2014 йилдан сўнг Афғонистонда 9800 нафар америкалик ҳарбий қолиши мумкин

550
0

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистонда 2014 йилдан сўнг 9800 нафар миқдорда Америка ҳарбий контингенти қолишини маълум қилди. 2017 йилнинг бошига қадар эса Афғонистонда биронта ҳам америкалик ҳарбий қолмайди.

 Америка раҳбарининг қайд этишича, Америкалик ҳарбийлар 2014 йилдан иккита миссияни амалга оширишади: Афғон қуролли кучларини тайёрлаш ҳамда Ал-Қоида ташкилотига қарши курашишда турли амалиётларни олиб боради. Президентнинг қайд этишича, айни пайтда Америка ҳарбийлари Афғонистон ҳукумати иккитомонлама хавфсизлик шартномасини имзоласагина қолиши билан огоҳлантирди.

  Барак Обама АҚШ ташқи сиёсатида Афғонистон ва Ироққа ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратилаётганини ва ҳарбийлар олиб чиқилгач, бошқа йўналишларга катта эътибор қаратилишини маълум қилди.

  Шу йилнинг ёзида ўз лавозимидан кетадиган Ҳамид Карзай Америка таклиф қилган шартномани имзолашдан бош тортиб келмоқда. У буни янги президент қилиши кераклигини айтди. Ҳамид Карзайдан фарқли равишда Афғонистонда президентлик сайловида иштирок этаётган иккала асосий номзод — Абдулла Абдулла ҳамда Ашраф Ғани ҳам мазкур битимни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

  Барак Обаманинг қайд этишича, 2014 йилдан сўнг Афғонистонда АҚШнинг иккита ҳарбий базаси иш олиб боради. 2016 йил охирига келиб эса фақатгина АҚШ элчихонаси ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган ҳарбий кучлар ушбу мамлакатда қолади.

 Туркистон:

Обаманинг аслида боши қотган. У ва унинг мулозимлари тез тез бир бирига тескари баёнотлар билан чиқа бошлашди. Бу бир жихатдан бошқа давлатларни қўрқитиш ёки хавотирга солиш мақсадини хам кўзлаган бўлиши мумкин. Лекин Ислом оламидаги кескин ўзгаришлар ва уларнинг айтиб бўлмас даражада АҚШнинг назоратидан чиқиб, ақилбаввор қилмас сиёсий харакатлар кетаётгани, буларни ўз позицияларида барқарор эмасликларига қаттиқ таъсир кўрсатади албатта.

АҚШ Ўрта Осиёда қолиш реъжасини илгари сура бошлади. Ўзбекистонда НАТОнинг бош секратариятида Ў Осиё бўйича расмий раиси Жеймс Аппатурай иштирокида, 16 май куни Тошкентда НАТОнинг расмий ваколатхонаси очилди. Бу Афғонистондаги НАТОнинг техник ускуналари ва харбий техникаларини Ўзбекистонга жойлаш учун жиддий қадам бўлди. Бу ишлардан кўзланаётган асосий мақсадларидан бири, Ўзбекистоннинг харбий техникасини модренизация қилиш эканини очиқ айтишмоқда. Демак АҚШ Афғонистондан чиқиб кетмоқчи эмас, балки унинг бир қисмини Ў Осиёга кўчирмоқчи. АҚШ Россиянинг Украинадан Қримни тортиб олгани ва минтақадаги сақофий таъсиридан фойдаланиб Украинадаги бошаламонликларга катта хисса қўшаётганидан хавотирга тушиб қолган Қозоғистон ва Ўзбекистон режимларининг шу холатларидан фойдаланиб қолмоқчи.

Хулоса қилиб айтганда АҚШнинг олдида бир неча вариантлар турибди. Булар Афғонистонда қолиш: бунинг учун янги призидент билан янги шартномалар тузиб олинади. Ўрта Осиёга кўчиб ўтиш: бу йўлда Россия билан Ў Осиё мамлакатларининг ўрталарини бузиш ишлари олиб борилаяпти. Бутунлай чиқиб кетиш: бу халқаро сиёсатга боғлиқ юқорида айтганимиздек.

Демак АҚШ минтақадан чиқиб кетмоқчи эмас. Балки вазиятлардан фойдаланиб ўз позицияларини кулай ва мустахкам қилиб олмоқчи. Бу НАТОни Ў Осиё бўйлаб таъсирини кенгайтиришга муваффақ бўлиш билан бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here