Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Вашингтонда учрашади

557
0

Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Вашингтонда учрашади

Марказий Осиёда жойлашган бешта давлат ташқи ишлар вазирлари келгуси ҳафта 3 август куни Америка Қўшма Штатлари бошчилигида Вашингтонда учрашади. АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам иштирок этадиган мазкур учрашувда минтақавий интеграция масалаларини муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Америка овози радиоси тарқатган хабарга кўра, мазкур учрашув ўтган йили Самарқанд бошланган C5+1 музокараларининг давоми сифатида бўлиб ўтади.

Американинг Марказий Осиё минтақаси бўйича бош дипломати Дан Росенблум (Даниел Росенблум) ҳам 3 августдаги учрашувларда минтақавий интеграция ҳақидаги асосий мавзулар муҳокама қилинишини маълум қилди. Учрашувдан сўнг савдо, транспорт, атроф-муҳит, иқлим, маданият ва ислоҳотларга рағбатлантирувчи дастурлар соҳасида беш минтақани ўз ичига олган лойиҳанинг эълон қилиниши кутилмоқда.

Хитой эса миллиардлаб доллар инвестиция ётқизиш орқали Марказий Осиёдаги нуфузини оширишни истайди. Дипломат Росенблумга кўра, Америка бундан ташвишланаётган жойи йўқ. Хитой билан ҳамкорлик қилиш минтақа давлатлари учун жуда катта аҳамиятга эга. “Ким билан ҳамкорлик қилишни Марказий Осиё давлатларининг ўзлари белгидайди”, дейди Росенблум.

АҚШ давлат котиби Жон Керри 2015 йилнинг кузида Марказий Осиё давлатларининг президентлари ва вазирлари билан учрашган эди. Керри бу учрашувларда хавфсизлик, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари соҳаларида ислоҳотлар ўтказиш, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамлаш масалалари борасида минтақа раҳбарлари билан фикр алмашган эди.

Марказий Осиё давлатларида яшовчи халқларнинг тиллари, динлари ва тарихлари бир хил бўлишига қарамай, дунёдаги тарқоқ ўлкалар сифатида танилган. Беш давлат ўртасидаги алоқа, савдо ва бошқа муҳим соҳаларда ҳамкорлик йўқлиги маълум.

Туркистон:

Демак, Росенбюмнинг сўзига кўра, Марказий Осиёга Хитой инвестиция олиб кириб келишидан АҚШ хавотирланаётгани йўқ. Лекин АҚШ Марказий Осиёни сиёсий сақофий ва хавфсизлик жиҳатидан ўзига қарам томонини кучайтиришга уринаяпти. Иқтисодий алоқалар эса уни хавотирлантирмайди. Чунки бу давлатларни ким сиёсий ва сақофий мустамлака холатида ушлаб қолса, Хитой ўша йирик мустамлакачининг манфаатлари билан савдо алоқалар қилишга мажбур бўлади.

Илгари худди шу холат, система мавжуд эди ва дунё мамлакатлари унга қаттиқ риоя қилишар эдилар. Марказий Осиё давлатларига хатто АҚШнинг ўзи хам Россиянинг рухсати билан иқтисодий алоқа ўрнатиш учун кириб келар эди. Охирги ўн йилларда бу халқаро система бузилди. Энди янгича мустамлака системаси кириб келяпти. Бу давлатлар гўёки эркин ва мастақил давлат деб эълон қилинишади. Лекин ёпиқ халқаро система мавжуд бўлиб, улар бу давлатларни иқтисодий, сиёсий ва харбий томондан ўраб олишади. Яъни, кичик ва заиф давлатларни иқтисодий танг ахволга олиб келишиб, уларга садақа бериш билан ўзларига қарам қилиб олишади. БМТ каби оламий ташкилотлар воситасида сиёсий босимлар уюштиришади. Қандайдир вахимали суний харбий ташкилотлар ўйлаб топишиб, бу давлатларга харбий базалар қуришади.

Шунинг билан бу давлатлар хеч қаёққа кета олмайдиган манқурт давлатларга айланиб қолишади. Сўнг хотиржам юқоридагидек баёнотлар қилишади, “Ким иқтисодий алоқа қилса қилаверсин бу мамлвкатлар эркин ва мустақил” деб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here