Барҳамий: Ас-Сисига қарши чиқиш шаръан жоиз эмас

545
0

ccМисрда фаолият юритадиган Салафий “Нур” партиясининг раҳбари Ясир Барҳамий Ас-Сисига қарши чиқиш шаръан жоиз эмаслигини таъкидлади. Мусулмонларга қарши катта жиноятларни амалга оширган Ас-Сиси ҳукумат тепасига келган кундан бошлаб у билан актив рол ўйнаб келган “Нур” партиясининг раҳбари Ясир Барҳамий Ас-Сисига қарши чиқиш ношаръий иш эканлигини олға сурди.

Барҳамий сайловда 97% овозга эга бўлган Абдулфаттоҳ Ас-Сисига қарши инқилоб уюштириш жоиз эмаслигини даъво қилар экан, “Сайлов билан бошимизга келган киши фақат сайлов билан мансабидан кетади”, дея ҳазиломуз сўзларни ишлатди.

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ҳақида ҳам сўз юритган Барҳамий Ас-Сисини кўкларга кўтариб мақтади.

“Мурсий мамлакатнинг бўлинишига сабаб бўлган эди. Ас-Сиси эса Мурсийдан анча кучлидир, у мамлакатнинг хавфсизлигини ҳимоя қилишга қодир”, деди у.

Салафий “Нур” партияси илк кундан бошлаб ҳарбий хунтани дастаклаб келади. У Миср президентлиги сайловида Ас-Сисига овоз беришини билдириб, Миср халқини ҳам шунга даъват қилган эди.

Ўз навбатида сайловнинг биринчи натижаларига кўра ғалабани қўлга киритган Ас-Сиси Миср асло ортга қайтмаслигини эълон қилди.

“Билиб турибмизки, бу ерда ўтмишга қайтишдан хавфсираётганлар бор. Асло бундай бўлмайди. Ортга қайтиш йўқ, балки олдинга ҳаракат қиламиз. Бизнинг баҳс-мунозаралар ва курашларга вақтимиз йўқ. Ватанни бино қилиш учун барча шерикларимизга эшикларимиз очиқдир”, деди Ас-Сиси Қувайтнинг “Ал-жарида” газетасига берган интервьюсида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here