Довуд ўғли “терроризм”га қарши курашда зайифликка йўл қўйиб бўлмайди

563
0

saasasaТуркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд ўғли “терроризм” масаласида Истамбулда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Туркия ва Германия ўртасидаги  стротегик учрашув ортидан икки вазир матбуот анжумари ўтказишди.

Аҳмад Довуд ўғли “терроризм”га қарши курашда сустлик қилиш асло мумкин эмаслигини таъкидлаб, бу ҳолат барча инсониятни хавф остида қолишига сабаб бўлишини билдирди.

“Терроризмга қарши кураш мавзусида ҳеч қандай зайифликка йўл қўйишимиз мумкин эмас. Хоҳ Ал-Қоида шаклида бўлсин, хоҳ ИШИД шаклида бўлсин, терроризмнинг ҳар бир тури Сурия, Ироқ, Ўрта Шарқ халқлари ва бутун инсоният учун таҳликалидир. Айни пайтда халқига қарши инсоний жиноятга қўл урган Сурия режимига ҳам ҳеч қандай мойиллик кўрсатиш ярамайди. Акс ҳолда бунга ўхшаган жиноятлар бошқа ўлкаларга ҳам кўчиб ўтади”, деди Туркия ташқи ишлар вазири.

Довуд ўғлига кўра, Ироқ ҳукуматининг тутган сиёсати “терроризм” муаммосининг авж олишига сабаб бўлган.

“Охирги даврларда ҳурматли Моликий ва Ироқдаги сиёсий табақанинг юритган сиёсатлари мазҳаблараро келишмовчилик муаммосини ҳал қила олмагани учун жиддий муаммоларга дуч келдик. Бу янги даврда янги парламент ташкил қилинар экан ва бу парламент ичида ҳукумат тузиш ҳақида сўз кетар экан, барча тарафлар фаол тарзда бир ечимга келмоғи лозим. Мана шундай ечим террор ва босқинчилик тарафдорларининг ҳаракатларини йўққа чиқаради”, деди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here