қилинадиган натижадир. Табиийки, натижаларнинг ҳис қилинадиган ё ҳис қилинмайдиган тарзда рўёбга чиқиши Аллоҳнинг изни билан бўлади.

Хулоса:

  • Мафоҳимда келган матн изоҳи қуйидагича:

а)   Тариқат ҳис қилинадиган натижаларни рўёбга чиқарувчи амаллардир;

б)   Бирор қалъани фатҳ қилиш ёки душманга қарши жанг қилиш мавзусидаги жиҳод билан фақат дуо қилиш билангина кифояланиш ўртасини солиштириш масаласига келсак, бунда дуо ҳис қилинадиган натижага олиб бормайди, балки фақат савобни рўёбга чиқаради. Чунки унинг фақат бир ўзигина қалъани фатҳ этиш ёки душманга қарши жанг қилиш тариқатидан эмас.

в)   Ислом фикратини ижро этиш кўзланган амалларнинг ҳаммаси ҳис қилинмайдиган натижаларга олиб борувчи амаллар бўлиши дуруст эмас. Ҳис қилинадиган ва ҳис қилинмайдиган натижаларни рўёбга чиқарадиган амаллар ўзаро қоришган бўлиши мумкин. Худди Аллоҳ Субҳанаҳуга нусрат сўраб дуо қилиш билан бирга жангга қўшин тайёрлаш каби.

г)   Мусулмон тариқат амалларини бажараётганда дуо қилмоғи жуда зарур. Росулуллоҳ A ҳам, саҳоба Gлар ҳам шундай қилганлар.

  • Мафоҳимда фақат савобга олиб борадиган дуони қилиш, яъни қалъани фатҳ қилиш каби бирор масалада фақат дуодангина фойдаланиш, тариқатга эса амал қилмаслик ҳолати тўғрисида мана шулар келган. Зотан, тариқатни яъни жиҳод қилишни шаръий нусуслар баён қилган.

Энди дуонинг бошқа ҳолатларига келсак, бу Росулуллоҳнинг юқоридаги умумий ҳадисларига тўғри келади:

«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ، وَلَا قَطِيعَةُ رَحِمٍ، إِلَّا أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلَاثٍ: إِمَّا أَنْ تُعَجَّلَ لَهُ دَعْوَتُهُ، وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ، وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنَ السُّوءِ مِثْلَهَا قَالُوا: إِذًا نُكْثِرُ، قَالَ: اللَّهُ أَكْثَرُ»

«Қайси бир мусулмон бир дуо қилса, дуосида гуноҳ ва қариндошчиликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга шу дуосининг эвазига уч нарсадан бирини беради: ё дуосини тез рўёбга чиқаради, ё шу дуони унинг охиратига олиб қўяди, ё шу дуочалик ёмонликни ундан буриб юборади. Саҳобалар: унда дуони кўпайтирамиз, дейишди. Пайғамбар A: Аллоҳ кўпайтирсин, дедилар». Аҳмад ўзининг муснадида келтирган.

Ушбу ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, Аллоҳ Субҳанаҳу дуогўйнинг ҳожатини, яъни ҳис қилинадиган натижани баъзан бу дунёда рўёбга чиқарар экан, баъзан ўша дуочалик миқдорда ёмонликни ундан даф қилар экан ёхуд ҳис қилинмайдиган натижасини, яъни савобни охиратга олиб қўяр экан.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюк фазл эгаси бўлиб, Раҳмон ва Роҳимдир. У Зот дуони бу дунёда ижобат қилса-да охиратга ҳам савобини олиб қўйиш билан ўз бандасига икром кўрсатди. Аллоҳ Роббул оламинга ҳамду сано бўлсин.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

1 муҳаррам 1436ҳ

25 октябр 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here