Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқати ва мутағаллиб (музаффар) султон ҳақидаги Саволга жавоб

596
0

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқати ва мутағаллиб (музаффар) султон ҳақидаги Саволга жавоб

Савол:
Айрим сайтларда – Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни тиклаш учун «талаби нусрат» (нусрат-ёрдам талаб қилиш)ни тариқат қилиб белгилаб қўйган ва у шу тариқатни маҳкам тутади ҳамда ундан бошқа бирон шаръий тариқатни тан олмайди… Ваҳоланки бу ерда бошқа тариқат ҳам бор, у «мутағаллиб (музаффар) султон», яъни давлатни куч ва жанг билан тиклайдиган султон… Уларнинг яна айтишича Ҳизб ут-Таҳрир Бағдодийнинг эълонига ҳизбий тарафкашлик ундови билан қарши чиққан. Чунки Ҳизб Халифаликни фақат ўзи уни тикласагина шаръий деб ҳисоблайди…». Мана шу гап-сўзлар хусусида қониқарли, етарли жавоб борми? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:
– 1Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқатини Ҳизб ут-Таҳрир белгиламаган, балки уни Шариат белгилаган. Росулуллоҳ САВнинг Исломга даъват бошланганидан тортиб давлатни тиклашгача бўлган сийрати (ҳаёт йўли) шуни айтиб турибди… Давлатни тиклашдан олдин Росул САВ атрофидаги минтақанинг воқесига қараганда давлат таянчларини ташкил қилган куч ва қудрат эгаларидан нусрат-ёрдам талаб қилдилар. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ САВ кучли қабилаларга бориб уларни Исломга даъват қилдилар ва улардан нусрат талаб қилдилар. Масалан Росулуллоҳ САВ худди шундай иш тутиб Сақиф, Бану Омир, Бану Шайбон ва Мадинадаги Ансорлардан нусрат талаб қилдилар. Кичик қабилаларни эса Росулуллоҳ САВ фақат Исломга даъват қилиш билангина кифояландилар… Росулуллоҳ САВ ўзи йўлиққан қийинчиликлар ва машаққатларга қарамай шу ишда давом этдилар. Машаққатли ишни қайта-қайта қилишлари эса бу ишнинг – усулга мувофиқ – шаръан фарз эканлигига далолат қилади… Шунинг учун Росулуллоҳ САВ шу тарзда куч ва қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишни давом эттирдилар. Чунки бир қабила у кишининг оёқларини қонга белаган бўлса, яна бир қабила у кишига қарши чиқди, бошқа бир қабила эса Росулуллоҳ САВга шарт қўйди. Шунга қарамай Росул САВ Аллоҳ ўзига ваҳий қилган нарсада собит туриб давом этдилар, бу тариқатни бошқа тариқатга ўзгартирмадилар, масалан давлатни тиклаш учун ўз асҳобини Макка аҳлига қарши жанг қилишга ёки баъзи қабилаларга қарши жанг қилишни буюрмадилар. Ваҳоланки у кишининг саҳобалари жасоратли кишилар бўлиб, улар фақат Аллоҳдангина қўрқишарди, холос. Лекин Росулуллоҳ САВ уларга буни буюрмади, аксинча куч ва қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишда давом этдилар. Охир-оқибат Аллоҳ Субҳанаҳу у кишига осон қилиб ансорларни етказди, улар келиб у кишига Ақабада иккинчи байъатни беришди. Бундан олдин Мусъаб РА Мадинаи Мунавварада ўзига Росулуллоҳ САВ юклаган вазифани муваффақиятли уддалаган эди. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу Мусъаб РАни қувват аҳлидан унга ёрдам берадиган кишилар билан муваффақ қилганига қўшимча ўлароқ Мусъаб РА Аллоҳ изни билан Исломни Мадина хонадонларига олиб кирди ва Мадинада Ислом фойдасига жамоатчилик фикрини пайдо қилди. Натижада жамоатчилик фикри ансорлар байъати билан уйғун, ҳамоҳанг келди ва ана шундан кейин Росул САВ Мадинада соф, покиза байъат билан ва Мадинаи Мунаввара аҳли томонидан Росулуллоҳ САВни қайноқ муҳаббат ила қарши олиниши билан тикладилар.

Мана шу давлатни тиклашнинг шаръий тариқатидир ва эргашиладиган асл-асосдир. Чунки феъл-ишлардаги асл-асос шаръий ҳукм доирасидан чиқмасликдир. Масалан мусулмон одам намознинг қандай адо этилишини билмоқчи бўлса намоз далилларини ўрганиб чиқади, жиҳод қилмоқчи бўлса жиҳод далилларини ўрганади, давлатни тикламоқчи бўлса уни тиклаш далилларини Росулуллоҳ САВ феъли-ишидан ўрганиши лозим. Росулуллоҳ САВдан эса давлатни тиклаш тариқати фақат Росулуллоҳ САВнинг сийратида баён қилинганигина ворид бўлган, холос, бундан бошқаси келмаган. Росулуллоҳ САВ сийратида эса атрофидаги минтақа воқесига қараганда давлатнинг таянч омилларини ташкил қиладиган куч ва қудрат аҳлини Исломга даъват қилиш, улардан нусрат талаб қилиш ва уларнинг ўз ихтиёрлари ва розилик билан байъат беришлари турибди. Бундан олдин уларда ва уларнинг минтақасида ваъйи омдан келиб чиққан раъйи ом (жамоатчилик фикри) вужудга келган бўлиши керак…

Шундай қилиб демак Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқати Исломда аниқ-равшан белгилаб қўйилган, бу тариқатдан эса анави эълон эгалари бу тариқатни тутишмагани аниқ кўриниб турибди.

– 2Баъзи фиқҳ китобларида келган «мутағаллиб (музаффар) султон» мавзусига келсак, унинг маъносини яхшилаб тушуниб олиш лозим. У билан бирон таянч қачон ва қандай қилиб шаръан тикланиши мумкинлигини, у билан бирон таянч қачон ва қандай қилиб шаръан тикланмаслигини, аксинча ўз аҳлига бир фалокат бўлишини тушуниб олмасдан туриб «мутағаллиб (музаффар) султон» деган лафзни қуруқ қайта-қайта такрорлайвермаслик керак!

Мутағаллиб (Музаффар) султон мусулмонлар қони тўкилгани ва уларга зўравонлик қилиб уларни мажбурлагани учун гуноҳкор бўлади, у шаръий тариқатга хилоф бўлгани учун у билан Халифалик шаръан тикланмайди… Лекин фуқаҳолар орасида музаффар султоннинг бошқаруви агар унда қатор шартлар ҳақиқатда топилса шаръий бошқарувга айланади деган раъйни билдирганлар ҳам бор. Ана шу шартларнинг энг кўзга кўрингани қуйидагилар:

а) У атрофидаги минтақа бўйича давлатнинг таянч омиллари мавжуд бўлган бир юртда ғолиб бўлиши, натижада бу давлатда барқарор султонлик-бошқарувга эга бўлиши, бу давлатда юртнинг унинг атрофидаги минтақага нисбатан ички ва ташқи хавфсизлиги, тинчлигини сақлай оладиган бўлиши шарт.

б) Исломни ана шу юртда адолат билан ва яхши татбиқ этиши, одамлар ўртасида гўзал сийрат билан иш юритиши, сўнг уларни яхши кўриши, улар ҳам уни яхши кўриши ва ундан рози бўлиши лозим.

в) Ана шу юртдаги одамлар зўрлик ва мажбурлаш билан эмас, ўз ихтиёрлари ва розилик билан инъиқод байъатини беришлари, бу шаръий байъат шартлари асосида бўлиши керак. Ана шу шартлардан бири байъатнинг аслида музаффар султон гуруҳи томонидан эмас, асосан ана шу юрт аҳли томонидан берилишидир. Чунки Росулуллоҳ САВга эргашилса шаръий байъат шундай бўлади. Чунки Росул САВ байъатни ўзининг муҳожир асҳобидан эмас, асосан Мадинаи Мунаввара аҳли бўлган ансорлардан уларнинг ихтиёри ва розилиги билан олишга ҳарис бўлдилар. Иккинчи Ақаба байъати шуни айтиб турибди.

Шундай қилиб юқорида айтилган учта шарт ўзида топилмаса музаффар султон гуноҳкор бўлиб қолаверади, фақат шу учта шарт ўзида топилсагина ўшанда гуноҳдан қутулади, ўшанда музаффар султоннинг бошқаруви розилик ва ихтиёр билан берилган ана шу лаҳзадан бошлаб шаръий бошқарувга айланади. Мана шу музаффар султон воқесидир. Яхши тинглаган одам буни тушуниб олса керак… Бу шартлар анави эълон эгаларида топилмагани аниқ кўриниб турибди. Аксинча улар ўзларини ва эълонларини ноҳақ тарзда зўрлаб тиқиштиришди.

Юқоридагилардан аён бўляптики, улар саҳиҳ шаръий тариқатни тутишмаган, улар ҳатто музаффар султон тариқатини ҳам тутишмаган… Аксинча улар Халифаликни нотўғри тарзда ва ўзларида унинг шартлари топилмай туриб эълон қилишди. Шунинг учун уларнинг эълонлари шаръан ҳеч қандай салмоқ ва қийматга эга эмас. Аксинча у гўё бўлмагандек бир лағв-беҳуда нарсадир, шунинг учун уларнинг воқелари ўзгармади, аксинча ўша-ўша бир қуролли ташкилот бўлиб қолаверишди.

– 3Энди Ҳизб Халифаликни фақат уни ўзи тикласагина шаръий деб ҳисоблайди, акс ҳолда шаръий деб ҳисобламайди, деган гапга келсак у ўргимчак инидан ҳам мўртроқ бир гап-сўздир! Бу баъзи заиф, калтабин басират ва кўра олишдан маҳрум кимсаларга шайтон уқтираётган нарсадир… Ҳизб Халифаликнинг ҳеч бузилмай соф, покиза ҳолда тикланишини истайди. Ҳизб истаётган нарса мана шу. Чунки биз «туғилаётган чақалоқ онаси»миз, бизнинг тақдирий масаламиз бу «чақалоқ»нинг ўлдирилмаслиги ёки хунук, бадбашара бўлиб туғилмаслигидир… Аксинча бу «чақалоқ» кучли, соғ-саломат бўлиши, уни яхши ва сифатли парвариш қилиш зарур. Бунда масала уни ким ўз бағрида парвариш қилиши эмас… Биз Халифаликнинг асосли равишда тикланишини истаймиз. Чунки ўшанда у буюк шаънга ва ичкарида Исломни татбиқ қилиб, хорижга Исломни даъват ва жиҳод орқали етказадиган кучли султонга эга бўлади. Ана шундан кейин у ҳақиқатда зўравон бошқарувдан кейин тикланишини Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилган ва Росули САВ башорат берган пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлади… Ўшанда уни ҳақиқий тиклаган кишига – у биз бўламизми ёки биздан бошқаларми, ҳеч фарқсиз – қулоқ солиниб итоат этилади, ўшанда ер Аллоҳ изни ила ўз хазиналарини юзага чиқаради, осмон ўз яхшиликларини ёғдиради, Ислом ва унинг аҳли азиз бўлади, куфр ва унинг аҳли эса хор бўлади. Аллоҳ Азиз Ҳаким Зотдир…

– 4Шундай қилиб демак биз Халифаликнинг уни Росулуллоҳ САВ ва у кишидан кейин рошид халифалари ризвонуллоҳи алайҳим қандай олиб келган бўлсалар худди ўшандай покиза, муборак ҳолда ҳаёт майдонига қайтишини истаймиз… У шундай бир Халифаликки уни Аллоҳ Субҳанаҳу, Росули САВ ва мўминлар севади. Шундай Халифаликки у мусулмонлар қалбига хурсандчилик ва диёрларига азизлик олиб киради… У мусулмонларнинг ноҳақ тўкилган қонлари билан беланган хунук сувратдаги Халифалик номини эълон қилиш эмас.

Дунёни зилзиладек ларзага солиб мустамлакачи кофирларни қўрқувга соладиган Халифаликнинг ҳазил-мазах қилинадиган ва шаъни камситиладиган, балки бирон шаънга эга деб билинмайдиган бир қуруқ гап-сўз бўлиб қолаётгани бизни аламлантирди. Шунинг учун ҳам Қўшма Штатлар ана шу эълонни шарҳлар экан «у ҳеч нарса эмас» деб эълон қилмоқда, Халифалик эълон қилинган пайтда қон йиғлаш ўрнига Қўшма Штатлар шундай деб эълон қилмоқда… Бизни Халифаликка муштоқлик билан интилиб уни буюк шаън деб биладиган одамлардан баъзиларининг уни бу эълон пайтида бир аҳамиятсиз ҳодиса деб биладиган кимсаларга айланиб қолишгани ҳам аламлантирди.

Ҳизб Исломнинг ишончли посбони бўлиб, у Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмайди, яхши иш қилганга яхши иш қилдинг, дейди, ёмон иш қилганга эса ёмон иш қилдинг, дейди. Ҳизб бунинг ортидан бирон ҳизбий манфаатни ёки бирон дунёвий нарсани истамайди. Аксинча Ҳизб дунёнинг барча матосини Росулуллоҳ САВ Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуддан чиқарган ҳадисда айтганидек деб билади. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«مَا لِي وَلِلدُّنْيَا، مَا أَنَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا كَرَاكِبٍ اسْتَظَلَّ تَحْتَ شَجَرَةٍ ثُمَّ رَاحَ وَتَرَكَهَا»

«Менинг дунё билан нима ишим бор. Мен бу дунёда фақат бир дарахт сояси остида бир оз дам олиб сўнг уни тарк қилган бир улов минган киши кабидирман». Демак дунё Ҳизб наздида ана шу бир оз вақтдир, Ҳизб шу вақт орасида ана шу дарахт сояси остида тўхтаб бу вақтни Кучли, Азиз Аллоҳ изни ила Халифаликни ҳақли равишда тиклаш орқали Шариат ҳукмларини татбиқ этиш учун сидқидилдан астойдил солиҳ амалларни қилиб ўтказишга ҳарис бўлади.

– 5Сўз якунида шуни айтаманки, Ҳизб ут-Таҳрир олтмиш йилдан кўпроқ вақтдан бери Халифаликни тиклашга Росулуллоҳ САВ юрган тариқат билан ҳаракат қилиб келяпти. Ҳизб бу йўлда узоқ йилларни золимларнинг қамоқларида, таъқиб, қувғинда, тоғутлар томонидан қилинган қийноқларда ўтказди, натижада Ҳизб йигитларидан шаҳид бўлганлари шаҳид бўлди, озорланганлари озорланди… Ҳизб озорлар кучайганига қарамай ҳақ устида собит туриб ўз ҳаракатини давом эттирмоқда… Хўш, нима дейсиз, мана шундай Ҳизб Халифаликни ҳақли равишда тиклаган ҳар қандай жамоатга қарши чиқадими?! Халифалик ҳақли равишда тикланса бўлди, уни тикловчиси Ҳизб бўладими ёки бошқасими, бунинг фарқи йўқ. Бунда Ҳизб асло қарши чиқмайди, аксинча Аллоҳга шукроналар билдириб саждага бош қўяди!… Лекин Ҳизб айни вақтда Халифалик деган номни – уни хунук кўрсатиш ва шаънини камситиш учун – ноҳақ қўллайдиган ҳар қандай кимсаларга қарши туради. Шунинг учун Ҳизб Халифаликни хунук кўрсатиш ёки унинг шаънини камситиш мақсад қилинган ҳар қандай макру ҳийлага қарши Аллоҳ изни ила мустаҳкам қоя бўлиб қолаверади. Халифалик Аллоҳ изни ила на тижорат ва на бай Аллоҳ зикридан чалғитмайдиган эр кишилар қўли билан, унга ҳақли бўлган ва унинг аҳли бўлган эр кишилар қўли билан албатта тикланажак. Ўшанда Халифалик тонги яна отади.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«ЎшакундамўминларАллоҳғолибқилганисабаблишодланурлар. (Аллоҳ) Ўзихоҳлаганкишиниғолибқилур. Уқудратвараҳм-шафқатэгасидир» [Рум 4-5]

14рамазон 1435ҳ

12июл   2014м

1 COMMENT

  1. Оллох рози булсин биродар.Биз Оллох ва росули вада килган пайгамбарлик минхожи асосидаги Халифа урнига Оллох 
    сизни муносиб килишлигини роббимиздан илтижо киламиз.амиин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here