Татаристоннинг рус сиёсатидаги роли

590
0

01 (1)Татаристоннинг рус сиёсатидаги роли

Татаристон президенти Рустам Минниханов 2014 йил 21 майда Татаристон аҳолисини Волга бўйи булғор аҳолисининг Ислом динини қабул қилганлигини хотирлаб нишонлаш байрами яқинлашиб қолгани муносабати билан табриклади.

Рустам Миннихановнинг табригида Ислом воқе ҳаётдан четлатиб қўйилган илмоний жамиятнинг бирламчи вазифалари акс этиб турибди. Бундай жамиятда киши Ислом қачонлардир Волга бўйи булғор халқларида давлатнинг расмий дини бўлганини ва ундан кейин мўғул қипчоқларнинг «олтин ўрда»сида шундай бўлган деган ҳақиқатни иложи борича каттароқ кўламда байрам қилиб нишонлаши мумкин. Лекин бу Татаристон аҳолиси аҳволидан ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки ҳозирги авлод ўз дунё қарашида тубанликка янада қулаб бораётган Ғарб жамиятига, унинг тубан фасод қийматларига эргашмоқда. Ғарбнинг бу қийматлари ғарбликлар инсон учун ана шу сақофат бўйича ўйлаб топишган тасаввурга мувофиқ ўлчанади. Бу тез қулаб боришга яқинда ўтказилган евровидение куй-қўшиқ мусобақасидан кўра яққолроқ далил бўлмаса керак.

Рустам Минниханов ўз табригининг бошида «Исломий халқлар ўзи эришган ютуқлар учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ҳамд айтмоғи лозим. Бу шундай бир ҳақиқатки ундан кўз юмиш тўғри бўлмайди» деди. Лекин у сўзининг давомида миллатчилик фикратини олиб кириб: Қозон бу йил «туркий оламнинг сақофий пойтахтидир» деди ва булғор татарларни халқаро майдонда «ҳаж гавҳари» деб атади. Миллатчилик мазмунидаги бундай баҳо исломий мабдалар ва асосларга бутунлай зиддир.

Ислом ҳаёт динидир. Руҳий соҳада бўлсин ёки моддий соҳада бўлсин, ҳеч фарқсиз одамлар ҳаётининг барча соҳаларидаги муаммоларни Исломнинг ҳал қила олиш ва муолажа қила олиш қудратини кўриб оламдаги одамлар Ислом ҳақида онгга эга бўлишга янада кўпроқ интилишмоқда. Исломга нисбатан уни бутун башарият учун юборилган мукаммал қонунчилик низоми деган эътиборда муносабатда бўлмай, аксинча Исломни фақат бир неча қадимий ёдгорликлардангина иборат қилиб кўрсатишга бўлган уриниш Исломни ҳаётнинг фақат бир бурчагигагина ёки бир томонигагина чеклаб қўйишга уринаётган ана шу кимсалардангина содир бўлиши мумкин.

Рус ҳукумати Татаристонга унинг қандай рол ўйнашини истаса шундай ролни белгилаб қўйган. Бу рол Татаристоннинг Россия билан исломий оламни боғловчи «кўприк» бўлишидир. Чунки Россия инвестицияларга ўта муҳтож. Айниқса Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатларнинг Россияга қарши иқтисодий жазо чораларини кучайтириш ҳақидаги таҳдидларига қарши туришда Россия инвестицияларга ўта муҳтождир. Шунинг учун ҳам июннинг бошларида Қозонда исломий ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг иқтисодий саммити ўтказилишига қарор қилинди. Кремл шу саммит орқали шу йўналиш бўйича кириб боришни умид қилмоқда. Россия Татаристон орқали исломий олам ташкилоти мамлакатларидаги ишбилармонларнинг эътиборини торта олиши ва уларнинг иштаҳасини  қўзғата олиши мумкин. Аммо Исломий Уммат билан алоқаларни ўрнатиш ҳақидаги гап-сўзларга келсак бунинг учун Россия аввало ўзидаги ва ташқарисидаги мусулмонларга қарши юритаётган жинояткорона сиёсатидан бутунлай, абадул абад воз кечиши лозим. Чунки Россия Чистопольдаги мусулмонларни ҳамон қамоқда ушлаб турибди ва уларни қийноқларга солмоқда. Россия ўзининг хавфсизлик идораси мусулмонларга қарши қўллаётган қўл-оёқларни кесиб ташлаш, умуртқа суягини синдириш, ички аъзоларни қиймалаб ташлашдан иборат қийноқ турлари фош бўлиб қолганига қарамай ҳозиргача бу жирканч жиноятларни қилган ёвузлардан биронтасини адолат судига тортгани йўқ. Аҳолисини Рустам Минниханов бир неча кун олдин табриклаган бу минтақа бошдан кечираётган ҳақиқий аҳвол мана шудир.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here