Миср президентлиги сайловида 96%дан ортиқ халқ овозини қўлга киритган Абдулфаттоҳ Ас-Сиси қасамёд билан Миср президентлиги хизматига киришар экан, малакатда терроризмга (Исломга) қарши кураш ўзининг бирламчи вазифаси эканлигини билдирди.
“Келгуси амалиётларимизда терроризмга (Исломга) қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш биринчи қиладиган ишимиздир” деди Мисрнинг янги президенти.
Ас-Сиси, – ўз таъбирига кўра – Миср халқига қарши жиноятга қўл урган ва куч ишлатганлардан ташқари барчанинг президенти эканлигини тилга олди. Миср халқига қарши жиноят содир этиш ва куч ишлатишда айбланган “Мусулмон биродарлар” жамоаси билан ва ҳарбий тўнтаришга қарши “Рабиа” ҳаракатини ташкил қилганлар билан эса асло келишиб бўлмаслигини билдирди.
“Келажак сари тўғри йўлда қадам ташлар эканмиз, йўлимизга тўсқинлик қилганларга ва кучсиз бир давлатни орзу қилганларга имконият бермаймиз. Бу йўлда бегуноҳ одамларнинг қонини тўккан кимсалар учун ўрин йўқ. Ватанига қарши жиноятга қўл урган ва куч ишлатганлардан ташқари барча ватандошлар билан бирга ҳаракат қилишга тайёрмиз”, деди у мамлакатда фаолияти таъқиқлаб қўйилган “мусулмон биродарлар” жамоасига ишора қилиб.
Ўз навбатида “Мусулмон биродарлар” жамоаси тинч йўллар билан ҳарбий тўнтаришга қарши ўз ҳаракатларини давом эттиришларини билдирди.
“Миср халқи ўз шарафи ва мустақиллиги учун тинч намойиш ўтказишни давом эттираверади. Минглаган инсонлар шаҳид этилган ва қамоққа олинган Миср ўлкасида халқни ўлим ва қамоқлар билан қўрқита олмайди”, дейилади “Мусулмон биродарлар” жамоаси тарафидан берилган баёнотда.
Туркистон:
Ислом ўлкаларидаги барча ҳокимлар албатта терроризмга (яъни Исломга) қарши курашни бирламчи вазифаси қилиб олади. Чунки у ҳокимиятга келар экан, унга оғаларидан юклатиладиган энг муҳим топшириқ мана шу. Бу ҳукуматларнинг ҳаммаси “терроризмга қарши кураш” баҳонаси остида Уммат орасидаги мухлис, Ислом даъватини етказувчи инсонларга қарши кураш олиб бориши табиий ҳолга айланиб қолган.
Мисрдаги янги ҳукуматнинг ҳам бундан бошқа ташвиши бўлмайди. Бу ҳукуматдан Уммат ишларини улуғ шариатимиз асосида ҳақиқий бошқаришни, ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжини қондириб, Ислом буюрганидек, камолий эҳтиёжларини қондиришга имконият яратиб бериш йўлида тунларни бедор ўтказишни кутиш асло мумкин эмас.
Шубҳасиз, ҳар бир фуқаро ишларини шариатда кўрсатилганидек, ғамхўрлик билан бошқариш фақат рошид Халифалик тузумидан ўзга тузумда ҳаргиз бўлмайди. Шундай экан, эй мусулмонлар, биз сизни ушбу давлатни барпо этишга ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқармайдиган барча тоғут режимларини ағдариб ташлашга даъват қиламиз.
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинг» [Анфол 24]