Ҳамас: Ҳизбуллоҳ билан кучли алоқага эгамиз

484
0

qaz Ҳизбуллоҳ гуруҳи Сурияда Асад кучлари тарафида туриб Мусулмонларни қирғин қилаётган бир пайтда, Фаластинда яҳудийларга қарши фаолият олиб бориш билан танилган Ҳамас ташкилоти Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан мустаҳкам алоқага эга эканлигини очиқлади.

Ҳамас ташкилотининг ташқи алоқалар бўйича масъули Усома Ҳамдан Ливанда чақадиган Ас-Сафир газетасига интервью берди. У интервюсида Эрон давлати ва Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан Ҳамас ташкилоти ўртасида алоқалар жуда фаол эканлигини, ҳатто баъзилар ўйлагандан ҳам кўра мустаҳкамроқ алоқалар мавжудлигини таъкидлади.

“Душманимиз битта. Душманимиз душманларига қарши ишга соладиган тактикалар ҳам бит хил. Шу сабабли тажрибаларимизни ўртоқлашиш учун муштарак фаолият олиб бормоқдамиз. Эрон давлати ва Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан алоқаларимиз баъзилар ўйлаганлан ҳам кўра жуда яхши кетмоқда. Ҳизбуллоҳ билан алоқаларимиз баъзи инсонларнинг яхши тахмин қилганидан кўра ҳам яхшироқдир. Шарт-шароитлар ҳар қанча ўзгарса узгарсин, бу алоқаларни бор кучимиз билан ҳимоя қиламиз”, деди Усома Ҳамдан.

Ҳамас ташкилотининг ташқи алоқалар бўйича масъули “Душманимиз битта”, деган иборадан яҳудийларни назарда тутган бўлса ҳам, бироқ шу кунларда Ҳизбуллоҳнинг ҳақиқий душмани Суриядаги яҳудийларнинг ҳамтовоғи бўлган золим Асаддан қутилиш учун жиҳод қилаётган мусулмонлар эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Айни пайтда Америка, Европа иттифоқи ва Исроил давлатлари Ғазо бўлкасини бомба бўрон қилинишида Ҳамас ташкилотини айбдор деб санамоқда. Исроилнинг ҳаводан, ердан ва денгиздан уюштирган ҳужумлари оқибатида 200дан ортиқ мусулмон ҳалок бўлди. Аммо ББС ахборот агентлиги намойиш қилган видео лавҳада айтилишича, Ҳамас тарафидан Исроилга отилган ракеталардан бир киши ҳам ҳалок бўлган эмас.

1 COMMENT

  1. Hamas qanday tashkilot ekanligi Allohning irodasi bilan uning haqiqiy basharasi ochildi.
    Insha Alloh Alloh tanlagan holis muxlis kishilarga o`zining nusratini beradi   Allohu Akbar

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here