Миср қўшини 152 та туннелни бузиб ташлади.

362
0

getImage (2)

Миср қўшини Июл ойидан буён ҳозирги кунгача Ғазога элтувчи 152 та туннелни бузиб ташлади. Ғазода истиқомат қилувчи мусулмонлар ўз эҳтиёжларини қондириш учун бу тунеллардан фойдаланиб келаётган эди.

Миср қўшини сафидаги бир масъул ходимнинг иддао қилишича, Мисрнинг Синай минтақасидаги мужоҳидлар бу туннеллардан фойдаланиб келган.  Кеча баёнот берган масъул июл ойидан бошлаб ҳозирги кунгача 152 та туннел бузиб ташланганлигини очиқлади.

Масъул ходим чегаранинг 1 км атрофидаги шубҳали уйлар ҳам бузиб ташланганини айтар экан, “мужоҳидлар Ғазо билан алоқа ўрнатиш учун бу минтақадан фойдаланишмоқда. Улар чегарага яқин жойлашган уйларда махфий туннеллар қуриб олишган”, дея билдирди.

Миср армияси сўзчиси Аҳмад Али тунеллар орқали Ғазодан қурол яроқ келаётганига ишора қилди. “Синайда амалга оширган амалётларимизда самалётларни уриб туширидаган ракеталарни топдик. Мужоҳидлар буларни тунеллар орқали Ғазодан олиб келган бўлиши мумкин”, деди у сўзи давомида.

Узоқ вақтлардан буён Миср ва Ғазо ўртасидаги чегара пунктлари ёпиқ бўлганлиги сабабли Ғазода яшовчи мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш учун бу туннеллардан фойдаланиб келаётган эди.

Фаластинлик фаолларга кўра, Миср қўшини мужоҳидларни баҳона қилиб, тунелларни бузиб ташламоқда. Шу йўсинда улар сўнги кунларда сиёсий тарафдан яқинлашуви кузатилаётган Исроил билан алоқаларини янада кучайтириш ниятида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here