АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий қилди

426
0

 77095872-953B-4D7A-8217-FD734968D1EE_w748_r1_s АҚШ молия вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди.

Хабарда айтилишича янги жорий этилган санкцияларга Ростнефт компанияси, Газпромбанк, Ташқи иқтисодий банки, Калашников қурол заводи, Алмаз-Антей ҳиссадорлик жамияти, Базалт ташкилоти, Қримдаги Феодосия нефт компанияси ва Новатек каби энергетика соҳасидаги ширкатлар тортилган.

 “Санкциялар рўйхатига киритилган шахслар ва ташкилотларга АҚШ бозорларига кириш ҳуқуқи сезирарли қисқартирилди. АҚШ ҳудудида уларнинг активлари топилгудек бўлса, улар музлатиб қўйилади”, – дейилади молия вазирлиги тарқатган хабарда.

 Бундан ташқари санкциялар рўйхатига бир қатор Россия мулозимлари ҳам киритилган бўлиб улар, ФХХ Бешинчи бўлими бошлиғи Сергей Беседа, Давлат думаси раиси ўринбосари Сергей Неверов, Қрим масалалари бўйича вазир Олег Савельев, ўзини Донецк Халқ Республикаси бош вазири деб эълон қилган Александр Бородай ва Россия президенти ёрдамичси Игор Шеголевлардан иборат.

 Жорий этилган янги санкциялар ортидан баёнот берган АҚШ Президенти Барак Обама санкциялар Россиянинг Украина шарқидаги зўравонликлар авж олишини тўхтатиш борасида конкрет қадамларни амалга ошира олмагани боис жорий қилинганини маълум қилди.

 “Биз бу масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканимизни, лекин Россия-Украина чегарасидаги можарони тўхтатиш бўйича Россиянинг қуруқ гап эмас, конкрет ҳаракатларни амалга ошириш уринишларини кўришни исташимизни айтиб келдик. Ҳозирча Россия мен айтган қадамларнинг бирортасини амалга оширгани йўқ. Аксинча, Россия айирмачиларни қўллаб-қувватлаш ва Украина суверенитетига путур етказишда давом этди”,- деди Обама.

АҚШ президенти “Россия етакчилари Украинадаги хатти-ҳаракатларининг оқибатлари борлигини яна бир бор кўришларини истаймиз”, дея қўшимча қилди.

 Бунга ўз муносабатини билдирган Россия бош вазири Дмитрий Медведев 17 июл куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида, “Афсуски бу санкциялар Украинага ҳеч қандай ёрдам бермайди”, – деди.

 Шу билан бирга Медведев, “бизнинг бюджет сиёсатимизга бу санкциялар барибир таъсир кўрсатади”, – деб қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here