Жарба: АҚШ Асад режимининг қулашига рози бўлди

469
0

qqqСурия миллий коалициясининг раҳбари Аҳмад Жарба Обама идораси Асад режимининг қулаши ва мухолифатни дастаклаш мавзусида 90 фоизга рози бўлганлигини билдирди.

Сурия миллий коалицияси тарафидан чиқарилган ёзма баёнотда ўтган ҳафта АҚШда музокаралар ўтказган Аҳмад Жабранинг гаплари келтирилди.

“Мухолифатчи жангчиларга керак бўлган турли қуролларни етказиб бериш вақти келди. Америкаликлар Башар Асар режимини қулатиш учун ҳаракат қилаётган мухолафатни дастаклаш мавзусида 90 фоизга рози бўлди”, дейди коалици раҳбари.

Ҳарбий ёрдамларнинг муҳимлигини таъкидлаган Жарба бу ёрдамлар келгуси ҳафталардан юборила бошланишини тилга олиб ўтди.

Кўрфаз давлатлари Араб давлатлари лигасидан “Сурия ҳукумати Сурия миллий колициясининг қўлига ўтиши” учун одатдан ташқари йиғилиш ўтказишни талаб қилганлигини билдирган Жарба бу мавзуда ўзларини қўллаб қувватлаган давлатларга Сурия элчилигини миллий коалицияга топширишларини таклиф қилганлигини қайд этди.

Туркистон:

Шунчалар пасткаш инсонлар хам бўладими! Булар Асадни қотилликка ундаганлар билан алоқа ўрнатаётганларидан хатто уялаётганлари йўқ! Чунки Асаднинг ўрнини ким эгаллашидан қатъий назар, унинг жиноятларини хам ўз зиммасига олиши аниқ! Демак қисматини хам зиммаларига олишади!

Бу АҚШнинг Женева 1 ва 2 йиғинларда мувоффаққият қозонмаганидан кейинги, навбатдаги найрангларидан бири. Инша Оллох бу реъжаси хам ўзининг зиёнига бўлади. У ўзича, янги хоинларни халқ куфр билан ўрталаридаги ислохотчилар деб қабул қилади, барча жиноятларни Асадга худди Муборак сингари йўналтириб юборишни мақсад қилмоқда. Лекин Алхамдулиллах Шомдаги уруш аллақачон тахт учун эмас, Иймон ва куфр урушига айланиб бўлди. Жарба сингари хоинларнинг думи тугик. Улар жуда оз инша Оллох.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here